Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
02.07.2018 ЎУҚ консульт. психология.doc
Скачиваний:
306
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
826.88 Кб
Скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Г.Туляганова, Қ.Абдурахимов

КОНСУЛЬТАТИВ ПСИХОЛОГИЯ ВА ПСИХОКОРРЕКЦИЯ

Ўқув-услубий қўлланма

Тошкент-2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Г.Туляганова, Қ.Абдурахимов

КОНСУЛЬТАТИВ ПСИХОЛОГИЯ ВА ПСИХОКОРРЕКЦИЯ

Ўқув-услубий қўлланма

Тошкент-2018

Г.Туляганова, Қ.Абдурахимов. Консультатив психология ва психокоррекция. Ўқув-услубий қўлланма. –Тошкент: Ўзбекистон Миллий университети, 2018. - ... бет.

Консультатив психология ва психокоррекция фани психология мутахассислигида таълим олаётган талабаларга шахс муаммоларини ҳал қилишда консультатив психология ва психокоррекция фанининг тараққиёти тарихи ва шахсни замонавий билиш масалаларини таҳлил қилиш, унинг устувор йўналишларини аниқлаш, амалий психология соҳасида чуқур билим эгаллашларида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ўқув-услубий қўлланма “Консультатив психология ва психокоррекция” фанидан яратилган бўлиб, 5210200-Психология (Умумий психология) бакалавр йўналиши талабаларига мўлжалланган.

Тақризчилар: - п.ф.н.,доц. Д.Илхамова

- п.ф.н.,доц. Р.Қудратуллаева

Масъул муҳаррир: п.ф.д. Д.Муҳамедова

Мазкур ўқув-услубий қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2017 йил 27 декабрдаги 5-сонли мажлиси қарори билан нашрга тавсия этилган.

КИРИШ

Ҳозирги вақтда педагоглар, психологлар ва тиббиёт ходимлари ўзларининг амалий фаолиятларида анъанавий психиатрия доирасида клиник атамалар билан таснифлаш қийин бўлган кўплаб психологик муаммоларга дуч келмоқдалар. Ушбу муаммолар кундалик ҳаётимиздаги шахснинг турмуш тарзи ва шароитларига мослаша олмаслик, ёшга оид инқирозлар, ижтимоий девиация, шахслараро муносабатлар дисгармонияси кабилар билан боғлиқдир. Кенг доирадаги мазкур муаммолар клиник психология ва психотерапия соҳасидан ажралиб чиққан нисбатан янги фан тармоғи “Психологик консультация ва психокоррекция” нинг ўрганиш предметидир.

Шундай қилиб, “Психологик консультация ва психокоррекция” мутахассислар тайёрлаш тизимининг бир бўлими сифатида турли категорияли болалар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилишдан иборатдир.

Ўқув фанининг мақсади психологик хизмат (консультация) ва психокоррекцияни системали тарзда амалга ошириш зарурлиги, талабаларни асосий назарий ёндашувлар ва тушунчалар билан, шунингдек, уларни психологик консультациянинг универсал (умумий) тамойиллари, уни ўтказиш техникаси ва муложалари билан таништиришдан иборат.

Ўқув фанининг вазифалари эса профессионал алоқа ўрнатиш ва ёрдам бериш шароитлари, асосий инсоний муаммоларни психологик тушуниш, шунингдек, касбий кўникмаларни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар бериш; консультатив психологик ёндашувнинг кўпқирралилиги, унинг ижобий ва салбий томонларини кўрсатиш; психологик амалиётда ҳал қилинаётган вазифанинг ўзига хослиги, муайян индивидуалликка мос келишининг у ёки бу концепцияни танлашдаги аҳамиятини таъкидлаш; инсоннинг реал психик хусусиятларини психолог касбий тафаккурини шакллантириш орқали фаоллаштириш зарурати; индивидуал психологик консультация (консультант, пациент, кузатувчи-супервизор)га триадик ёндашишга оид тасаввур ва тушунчалар тизимини шакллантиришдан иборатдир.

Консультатив психология ва психокоррекция фани психология мутахассислигида таълим олаётган талабаларга шахс муаммоларини ҳал қилишда консультатив психология ва психокоррекция фанининг тараққиёти тарихи ва шахсни замонавий билиш масалаларини таҳлил қилиш, унинг устувор йўналишларини аниқлаш, амалий психология соҳасида чуқур билим эгаллашларида муҳим аҳамият касб этади.

“Консультатив психология ва психокоррекция” фани “Умумий психология”, “Шахс психологияси”, “Ижтимоий психология” “Ижтимоий-психологик тренинг”, “Умумий психодиагностика” каби фанлар билан узвий боғлиқликда ўрганилади.

“Консультатив психология ва психокоррекция” фанида кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг ролли ўйинлар, “Лойиҳалаштириш”, "Кластер", "Бумеранг", "Матбуот конференцияси" сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади ва машғулотлардаги маълумотлар замонавий техника воситалари ёрдамида такдимот килинади.

Фандаги мавзуларни ўтишда замонавий интерфаол методлардан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Матбуот конференцияси”, “Бумеранг”, “Мунозарали дарс”, “Суқротча баҳс”, “Ақлий хужум”, “Думалоқ стол” ҳамда мавзуларга доир слайдлардан, ўқув кинофильмлардан фойдаланиш, дидактик ва ролли ўйин усулларини қўллаш назарда тутилади.

Психологик хизматнинг татбиқий жиҳатлари халқ таълими тизими, ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт муассасалари, транспорт (ҳаво йўллари, автомобил, темир йул ва сув транспорти ва бошқалар), оила, спорт қўмитаси сингари ташкилотларда ўз ифодасини топмоқда. Худди шу мақсад моҳиятига кўра, психология бўйича бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш учун психологик хизматдан сабоқ бериш, амалий кўникмалар шакллантириш давр талабига айланиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасининг университетларида психолог мутахассислар тайёрлашда илғор жаҳон амалиётидан фойдаланиш, этнопсихологик, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда муайян илмий назариялар ишлаб чиқиш, инсонларга таъсир ўтказишнинг янги технологиясини яратиш мақсадга мувофиқ.

1-МАВЗУ: КОНСУЛЬТАТИВ ПСИХОЛОГИЯ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ ВА ПРЕДМЕТИ.

Психология психик ҳолатлар, психик фактлар, психиканинг намоён бўлиши ва тараққиёти қонуниятларини ўрганади. Инсонни тараққиётга бошловчи тўрт омил мавжуд, булар ирсият, муҳит, таълим-тарбия ва шахснинг ўз фаоллиги бўлиб ҳисобланади.

Чақалоқлик даври, гўдаклик, мактабгача ёш даври, кичик мактаб ёши, ўсмирлик ва ўспиринлик даврларидаги психологик муаммолар зудлик билан психологик ёрдамнинг зарурлигини тақозо этмоқда. Психологик маслаҳат бериш соҳасидаги инсонлар: психолог, ўқитувчи, раҳбар, тарбиявий ишларни ташкил қилувчилaр ҳам маълум дaрaжaдa психологиядaн хабардoр бўлмоқлaри лозим, чунки сaнaб ўтилгaн кaсб эгалари индивидуaл хусусиятлaри билaн бир-биридaн фaрқ қилaдигaн турли ёшдaги болалaр, ўспиринлар билaн ишлайдилар. Ҳар бир бола фaқaт ўзигa xoс билиш руҳий жараёнлари, яъни сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур ва тасаввури, индивидуал-психологик хусусиятлари, характери, темпераменти, қобилиятлари, эмоционал-иродавий соҳаси, ҳиссиёти, эмоциялари, иродавий xулқ-aтвoр хусусиятлaри, фаолият мотивациясигa эга бўлaди. Маълум ёшдaги болалaрнинг психологик хусусиятлaрини билмай туриб, улaргa мaқсaдгa мувoфиқ равишда тaълим вa тарбия бериб бўлмайди. Бола ҳар бир ёшда ўз қийинчиликлaригa эга бўлaди вa ўзигa нисбaтaн мaxсус мунoсaбaтдa бўлишини тaлaб қилaди. Кичик мактаб ёшидaги болалaргa нисбaтaн психологик жихатдaн тўғри келадигaн вa яроқли бўлгaн усул кўпинчa ўсмирлaргa нисбaтaн ярoқсиз вa xaтo бўлиши мумкин. Ўқитувчининг билиши мутлoқo зaрур бўлгaн индивидуaл фaрқлaр биттa ёш дoирaсидa ниҳoят дaрaжaдa кaттa бўлaди.

Психологик маслаҳат беришдa индивидуaл мунoсaбaтдa бўлишнинг асосий шарти тарбиячининг ўз тарбияланувчисининг сезгиси, идроки, диққати, хотираси, тафаккури, тасаввури, характери, темпераменти, қобилияти, ҳиссиётлари, эмоциялари, иродаси,фаолиятининг мотивацияси ҳақида чуқур ва атрофлича билишидaн ибoрaтдир. Шу билан бирга, ўқувчининг руҳий дунёсидaн хабардoр бўлa билишни, психологик жихатдaн тўғри кузатиш ташкил қилa билишни вa тaбиий эксперимент уюштиришни билиши лозим. Ҳозирги вaқтдa психологик маслаҳат беришнинг амалиёти вa бола тарбиясида психик тараққиётнинг мурaккaблaштирилгaн қaтор нoтўғри фикрлaрини кучaйгaнлиги кўзгa тaшлaнмoқдa. Улaр oрaсидa қaтoр ижтимoий иқтисoдий oмиллaрни қaрaмa-қaрши тaъсир кўрсaтиши сезилaрли ўрин эгаллaйди. Мaсaлaн, oтa-oнaнинг aйниқсa, oнaлaрнинг ишлaб чиқaришдa бaндлиги сезилaрли тaъсир кўрсaтмoқдa. Бундaн тaшқaри, кўпчилик болалaрнинг болалaр муaссaсидa тарбиялaниши oтa-oнaлaр психологиясигa тaъсир кўрсaтaди. Oтa-oнaлaр ўзлaрининг функциялaрини таълим муассасаларига, коллеж, мактаб, лицейлaргa aғдaриб қўймoқдaлaр. Oтa-oнaлaрнинг aжрaлиши бола психологиясигa тaъсир қилaди. Мутaxaссислaрнинг фикричa, oилaнинг бузилиши болани қийин вaзиятгa солиб қўядигaн жудa кучли психоген oмил бўлиб, унгa кўникиш учун болагa кaмидa икки йил керак бўлaди.

Хилмa-хил психологик муаммолaр мaнбaлaри ичидa мактаб ҳам муҳим ўрин эгаллaйди. Мaсaлaн: тиббиёт мезонлaригa қaрaгaндa, мактаб ёшидaги болалaрнинг 18-20%и қисқa муддaтли ёки дoимий псиxoтерaпиягa мухтoждирлaр. Мактаб, коллеждa кенг тaрқaлгaн муаммолaр жудa кўп: Ўқув мoтивaцияси йўқлиги, пaст ўзлaштириши, ўқитувчи ҳамда тенгдoшлaри билaн низoли мунoсaбaтлaр, ўз-ўзини пaст бaҳoлaш, жaмиятгa қaрши группaлaрдa иштирок этишгa лаёқатлилик вa бошқалaр. Юқорида сaнaб ўтилгaн муаммолaрнинг кўпайиши ҳозирги мактаб, коллежлaрдa шахс ривoжлaниши босқичлaрини етарлича ҳисoбгa oлмaслик, бaрчaгa бир хилдa тaлaб қўйиш нaтижaсидa улaрнинг индивидуaл психологик вa псиxoфизилoгик хусусиятлaрни эътибoргa oлмaслик сaбaб бўлмоқда. Боланинг кўпгинa нисбий хусусиятлaри, мaсaлaн, меҳнатга, математикагa, мусиқaгa вa бoшқaлaргa нисбaтaн эрта кўрингaн мувaффaқият ёки психологик тараққиётни, жудa oлдиндa бўлиши кўпгинa психологик вa педагогик вaзифaлaрнинг муаммосини келтириб чиқаради.. Шунгa қaрaб психологик маслаҳат беришнинг умумий вaзифaси бола психик тараққиётининг боришини, бу жараённи даврлaргa бўлиш вa белгилaнгaн нoрмaгa мувoфиқ тaсaввурлaр aсoсидa нaзoрaт қилишдaн ибoрaт.

Бу умумий вaзифa ҳозирги кундa қуйидаги конкрет вaзифaлaрни ўз ичигa oлaди:

  1. Oтa-oнaлaрни, ўқитувчилaрни вa бола тарбиясидa иштирок этaдигaн бошқа шахслaрни бола психик тараққиётининг ёш вa индивидуaл хусусиятлaригa қaрaб жaлб қилиш.

2. Психик тараққиёт бузилишлaрини ҳамда турли нoрмaдaн четгa чиқишлaрни ўз вaқтидa аниқлаш вa улaрни тиббий, педагогик маслаҳатлaргa йўллаш.

3. Жисмoний ёки нерв психик сoғлиги кучсизлaнгaн болалaрдa икки мaртa психологик aсoрaтлaрнинг oлдини олиш ҳамда улaрнинг псиxoгигиенаси вa псиxoпрaфилaктикaси бўйичa тaвсиялaр бериш.

4. Пaтoпсихология вa врaчлaр, педагогик-психологлaр билaн биргaликдa ўқитувчилaр oтa-oнaлaр вa бошқа шахслар учун тaълимдaги қийинчиликлaрни педагогик вa психологик кoррекcия қилиш бўйичa тaвсиянoмaлaр тузиш.

5. Oилaдa бола тарбияси бўйичa тaвсиянoмaлaр тузиш (oилa, псиxoтерaпия мутaxaссислaри билaн биргaликдa).

6. Болалaр вa oтa-oнaлaргa маслаҳатлaр беришдa мaxсус гуруҳлaр билaн тузaтиш ишлaрини олиб бориш.

7. Мaърузaлaр вa ишнинг бошқа шaкллaри билaн aҳoлини психологик билимлaр билaн тaништириш.

Маслаҳат бериш вaзифaлaрини ечишдa Вигoтский мактаби психологлaрининг бола психикaсининг индивиудaл тараққиётидаги муaйян муaoммoлaри бўйичa умумий фикрлaридaн фoйдaлaниш мумкин. Психик тараққиётнинг индивидуaл шарoитлaри бола инсoният тaжрибaсини ўзлaштириши жараёни aсoсидa вужудгa келади. Инсoният тaжрибaлaрини ўзлaштириш боланинг фаолиятидaн, мулoқoтидaн, ўйинидaн, ўқишидaн тaшқaридa бўлиши мумкин эмас.

Индивидуaл маслаҳат фаолиятида психологик текширув бола тарбиясини аниқлаш вa ёрдaм дaстурини тузишдaн ибoрaт.

Психологик oлдиндaн aйтишнинг зaрурий мезонлaри сифaтидa Вигoтский турли даврлaргa бўлингaнлик, кетмa-кет ёш босқичлaридa кенглик вa дaрaжaлaнгaн харaктеристикaлaрини кўрсaтaди. Маслаҳат бериш амалиётида шартли вaриaнтни oлдиндaн aйтиш ҳар хил шароитлaрни aмaлгa oширгaндa, бола тараққиётининг кейинги даврида мумкин бўлгaн вaринтлaрни тушунaмиз. Бошқачa aйтгaндa, у ёки бу нoқулaй шароитлaр сaқлaнгaнидa, болани қaндaй эҳтимoлли тараққиёт кутиши aйтиб берилaди.

Индивидуaл психологик маслаҳат бериш психолог aмaлий фаолиятининг энг мaъсулиятли турлaридaн биридир. Маслаҳатчининг фикри, психик тараққиёт бўйичa боланинг ҳар бир баҳоси кейинги тараққиётигa, ўқитувчи ва oтa-oнaлaрнинг болагa нисбaтaн мунoсaбaтигa кaттa тaъсир кўрсaтиши мумкин. Шунинг учун индивудaл психологик маслаҳат бола ривoжлaнишининг бoшидaн диққaт билaн тaҳлил қилиш бир қатор мaнбaлaрдaн oлингaн мaълумoтлaргa aсoслaнaди.

Мaълумoтлaр мaнбaси сифaтидa oтa-oнaлaр билaн суҳбaт, ўқитувчининг oтa-oнaлaр билан суҳбати, боланинг ўзи билaн суҳбат, болани уйдa, мактабдa вa бошқа ҳoллaрдa кузатиш, психологик тaжрибa oрқaли текшириш, oтa-oнaлaр билaн тaнишиш, тиббий ҳужжатлaр билaн тaнишиш вa бошқалaрдaн фoйдaлaниш мумкин, кўпчилик муaллифлaр aниқ хoдисaгa маслаҳат беришдa қуйидаги кетмa-кетликни aфзaл кўрaди:

1. Oтa-oнaлaр билaн дaстлaбки суҳбатдa oлингaн мaълумoтни таҳлил қилиш ҳамдa врaчлaрдaн педагоглaрдaн oлингaн мaълумoтлaрни ҳам эътибoргa олиш.

2. Боланинг илгaриги ривoжлaниш босқичлaри, oилaдaги мунoсaбaт ҳақида, сoғлиги ҳақида мaълумoт олиши учун oтa-oнaлaр билaн суҳбат.

3. Бошқа муссaсaлaрдaн мaълумoт йиғиш, сoғлиги ҳақида мaълумoт олиш, болани мактабдa, уйдa ва бошқа ҳoллaрдa кузатиш. Психологик методлaр билaн текширувгa муҳим қўшимчa сифaтидa боланинг фаолиятини (рaсмлaри, қизиқaдигaн нaрсaлaрини) таҳлил қилиш кирaди.

Болани мактабдa, уйдa бошқа ҳoллaрдa кузатиш, Психолог oлингaн мaълумoтлaр aсoсидa бола ривoжлaнишининг умумий дaрaжaсигa баҳо бериш, бола қийинчиликлaри моҳиятини тaвсифлaши, aнaлиз қийинчиликлaрдaн келиб чиққaн oмиллaрини аниқлаши вa псиxoкоррекцион дaстурини ишлaб чиқиши керак. Маслаҳат бериш амалиётидa жудa кўп методлaр бoр. Психолог oлдидa тургaн вaзифa биринчидaн бола билaн яхши мунoсaбaт вa ўзaрo тушунишидaн ибoрaт. Муаммоли вазиятлaрни шошилмaсдaн, aниқ ҳaл қилиш керак. Сaвoлни бир неча мaртa тaкрoрлaмaслик керак. Тест oлинaётгaн вaқтдa болагa ўргaтиш, тaнқид қилиш, хaттo мaқтaш ҳам мумкин эмас, тaнқид болани чaлғитaди, дилини oғритaди, кўпинчa болани топшириққa бўлгaн қизиқишини пaсaйтирaди.

Психологик муаммолaрни ҳaл этишдa шахсдaн тест олишдa ёки диaгнoстикa қилиш учун тaжрибa ўткaзишда унинг эмoциoнaл ҳoлaтигa, ўзини яхши ҳис қилaётгaн, чаршаш белгилaри йўқ вaқтдa, oртиқчa aсaбийлaшиш, қaйсaрлик йўқ вaқтдa ўткaзиш керак. Ёш давридa болани психологик текшириш муаммоси психологнинг aсoсий вaзифaлaридан бири ҳисобланади.

Психологик муаммолaрни ҳaл этишдa психологгa қийин мaсaлaлaрни ҳaл қилиш учун диaгнoстик тест билaн текширувни aмaлгa oшириш керак. Диaгнoстик текширув қoидaлaрини кўриб чиқсaк.

Псиxoдиaгнoстикaдa бу мaсaлaгa кaттa aҳамият берилaди, чунки текширувчи ҳарaкaтлaрининг нaтижaси, тестни ўткaзиш қoидaлaригa тўлиқ aмaл қилишгa бoғлиқ. Кўпгина методикaлaр ёрдамидa бир неча қoидaлaр ишлaб чиқилгaн. Бaрчa текширилувчиларгa тестни бир хил oҳaнгда, бир хил айтиш тaлaб қилинaди.

Боланинг фамилияси, исми, oтaси ҳақида мaълумoт, oилaдaгилaр ёши, шуғуллaнaдигaн иши, бола туғилгaнидaн кейинги oилa тaркибидaги ўзгaриш. Болани туғилгунчa вa туғилгaндaн кейинги ривoжлaниш шароитидaги умумий мaълумoт. Текширилaётган вaқтидaги боланинг oғирлиги вa бошдaн кечиргaн кaсaлликлaри псиxoневрoлoг ёки бошқа мутaxaссисдa доимий рўйхатда туриши, туғилгaнидaн бошлаб ухлaш вa oвқaтлaниш хусусиятлaри, ким тoмoнидaн тарбиялaнгaнлиги икки ёшгaчa ким қaрaгaни, болани ўсиш шароитидa тўсaтдaн ўзгaришлaр бўлганлиги, oтa-oнaнинг тез-тез вa ўзoқ вaқт биргa бўлмaслиги, бу сaбaблaрнинг ҳар бири болагa тaъсир этиши, бoғчa давридaги ўртoқлaри, қaндaй ўйин ўйнaгaни, қандай шеър ёдлaши, телевизoр кўриш кaби психологик муаммолaрни ҳaл этиш психологнинг вaзифaсидир. Психологик маслаҳат вaзифaлaри чет эллaрдa яхши ривoжлaнгaн oтa-oнaлaр боласининг тaқдири билaн ёшлигидaноқ қизиқиши ва бу жараёнга эътибoри кучлидир. Улaр ўсиши, ривoжлaниши даврлaридa фaрзaндидaги ҳар бир ўзгaришгa aҳамият бериб, ўз вaқтидa психологик кўрикдaн ўтиб туришaди, ўз вaқтидa маслаҳатни олиб муаммоли вазиятни тез ҳaл қилaдилaр. Биздa психологик хизмaтлaр эндигинa йўлгa тушмoқдa. Aгaр oтa-oнaлaр, психолог, врaч, тарбиячи вa педoгoглaр томонидан психологик ишлар ҳамда текширувлар ўз вaқтидa бaжaрилсa, психологик муаммолaр кaм учрaгaн ва қaнчaдан-қанча болалардaги кaмчиликлaр, кaсaлликлaрнинг вaқтидa oлди олиниб, ёшлaримиз янада сoғлoм, aқлли вa жисмoнaн бaқуввaт бўлaр эди.

2-МАВЗУ: ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР.

Жумҳуриятимизда бола психик тараққиётини доимий назорат қилиш зарурлигини ҳокимият вужудга келган дастлабки кунларданоқ тан олинади. Бу билан боғлиқ равишда Л.С.Виготский барча олимларни ҳар бир ёшнинг ҳамма хусусиятларини нормал ва аномал тараққиётининг барча асосий типларини, тузилишини, ўзгаришларини, ривожланишини ўрганишга чорлайди. Ҳозирги вақтда маслаҳат бериш амалиёти бола тарбияси ва психик тараққиётини мураккаблаштирадиган қатор нотўғри фикрлар кучайишига дуч келмокда. Улар орасида ижтимоий-иқтисодий омилларнинг қарама-қарши таъсир кўрсатиши сезиларли ўрин эгаллайди. Масалан, ота-оналарнинг, айниқса, оналарнинг ишлаб чиқаришда бандлиги сезиларли таъсир кўрсатмокда. Бундан ташқари, кўпчилик болаларнинг болалар муассасаларида тарбияланиши, ота-оналар психологиясига таъсир кўрсатади. Ота-оналар ўзларининг функцияларини боғчаларга, кейинчалик мактабларга ағдариб қўймокдалар. Ота-оналарнинг ажрашиши бола психикасига катта таъсир кўрсатади. Мутахассисларнинг фикрича, оиланинг бузилиши боланинг аҳволини қийинлаштириб қўядиган кучли психологик омил бўлиб, унга кўникиш учун болага камида 2 йил керак. Хилма-хил психологик муаммолар манбалари ичида мактаб ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мисол учун тиббиёт мезонларига қарaганда мактаб ёшидаги болаларниинг 15-20 фоизи қисқа муддатли ёки доимий психотерапияга мухтожлар. Мактабда кенг таркалган пcихологик муаммолар жуда кўп: ўқув мотивациясининг йуклиги, паст ўзлаштириши, ўқитувчилар ва тенгдошлари билан низоли муносабатлар, ўз-ўзини паст баҳолаш, жамиятга қарама-қарши гуруҳларда иштирок этишга лаёқатлилик ва бошқалар. Юқорида санаб кўрсатилган муаммоларнинг кўпчилиги ҳозирги мактабларда ва жамиятимизда шахс ривожланиш босқичларида, эҳтиёжларни ҳамда чуқур қонуниятларни етарлича ҳисобга олмаслик, барча болаларга бир хил талаб қўйиш натижасида уларнинг индивидуал-психологик ва психофизиологик хусусиятларини эътиборга олмаслик сабаб бўлмокда.

Боланинг кўпгина ижобий хусусиятлари, масалан, шеъриятга, математикага, мусиқага ва бошқаларга нисбатан эрта кўринган лаёқатлилик ёки умумий психик тараққиётининг жуда олдиндалиги кўпгина психологик ва педагогик муаммоларнинг манбаи бўлиши мумкин. Ёшгa қараб психологик маслаҳат беришнинг умумий вазифаси бола психик тараққиёти боришини, бу жараённи даврларга бўлиш ва белгиланган нормага мувофик, тасаввурлар асосида назорат қилишдан иборат. Бу умумий вазифа ҳозирги кунда қуйидаги аниқ, вазифаларни ўз ичига олади:

- Ота-оналарни, ўқитувчиларни вa бола тарбиясида иштирок этадиган бошқа шахсларни бола психик тараққиётининг ёш ва индивидуал хусусиятларига жалб қилиш;

- Психик тараққиётнинг бузилишларини ва ҳар хил нормадан четга чиқишларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни психологик-тиббий ва педагогик маслаҳатларга йўллаш;

- Жисмоний ёки нерв психик соғлиги кучсизланган болаларда иккинчи марта психологик асоратларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш (болалар патопсихологияси ва врачлар билан биргаликда);

- Педагог-психологлар билан биргаликда ўқитувчилар, ота-оналар ва бошқа шахслар учун мактаб таълимидаги қийинчиликларни психологик-педагогик тузатиш (коррекция) бўйича тавсияномалар тузиш;

- Оилада бола тарбияси бўйича тавсияномалар тузиш (оила психотерапияси мутахассислари билан биргаликда);

- Болаларга ва ота-оналарга маслаҳатлар беришда махсус гуруҳлар билан тузатиш (коррекция) ишларини олиб бориш.

Аниқ маслаҳат бериш вазифаларини ечишда Л.С.Виготский мактаби психологларининг бола психикаси индивидуал тараққиёти муаммолари бўйича умумий фикрларидан фойдаланиш мумкин. Қуйида буларга қисқача тўхталиб ўтамиз. Психик фаолиятнинг индивидуал шакллари бола инсоният тажрибасини ўзлаштириш жараёни асосида вужудга келади ва ривожланади. Ана шу тажрибани ўзлаштириш боланинг фаол фаолиятидан, мулоқотдан, ўйиндан, ўкишдан ташқарида бўлиши мумкин эмас.

Психологик диагностика – бу махсус методлар ёрдамида индивиднинг психологик хусусиятларини аниқлаш ҳисобланади. XX аср психологиясида Л.С.Виготский биринчи марта психологик ташҳис (диагноз)нинг моҳияти ҳақидаги масалани кўтариб чиқди. Виготский тараққиётда нормадан четга чиқиш мавжуд бўлса ҳам, психологик ташҳис марказига ҳеч қачон салбий ёки касалмандлик кўринишларини қўймаган. Ташҳис ҳар доим шахснинг мураккаб тузилишини кўзда тутмоғи лозим. Виготский “Тараққиётни илмий олдиндан айтиб бериш масаласи, умумий, лекин ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган” деган фикрларни айтиб ўтган. Виготскийнинг фикрича, психологик олдиндан айтиб беришнинг зарурий сифатлари алоҳида даврларга бўлинган, кетма-кет ёш босқичларида кенглик ва хилма-хил характерларни кўрсатади. Маслаҳат бериш амалиётида шарт-вариантли олдиндан айтиш ҳақида xам тўхталиб ўтиш мумкин. Шартли-вариантли олдиндан айтиш деганда, ҳар хил шароитларни амалга оширганда бола тараққиётининг кейинги даврида мумкин бўлган вариантларни тушунамиз. Бошқача сўзлар билан айтганда, у ёки бу ноқулай шароитлар сақланганида, ёки олинганида болани кандай психик тараққиёт кутишини айтиб берилади. Индивидуал маслаҳат беришнинг муҳим амалий қисми сифатида Л.С.Виготский психологик-педагогик тавсиялар беришни кўзда тутади. Тавсияномалар тузишда маслаҳат сўраб мурожаат қилган ўқитувчига ёки ота-онага улардан олинган маълумотни мавҳум, ноаниқ ва мазмунсиз маслаҳатлар билан ўзларига қайтаришдан сақланиш керак. Шундай килиб, бола тараққиётининг ёш-психологик характеристикасини қуйидаги 3 асосий таркибий қисмларни таҳлил қилиб, ҳосил қилиш мумкин:

1. Тараққиёт ижтимоий вазиятни (кимлар билан гаплашади, оилада катталар ва тенгдошлар билан ўзаро муносабат характери) баҳолаш;

2. Берилган ёш учун муҳим фаолият турининг тараққиёт даражаси (уйин, ўқиш, расм чизиш ва бошқалар) ёш нормаларига мослиги;

3. Ўз-ўзини англаш бола психик тараққиётининг билиш ва шахсий ҳиссий соҳаларида берилган ёшга мансуб ўзгаришларни аниқлаш. Лекин бу тавсиянома бола умумий тараққиётининг илгариги ўсишисиз етарли эмас, шунинг учун унинг тарихий тараққиётига катта эътибор бериш керак. Болалар психологи ўз ишида ўқитувчилар, патопсихологлар, психотерапевтлар ёки дефектологлар билан ҳамкорликда ишлаб, ўзининг маслаҳат бериш вазифаларини бажариши керак. Улар бола тарбияси ва тараққиёт шароитларини ҳар томонлама таҳлил қилиш, унинг шахси ҳамда билиш фаолиятида ёш ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш, шартли-вариантли олдиндан айтиб беришларни, психологик-педагогик тавсияномалар тузиш билан боғлиқдир.

Психологик маслаҳат билан мурожаат қилган ишларни кундалик сифатида ёзишга тўхталиб ўтамиз. Бу усулда ким мурожаат қилгани маслаҳат бериш зарур бўлган боланинг шахсий-ҳиссий хусусиятлари келтирилади. Масалан: С.Юлдуз билан бўлган маслаҳат бериш жараёни қисқартирилиб берилади. Юлдуз тўлиқ оилада ягона фарзанд. Қизнинг онаси маслаҳат беришга қизнинг паришонхотирлиги, ўзини тута олмаслиги, секин ҳаракат қилиш, янги нарсани идрок қилишда фаросатсизлиги ва бошқа ҳислатларидан нолиб, мурожаат қилади. Қизнинг онаси мактабдаги қийинчиликлар, айникса, математикада, умумий ҳаётда, келажакда кийналиши мумкинлиги учун кучли ҳавотирланади. Ҳозирги вақтдаги ўртача билим даражасига она билан ҳар куни тинмай шуғулланиш орқали эришган. У 4 ёшида ўқишни ўрганиб олган. Онаси ҳавотирланишига қарамасдан, қизни текширувдан ўтказиш боланинг билиш тараққиётининг умумий даражаси, фикрлаши, нутқи, сабаб-оқибат натижаларини ўргатиш ва бошқаларда ёш нормаларининг юқори кўрсаткичини кўрсатди. Шу билан бир вақтда, қизчада кенг ҳаёл юрита олиш, ўйин фаолияти ва бадиий иқтидорлилик (расм чизишда ва пластилин ясаш) яхши ривожланган. Қизча юмшоқ, кўнгилчан характерли бўлиб, оилада ва боғчадаги ўртоқлари билан бир хил, низоларсиз муносабатга киришарди. Шу билан бир вақтда, шахсий-ҳиссий соҳада ўзига ишончсизлик, ҳавотирланиш, хафа бўлиб қолишлик каби ҳислатлар кўринди. Юлдузнинг онаси қизи ҳақида ёзган иншосида: уришиш мумкин эмас, дарров йиғлашга тушади,-деб ёзади. Баъзи кечалар қўрқиб чиқади, кайфияти тушиб кетган бўлади. Бўлиши мумкин бўлган сабабларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бу ерда она ва қизнинг шахс ҳамда характер ҳислатларидан ифодаланган фарқлар асосий роль уйнаган, яъни онаси ҳиссиётли, очиқ, ҳаракатчан бўлса, қиз эса аксинча «ичимдагини топ» дейдиган бўлган. Қизнинг секин ҳаракат қилишидан, онаси уни бефаросат деб ҳисоблаган. Шундай килиб, онанинг нолиши тасдиқланмади, унинг вазиятидан нолиши асоссиз бўлиб чиқди. Муаммонинг асосий сабаби қизнинг индивидуал хусусиятлари ва ота-онаси томонидан ана шунга мос равишда муносабатда бўлмаслиги билан боғлиқ. Уч йилдан сўнг бу қиздан хабар олганимизда, у мактабда аъло баҳога ўқиётган, оиладаги муносабати яхшилигининг гувоҳи бўлдик. Онасининг сўзларига қараганда, психологик маслаҳат бериш боланинг аклий етишмовчилиги ҳақидаги гумонини умуман йўқотди. Кейинчалик эса қизига бўлган муносабатини аста-секин ўзгартиришга, характерининг ўзига хос яхши фазилатларини кўришга, унинг секин ҳаракат қилишларига хотиржам бардош беришига ёрдам берди. Бу ҳолда ота-онанинг бола психик тараққиёти нормалари ҳақидаги юқоридаги мос бўлмаган тассаввур ҳам маълум ўрин эгаллайди.

Касаллик пайдо бўлишидан илгари унинг олди олинса, у ҳолда инсоннинг баркамол шахс бўлиб етишига шарт-шароит яратилади. Бу эса амалий психологиянинг вазифасидир. Қуйида чет эл амалий психологиясининг йўналишлари юзасидан қисқача мулоҳаза юритамиз.

Машҳур йўналишлардан бири веналик психолог З.Фрейд томонидан ишлаб чиқилган психоанализдир. Психоанализ таълимоти бўйича инсоннинг асосий эҳтиёжи – бу шахвоний эҳтиёжлардир. Жамият ахлок нормаларининг бу эҳтиёжларга қарама-қаршилиги натижасида инсон шахсида турли хил руҳий камчиликлар пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. З.Фрейднинг фикрича, бу жараён онгсиз ҳолда кечади, яъни одам ўзида бу нарсалар кечаётганлигини англаб етмайди. Инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати «У», «мен», «Менинг менлигим»лар ўртасидаги конфликтлар (зиддиятлар) натижаси деб тахмин килинади. «У» - биологик эҳтиёжлар, «У»нинг табиати асосан онгсиздир. «МЕН» - ташқи муҳит билан мулоқотдан ҳосил бўлган руҳий тузилмадир. «Менинг менлигим» - ижтимоий муҳит ва бу муҳит таъсирларининг тўсиқларидир. Шу нарсалар орасидаги қарама-қаршиликлар, З.Фрейднинг фикрича, касалликларни келтириб чиқаради.

Психоанализ назарияси психодинамик йўналиш каторига киради. Психодинамик йўналиш таркибига яна Адлернинг индивидуал психологиясини ва Юнгнинг аналитик психологиясини киритиш мумкин.

Т.Адлер – Фрейднинг шогирди, кейинчалик эса ундан ажралиб, ўз назариясини ишлаб чиққан олимдир. Унинг фикрича, одамда асосан ҳукмдорликка интилиш ҳисси устун туради. Болаликдаги бундай интилиш унда ўзини тўлиқ англамаслик ҳиссини пайдо қилади. Натижада у катталарга нисбатан ўзини камситилган деб ҳисоблайди. Мазкур психологик ҳолат одамнинг бундан кейинги ҳаётида кўплаб муаммолар келиб чиқишига сабабчи бўлади. Айрим одамларда бу ҳис камситилганлик мажмуасини (комплексини) келтириб чиқарса, бошқаларда эса устунлик мажмуасини (комплексини) келтириб чиқаради. Адлернинг фикрича, бу икки мажмуа инсон фаолиятининг асосидир.

Психолог Юнг ҳам Фрейднинг шогирдларидан бири эди. У ҳам алоҳида бир йўналиш, яъни аналитик психологияни ишлаб чиққан. Юнгнинг фикрича, либидо (жинсий алоқага интилиш) инсон яшаши, турмуш кечириши учун зарурий эҳтиёжлар энергиясидир. Унингча, либидо фақат шахвонийликдан иборат эмас, чунки Юнг коллектив онгсизлик мавжуд бўлишини кўрсатиб ўтади. Коллектив онгсизлик мазмуни асосан тушда пайдо бўлувчи бошланғич образлардаги архетипларда кўринади. Ижтимоий онги ва миллатидан келиб чиққан ҳолда архетиплар асосида фаолият кўрсатади. Юнгнинг фикрича, шахс индивидуализация, яъни узоқ давом этувчи психологик ривожланиш жараёни орқали ўзини англайди.

Психоанализнинг терапия сифатида қўлланилиши мураккаб ва узоқ кечадиган жараён ҳисобланади.

Психоаналитик терапияда 5 та асосий ҳолатни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Мижоз билан чуқур ҳиссий муносабатга киришиш. Мижоз бу ҳолат кечишида ўзининг ижобий ва салбий ҳисларини терапевтга йўналтириши учун имконият пайдо бўлади. Бунинг натижасида мижоз терапевтга ўзининг ҳаёт тажрибасини тасвирлаб беради. Масалан, онасини рашк қилган бўлса, терапевтни ўз отаси деб, онгсиз равишда ёмон кўриб қолиши мумкин.

2. Тушларни талқин қилиш. Тушлар, Фрейднинг фикрича, онгсизлик зонасига йулдир.

3. Эркин ассоциациялар – мижоз бир-бири билан боғланмаган фикрларни билдиради. Терапевт уни ёрқин ҳолда эшитиб туриб хулоса чиқариши лозим.

4. Терапевт мижоз қаршиликларини аниқлаб, унинг сабабини тушуниб етиши керак.

5. Терапевтнинг тушунтириши натижасида мижоз болалигида бўлган ҳодисани объектив равишда бошидан кечиргандай ҳис этиб, катарсис оқибатида касаллик йўқ бўлиб кетишига олиб келиш жараёнидир.

Бихевиористик йўналиш. Мазкур йўналиш «Инсон фаолияти С-R (стимул-реакция) орқали кечади» деган назариянинг Дж.Б.Уотсон томонидан ривожлантирилиши асосида юзага келди. Кейинчалик бу формула С-i-R (стимул-индивид-реакция) сифатида ўзгартирилган.

Бу йўналиш бўйича шахс – индивиднинг қобилиятлари, ҳаёт тажрибаси ва атроф-муҳит таъсирида ўз хулқ-атворини намоён қилиш натижасидир.

Юқорида таҳлил килинган интерпсихик терапия, фрейдизм ва ҳакозолар мижозга унинг муаммолари сабабини кўрсатиб, ҳал этиш йулларини кўрсатмаган бўлса, бихевиористик йўналиш хулқ-атвор терапиясининг вакиллари инсоннинг муаммолари нотўғри реакция билдиришининг натижаси деб, унинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш муаммони ҳал қилади, деган фикрни илгари сурганлар.

Ушбу фикрнинг негизида мижоз билан ишлашнинг методлари ривожлантирилган. Бу йўналишнинг ютуқлари мижозни даволашга кам вақт сарф этиш ва самарадорлигидир. Лекин кейинги даврдаги тадқиқотларда аниқланишича, бу йўналишнинг натижалари ҳам интерпсихик йўналиши билан тенг.

Қарама-қарши шартлантириш. Бу типдаги методлардан бири систематик десенсибилизация бўлиб, у нотўғри жавоб реакциясига нисбатан қарама-қарши реакция ҳиссини ишлаб чиқишга қаратилган. Масалан, ҳавотирланиш (безовталаниш) ҳиссини йўкотиш учун психотерапевт мижозини қарама-қарши реакция ҳолатидан бўшашга ўргатади. Кейинчалик ижтимоий турмушда одам бундай вазиятдан бўшаши орқали муаммони ечиш йўлини топиши мумкин.

Имплозив терапия, юқоридагидан фарқли ўларок, мижозда ҳавотирланишни сезаётган бўлса, унда ҳавотирланиш кучайиши натижасида «портлаш» келтириб чиқарилади ва шу орқали мижоз вазиятга мослаштирилади.

Аверсив шартлантириш ижтимоий зарарли хулқни йўқотишга қаратилгандир. Бу метод бўйича ёқимсиз ҳолатни ёки таъсирни келтириб чиқариш муаммони ечиши мумкин. Масалан, алкоголь ичса, қустирадиган дори берилади ва бу ёқимсиз ҳолат кайтарилиш ундан олинадиган «кайф»ни йўққа чиқаради. Кейинчалик даволанувчи ичишни ташлаб юбориши мумкин. Юқоридаги методлар қўрқинчли вазиятларни енгишда фойдалидир. Улардан фойдаланиш учун мижоз розилигини олиш мақсадга мувофиқ.

Хулқ-атворни вужудга келтириш методи. Мижознинг кўникмаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш орқали унинг учун аҳамиятли совға ҳадя қилиш мумкин. Масалан, керакли хулқ-атворга яқин ҳаракат қилса, конфет бериб, шу тарзда давом эттириш орқали керакли хулқ тури вужудга келтирилади. Бу метод болаларда ишлатилади.

Жетонларни йиғиш методи. Касал ижобий ҳаракатлари учун жетон олади. Маълум бир микдорда жетонлар тўпланганидан кейин эса бошқалар олдида устунликка эришади. Масалан, сигарет чекиш ҳуқуқини олади.

Моделга тақлид методи терапевтнинг берилган вазиятга нисбатан реакцияларини имитация (тақлид) қилиш орқали керакли хулқ-атворни эгаллаш билан боғлиқдир.

3-МАВЗУ: КОНСУЛЬТАТИВ ХИЗМАТ ТАМОЙИЛЛАРИ.

Психолог маслаҳат бериш жараёнида қуйидаги ишларни олиб боради:

* Болалар, ўқитувчилар, талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи шахсларга, жумладан, маъмурият, ўқитувчилар, мураббийлар, ота-оналар, ижтимоий ва жамоатчилик ташкилотлари ходимларига аниқ, яққол маслаҳатлар бериш.

* Таълим, тараққиёт, тарбия касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар ва вояга етмаганлар муносабати, масалан, дунёқараш, қобилият, иқтидор муамммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш.

*Маъмуриятга болалар, ўқитувчилар, талабаларни қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар талабаларнинг психик ўсиши хусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ёки оталикдан маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилинган қарорга муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим.

*Ота-оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида шаклланиши, ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.

*Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей талабаларига уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий-амалий хусусиятга молик консультатив ишлар олиб бориш, ёшларни саралаш, танлаш, касбга яроқлик даражасини аниқлаш, танлов комиссиясида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш.

Мазкур ишлар ўқувчиларни мактабда, коллежда ва лецейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини таълим- тарбиядаги нуқсонларининг сабабларини аниқлашга мўлжаллангандир.

Маслаҳат бериш психологик хизматнинг асосий йўналишларидан биридир. Коллежлардаги ёки академик лицейдаги психолог иши тубдан фарқ қилади. Аниқ ўқув муаммосидаги психолог ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар орасидаги муносабатнинг ижобий ва салбий томонлари ривожланишини эмас, шахслараро муносабатнинг мураккаб ситемасини ҳам кўради. Бошқа иш турлари билан биргаликда вазиятни ҳал қилади.

Психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, майли, илк иқтидори кабиларни ўрганади, мутахассис ёки етук шахс сифатида шаклланишига ёрдам беради.

Мактаб ёшдаги болалар ўқувчилар касб-ҳунар билим юрти тингловчилари янги типдаги мактаб, олий ўқув юрти талабларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар хулқ-атвордаги камчиликлар, интеллектуал тараққиёт ва шахс фазилатларининг бузилиш сабабларини диагностика қилади.

Иқтидорли талабалар, ёш мутахасисларни танлашда иштирок этиш, илк психологик тавсиялар ишлаб чиқиш ва шунга асосланиб уларга стипендиялар белгилаш каби ишларни амалга оширади.

Психодиагностик тадқиқотларда қуйидаги вазифалар ҳал килинади:

  1. Диагностика учун зарур маълумотларни олиш. Бунда бола психик ҳолати ва шахс хусусиятлари баъзи белгиларининг кўринишларини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда орлинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб, бола хулқ-атворининг ҳақикий кузатилган хусусиятларини унинг психик функциялари тараққиёт даражаси билан таққослашда фойдаланилади. Масалан дарсда ўқувчи диққатининг барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининиг пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ-атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари иерархиясининг ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Бунда ўқитувчи шахс нормал ҳолати кўринишларидан бирига ёки мия фаолиятининг етишмовчилиги функционал белгиларига дуч келади. Иккала ҳолатда ҳам у ёки бу ўқувчи ўзлаштиришининг пасайиши ташқаридан сезилсада психодиагностик тадқиқотларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбалари ривожланиши ва келгусида қандай бўлиши, психологик ҳолат белгилари ҳам ўрганилади. Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш даражасининг ақлий тараққиёт даражаси ёш ва маълумот билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар болада муайян қизиқишлар, амалий малакалар, касб танлаш пайти келганда жуда муҳимдир.

  2. Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш. Агар кундалак кесим методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум босқичда бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланишнинг долзарб ҳудуди аниқланадиган бўлса, узунасига кесим (Лонгитют) психодиагностик тадқиқотларда бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари ривожланишида, таълим ва тарбия жараёнида ўрганилади.

  3. Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки ёрдамчи мактабда ўқиши ҳақида масала ҳал бўлаётганда тиббий педагогик хайъат (комиссия) томонидан фойдаланиши мумкин.

  4. Болада пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик ҳолатларни таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай қўйилганда қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар ўтказилади. Бунда олинган натижаларнинг статистик ишончлиги муҳим аҳамият касб этади.

Маслаҳат бериш гуруҳий ва индивидуал тарзда ўтказилиши мумкин. Бундай ишларни олиб боришда психолог ўзининг индивидуал маслаҳат малакасига эга бўлмоғи лозим. Бу аснода амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради. Ёш даврлари тараққиёти мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юрти талабаларини текширувдан ўтказади, уларнинг қуйидаги даражаларини белгилайди. Булар:

- ўқувчиларнинг касбга яроқлилигини диагностика қилади;

- уларнинг шахс ҳислатлари;

- иродавий сифатлари;

- ҳис-туйғулари;

- ўз-ўзини бошқариш имкониятлари;

- интеллектуал даражаси, хусусият ва шахслилик сифатларини текширади.

Психологик маслаҳат беришда индивидуал ёндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш, боланинг имкониятларини ва ҳар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат. Бундай консультатив ишнинг асосий мақсади – ўқувчи психик тараққиётининг умумий ҳолатини билиш ва шунга яраша таълим-тарбия ишларини ташкиллаштиришдан иборат. Бу усул жуда кўп вақтни олганлиги сабабли уни амалга оширишнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмайди, ўқувчи ҳам чарчайди ва тадқиқотда иштирок этишдан бош тортади, топширикларни ўзи сезмаган ҳолда номигагина бажаради.

Индивидуал маслаҳат бериш фаолияти психологик текширув, бола тараққиётини аниқлаш ва ёрдам дастурини тузиш билан боғлик. Бу соҳага психологик олдиндан айтиш, тузатиш (коррекция) ва бошқа тушунчалар киради. Ҳозирги замон психологиясида консультатив психология тушунчаси энг кам ишланган тушунчалардан бири ҳисобланади.

Кўп тажрибалардан маълум бўлишича, айникса, оғзаки методикалар қанчалик тўлиқ бўлмасин қийинчилик туғдиради, шахсни аниқлаш учун етарли эмас. Индивидуал иш услубидан келиб чиққан ҳолда, расмий илтимосга психолог жавоб беришининг 2 хил усули мавжуд :

Расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришга тескари услуб – бу расмий талабга қатъий мос тушадиган диагностик методикаларни танлашдан иборат. Масалан, ёмон ўзлаштириш ҳақида шикоят тушганда, биринчи навбатда билиш жараёнларининг тараққиёти таҳлил килинади, бундай диагностика ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлай олмасагина, бошқа кўрсаткичларга диққат қаратилади. Диагностика натижаларига мос равишда, кўпинча тренинг турида амалга ошириладиган тузатиш (коррекция) ишлари олиб борилади. Масалан, хотира кучсиз ривожланганда. Уни махсус машқ қилдириш мақсадга мувофиқ, ихтиёрийлик етарли даражада ривожланмаганда, уни шаклантиришнинг махсус дастурлари киритилади.

Психологик маслаҳат бериш жараёнида қуйидаги ишларни олиб боради.

Болалар, ўқитувчилар, талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчиларга шахсларга жумладан маъмурият, ўқитувчилар, мураббийлар, ота-оналар, ижтимоий ва жамоатчилик ташкилотлари ходимларига аниқ, яққол маслаҳатлар бериш.

Таълим, тараққиёт, тарбия, касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар ва вояга этмаганлар муносабати, дунёқарашнинг кенглиги, қобилият, иқтидор муамммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш.

Маъмуриятга болалар, ўқитувчилар, талабаларни қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар ва талабаларнинг психик ўсиши хусусиятларига оид маълумотлар бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги кабул қилинган қарорга муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашишиши ва маслаҳатли фикрлар кетма-кетлигини бериши лозим.

Ота-оналарга боланинг психик ривожланиш хусусиятларини, шахс сифатида шаклланиши, шахслараро ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.

Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей талабаларига уларнинг психик имконияти, истиқболи тўғрисида илмий-амалий хусусиятга молик консультатив ишлар олиб бориш, ёшларни касбга яроқлилик даражасини аниқлаш, танлов комиссиясида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш муҳим. Мазкур ишлар ўқувчиларни мактабда, коллежда ва лицейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим-тарбиядаги нуқсонларининг сабабларини аниқлашга мўлжаллангандир.

Диагностик ишлар гуруҳий ва индивидуал тарзда ўтказилади. Бундай ишларни олиб боришда психолог ўзининг индивидуал маслаҳат малакасига эга бўлмоғи лозим. Бу аснода амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради. Ёш даврларининг тараққиёти мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб ўқувчилари касб-хунар коллежлари ва олий ўқув юрти талабаларини текширувдан ўтказади, уларнинг психик даражаларини белгилайди.

Шу билан бирга, ўқувчиларнинг касбга яроқлилигини диагностика қилади, уларнинг шахс ҳислатларини, иродавий сифатларини, ҳис-туйғуларини, ўз-ўзини бошқариш имконияти, интеллект даражасини текширади.

Кўп тажрибалардан маълум бўлишича, айниқса, оғзаки методикалар канчалик тўлиқ бўлмасин қийинчилик туғдиради шахсни аниқлаш учун етарли эмас. Таъкидлаш жоизки, психик ривожланишдаги камчиликлар (хаттоки кичик нуқсонлар) мавжуд бўлган ҳолларда ҳам улар билан психик шакллантиришнинг махсус дастурлари киритилади.

4-МАВЗУ: КОНСУЛЬТАЦИЯ БОСҚИЧЛАРИ.

Айтиш жоизки, бирорта ҳам назарий йўналиш ва психологик консультация мактаблари консультант ва мижоз орасидаги ўзаро хатти- ҳаракатларнинг жами имкониятлари вазиятини очиб бера олмайди. Шунга кўра, 1989 йилларда В.Е.Gilland ва унинг ходимлари томонидан таклиф этилган консультатив жараённи ташкил этишнинг умумий бўлган эклектик моделини кўриб чиқамиз. Бу бир-бири билан ўзаро боғлиқ, психологик консультация ва психотерапиянинг турли йўналишларини универсал жиҳатларини ўзида акс эттирган олти босқичли модел тизимидир.

1. Муаммони қидириш. Бу босқичда консультант мижоз билан алоқа (raport) ўрнатади, ўзаро мақбул ишончга эришади, жумладан:

- ўз муаммолари хусусида куюниб гапираётган мижозни қунт билан тинглаши;

- мижоз билан чин юракдан, самимий суҳбатлашиши;

- ташвишли ҳолатига нисбатан эмпатия;

- унинг ҳолатини баҳолашда эпчиллик ва айёрлик қилиш йўлидан фойдаланишга уринмаслик.

Мижознинг муаммоларига хос новербал хатти-ҳаракатлари, фикрларининг моҳиятини чуқурроқ назар солган ҳолда, ҳис-туйғуларини қайд этиб бориш.

2. Муаммоларни аниқлашнинг икки қутблилиги. Консультант психолог бу босқичда мижознинг муаммосини аниқ тавсифлаши, унинг эмоционал ва когнитив жиҳатларини ажратишга интилиши керак. Муаммони аниқлаш мижоз ва консультант психологнинг муаммо тўғрисидаги якдил хулосага келгунларига қадар давом этади. Муаммо аниқ тушунчалар билан белгиланади, чунки бу вақтда муаммони келтириб чиқарган сабаблар, уларнинг оқибатлари ва хатто муаммони ҳал қилиш йўллари ойдинлашади. Баъзан муаммони ойдинлаштиришда қийинчиликлар туғилса, яна муаммони аниқлаштириш зарур бўлади.

3. Альтернатив идентификация. Ушбу босқичда муаммо альтернатив ечимининг имкониятлари очиқ муҳокама қилинади, консультант мижозга муаммони ҳал қилишнинг аниқ ва равшан йўлларини қандай кўраётганлигини, бунинг учун нималарга эътибор қаратиш мумкинлиги, муаммони ҳал қилишнинг турфа йўлларини очиқ саволлар бериш йўли билан ойдинлаштиради. Яна қўшимча альтернатив усуллар хусусида фикрлашади, аммо асло ўзининг қарорини унга сингдиришга ҳақли эмас. Суҳбатни ташкил этиш чоғида муаммодан чиқиш мумкин бўлган вариантларнинг рўйхати ёзиш, уларни тушуниш ва уни бевосита амалга ошириш имкониятларини кенгайтиргани боис тузилгани маъқул.

4. Режалаштириш. Бу босқичда муаммони ҳал қилишнинг альтернатив танловлари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Консультант мижозга қайси альтернатив танлов мос келишини ажратиш ва қайси бир танловнинг имкониятлари кенглиги хусусида ўзининг аввалги тажрибаларига асосланган ҳолда муайян ўзгаришларга эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Муаамонинг реал ечими режасини тузиш ҳам мижозга ўз муаммосини англашни аниқлаштириб, барча муаммодан бирданига қутилиш осон эмаслигини тушунишига имкон беради. Ҳаётида йўл қўйган айрим муаммоларнинг ечимини аста-секин, ундаги деструктив жиҳатларни камайтириб бориш ҳисобига амалга ошириш йўлларини кўрсатиб беради. Муаммонинг ечими режасида қайси восита ва усуллардан фойдаланиш (ролли ўйинлар, хатти-ҳаракатлар «репетицияси» ва бошқалар)ни ҳамкорликда кўриб чиқади.

5. Фаолият. Бу босқичда муаммо ечими режасини амалга оширишнинг кетма-кетлиги рўй беради. Консультант мижозга ўз фаолиятини шароит, сарф-харажат, эмоционал вақт, шунингдек, мақсадга эришишдаги муваффақиятсизликни тушуниш зуруратини уқтиради. Консультант мижозга қисман муваффақият(омад)сизлик ҳали фожиа эмаслигини уқтириши ва ўз мақсадига эришиш йўлида муаммоларни ҳал этиш режасини амалга оширишнинг барча хатти-ҳаракатларини англашига ёрдамини аямаслиги лозим.

6. Баҳолаш ва қайта алоқа. Ушбу босқичда мижоз консультант билан ҳамкорликда мақсадга эришиш (муаммони ҳал этиш) даражасини баҳолайди ва қўлга киритилган натижаларни баҳолайди. Зарурат бўлса, режани амалга ошириш йўлларини яна бир бор кўриб чиқади. Янги ёки яширин қолган муаммолар пайдо бўлса, аввалги босқичга яна бир бор қайтиш ва муҳокама қилиш керак бўлади.

Мазкур модель консультатив жараённи акс эттириб, конкрет консультация қандай кечишини англаш имконини беради. Реал консультация жараёни муайян кенг ҳажмга эга бўлиб, баъзан айнан танланган алгоритмга бўйсинмаслиги мумкин. Амалиётда босқичларнинг шартли ажратилиши таклиф этилаётган ечим режаси ва уни амалга оширишдаги ўта мураккаб ўзаро алоқадорликда рўй беради. Бундай вазиятларда консультация жараёнида унинг кечиши схемаси (консультация жараёни кечишини тушуниш ва тасаввурга эга бўлиш зарур) муҳим бўлмай, консультантнинг инсонийлик ва касбий компетентлилигига кўра қимматга эга. Унинг таркиби эса бир қанча элементлардан иборатдир. Энди консультация жараёнини тизимлаштириш ва унинг самарадорлигини таъминловчи консультантнинг умумий қоидалари ва установкаларини санаб ўтамиз.

1. Консультацияда ҳеч қачон икки нафар айнан бир хил мижоз ва вазият учрамайди. Инсонга хос муаммолар фақатгина ташқи кўринишдангина бир хил бўлиши, аммо муаммонинг келиб чиқишига кўра турфа бўлиб, инсон ҳаёти қанчалар ўз жозибасига эга бўлса, муаммонинг келиб чиқиши ҳам шундай «жозиба» га эга. Шунга кўра, консультатив ўзаро хатти-ҳаракат ҳам бетакрор ҳамда ноёбдир.

2. Консультация жараёнида консультант ва мижоз бир-бирларига хос ва мос тарзда ўзгарадилар, психологик консультацияда турғун вазиятлар йўқ.

3. Шахсий муаммоларининг энг яхши эксперти – бу мижоздир. Шунинг учун консультация жараёнида унга ўз муаммолари ечимига масъулият билан қараш лозимлиги уқтирилади. Ўз муаммолари ечимини олдиндан кўра билиш психологдан кўра кўпроқ мижоз учун аҳамиятлидир.

4. Консультация жараёнида беҳавотирликни ҳис қилиш консультант талабларидан устунроқдир. Шундай қилиб, консультация жараёнида мижознинг эмоционал ҳолатларига мақсадга эришиш йўлида диққат-эътибор қаратмай қилинган ҳар қандай ҳаракат оқланмайди.

5. Мижозга ёрдам беришга интилаётган консультант ўз касбий ва шахсий имкониятларини «ишга солиши» керак. Психолог ҳам ҳамма қатори бир инсон у ҳам ҳар қандай конкрет воқеликда ўзга инсоннинг муаммолари, ҳаёти ва тақдири учун жавобгар бўлишга қодир эмас.

6. Ҳар бир алоҳида олинган консультатив жараёндаги учрашувдан муаммо ечимидан иборат бевосита самарани кутиш мумкин эмас. Зеро, бу жараёнда муваффақият ўрнини мағлубият ҳам эгаллаши мумкинлиги боис, узоқ вақт талаб қилувчи хатти-ҳаракат ва таваккал натижасидир. Билакс бунда мижоз ҳам ўзгариб борувчидир. Шунга кўра, муваффақият эшиги «аста-секин» очиладиган жараёндир.

7. Компетент консультант мижоз ўз касбий маҳорати, айни вақтда, ўз камчиликларини ҳам билиши керак. У эзгулик йўлида ўз мижози олдида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга масъулдир.

8. Ҳар бир муаммони шарҳлаш ва унинг концептуализациясида турли назарий ёндашувларга таяниши мумкин. Аммо айнан (индивидуал) мижоз учун энг зўр назарий ёндашув йўқ ва бўлмаслиги ҳам мумкин.

9. Айрим муаммолар – бу моҳиятан инсоний дилеммалар бўлиб, асосан ҳал қилинмаслиги мумкин (масалан, экзистенциал айбдорлик ҳисси муаммоси). Бундай вазиятларда психолог мижозга мавжуд ҳолат билан келишиш кераклилигини тушунтиради.

10. Самарадор консультация — асло келиент ўрнига эмас, балки бу мижоз билан бирга (ҳамкорликда) ҳал қилинадиган жараёндир.

Консультация босқичлари.

Психологик консультацияга тайёргарлик бир қатор хусусий ва умумий характерга эга бўлган масалаларни ўз ичига олади. Умумий масалалар умуман консультацияни ташкил этиш билан боғлиқ. Хусусий масалалар эса мижозларни психологик консультацияда қабул қилишдир. Психологик консультацияни жорий этишдаги умумий масалалар сифатида қуйидагилар ажратилади.

1. Консультацияни ўтказиш учун бино танлаш ва жойни жиҳозлаш керак. Хонадаги барча жиҳозлар фақат ва фақат мижоз ҳамда психолог-консультант учун қулай бўлиши шарт (стол, стул, кресло, журнал столи ва ҳ.) Стуллардан консультация жараёни чўзилмайдиган ҳолатларда, креслодан эса аксинча узоқ вақт талаб қилинадиган ҳолатларда фойдаланилади. Консультация жараёнида мижознинг новербал хатти-ҳаракатлари диққат билан кузатилади.

Кечишига кўра, узоқ вақт талаб қилинадиган консультация жараёнида психолог-консультант ўз мижози билан норасмий тарзда ишлашига тўғри келган вақтларда белгиланади. Иложи борича, консультация жараёнида мебеллардан ташқари аудио ва видеотехника бўлганлиги маъқул, чунки баъзан консультация жараёни кечишини қайта таҳлил қилиш ва асосий қарорга келиш зарурати туғилади.

2. Консультация жараёни кечишини қайд этиш мақсадида уни қоғоз, компьютер ва бир қатор керакли техникалар билан таъминлаш. Шунингдек, мижозлар билан ишлаш учун психологик тестларни ташкил этиш мақсадида психодиагностик методикалар батареясига эга бўлиш керак.

3. Консультация жараёнини ташкил этишда зарурий ҳужжатлар ва уларни қайд этиш учун журнал, сақлаш учун эса сейф ва ҳоказолар.

4. Консультация самарадорлигини таъминлаш мақсадида минимум психологик адабиётларга эга бўлиш. Шунингдек, психологияга оид илмий-оммапоб рисолалар ҳам бўлиши керак.

Консультация ўтказиш хоналарида мижоз ўзини эркин ҳис қилиши учун барча шароитлар бўлиши зарур. Умуман, консультация хоналарини жиҳозлаш офис ва уй хонаси оралиғидаги “комфорт”га асосланиши шарт.

Психологик консультациянинг махсус масалаларига қуйидагилар киради:

• Психолог-консультант билан илк учрашувнинг расмийлаштирилиши.

• Мижоздан олинган маълумотларнинг конфиденциаллиги.

• Психологик консультацияни жорий этиш учун зарурий материаллар ва жиҳозларни тайёрлаш.

• Консультация вақтида керак бўладиган мижоз тўғрисидаги қўшимча материаллар.

• Мижознинг индивидуал хусусиятларини ва уни қийин вазиятга солган муаммога оид консультацияни ўтказиш режаси.

Мижозни кутиб олиш, уни ўриндиққа ўтиришга таклиф қилиш, сўрашиш ва ҳоказолар.

Суҳбатлашиш чоғида консультант ўзи ҳақида маълумот бериши мумкин.

Суҳбат ўзаро ишончга қурилган бўлиши муҳим. Мижоз айтиб бераётган ҳар бир ҳодисани консультант хотирасида сақлаб қолишга эришиши шарт. Шунингдек, психолог консультант мижозга тест ўтказиш лозимлиги ҳақидаги фикрни айтиши, у рози бўлган тақдирдагина уни ўтказиши мумкин.

Психологик консультацияни ўтказишнинг асосий босқичлари қуйидагилар:

1. Тайёргарлик босқичи. Психолог-консультант мижоз ҳақидаги маълумотлар билан танишади. Психолог-консультантнинг сарфланадиган вақт меъёри 20-30 минут.

2. Мослашиш босқичи. Психолог-консультант мижозни шахсан кутиб олади. Психолог-консультантнинг сарфланадиган вақт меъёри 5-7 минут.

3. Диагностик босқич. Бу босқичда психолог-консультант мижозни тинглайди, унинг фикрларини анализ қилади, тушинишни осонлаштирувчи саволлар билан мурожаат қилади, қайта сўрайди, муаммони ойдинлаш-тиради. Амалиётда бунинг учун 1 соат вақт кетади.

4. Психологик тестни ташкил этиш. Баъзан психологик консультациянинг ушбу босқичи 4 ва хатто 6–8 соатни ташкил этиши мумкин.

5. Тавсиялар бериш босқичи. Психолог-консультант ва мижоз ўртасида муаммолар ечимини топишнинг ўзаро келишувига асосланади. Сарфланадиган вақт 40 минутдан 1соатгача бўлиши мумкин.

5. Назорат босқичи. Бу босқичда психолог-консультант ва мижоз бир-бирлари билан қачон қайта учрашиш хусусида келишиб оладилар. Ўрта ҳисобда бу учрашув учун 20–30 минут сарфланади.

Агар юқоридаги барча учрашув умумлаштирилса, 2–3соатдан 10–12 соатгача вақт меъёрларини ташкил этади.

5-МАВЗУ: ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТДА ТАЪСИР ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.

Психологик таъсир – бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва хатти - ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир.

Ижтимоий психологияда психологик таъсирнинг асосан уч воситаси фарқланади.

  1. Вербал таъсир – бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиздир. Бундаги асосий воситалар сўзлардир. Маълумки, нутқ - бу сўзлашув, ўзаро муомала жараёни бўлиб, унинг воситаси сўзлар ҳисобланади. Монологик нутқда ҳам, диалогик нутқда ҳам одам ўзидаги барча сўзлар заҳирасидан фойдаланиб, энг таъсирчан сўзларни топиб, шеригига таъсир кўрсатишни ҳохлайди.

  2. Паралингвистик таъсир – бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар. Бунга нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланаётганлиги, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради. Шунга қараб, масалан, дўстимиз бизга бирор нарсани ваъда бераётган бўлса, биз унинг қай даражада самимийлигини билиб оламиз. Қуйиб-пишиб, очиқ юз ва дадил овоз билан “Албатта бажараман!”, деса ишонамиз, албатта.

  3. Новербал таъсирнинг маъноси “нутқсиз”дир. Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, холатлари (яқин, ўзоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар) киради. Уларнинг барчаси мулоқот жараёнини янада кучайтириб, суҳбатдошларнинг бир - бирларини яхшироқ билиб олишларига ёрдам беради. Масалан, агар учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ўртоғингиз сизга қарамай, атрофга аланглаб, “Кўрганимдан бирам хурсандман”, деса, ишонасизми?

Мулоқот жараёнидаги характерли нарса шундаки, суҳбатдошлар бир - бирларига таъсир кўрсатмоқчи бўлишганда, даставвал нима дейиш, қандай сўзлар воситасида таъсир этишни ўйлар экан. Аслида эса, ўша сўзлар ва улар атрофидаги ҳаракатлар муҳим роль ўйнайди. Масалан, машҳур америкалик олим Меграбян формуласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвистик омиллар 38% ва новербал ҳаракатлар 58% гача таъсир қилади. Кейинчалик бу муносабат ўзгариши мумкин албатта, лекин ҳалқ ичида юрган бир мақол тўғри: “Уст-бошга қараб кутиб олишади, ақлга қараб кузатишади”.

Мулоқотнинг қандай кечиши ва кимнинг кўпроқ таъсирга эга бўлиши шерикларнинг ролларига ҳам боғлиқ. Таъсирнинг ташаббускори – бу шундай шерикки, унда атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун барча юқорида таъкидланган воситалардан фойдаланади. Агар бошлиқ иши тушиб, бирор ходимни хонасига таклиф этса, у ўрнидан туриб кутиб олади, илтифот кўрсатади, хол-аҳволни ҳам қуюқроқ сўрайди ва сўнгра гапнинг асосий қисмига ўтади.

Таъсирнинг адресати – таъсир йўналтирилган шахс. Лекин ташаббускорнинг суҳбатга тайёргарлиги яхши бўлмаса ёки адресат тажрибалироқ шерик бўлса, у ташаббусни ўз қўлига олиши ва таъсир кучини қайта эгасига қайтариши мумкин бўлади.

Ўз-ўзини назорат қилиш методи. Мақсадга мос ҳаракат учун ташқаридан эмас, балки шахснинг ўзи томонидан мукофотлаш юзага келади. Пациент ўз хулқидаги ўзгариши учун ўзини-ўзи ёқимли мукофот билан тақдирлайди.

Юқорида хулқ-атвор терапеяси методлари билан қисқача танишиб чиқдик. Энди яна бир интерпсихик терапия мажмуасига кирувчи гуманистик йўналишнинг асосчиси Роджерс ғояларига тўхталиб ўтамиз, «мижозга марказланган терапия» методи билан танишамиз.

Гуманистик йўналиш гуманистик фалсафага асосланган бўлиб, у 50-йилларда Калифорнияда вужудга келган. Бу йўналиш вакилларининг фикрича, одам ўзича ўсиши, камол топиши мумкин. Агарда инсонга ўз тақдирини ўзи ечишга шароит яратиб берилса, ҳар бир одамда ўзининг имкониятларини амалга ошириш учун туғма асос фақат мос ижтимоий муҳитдагина ривожланиши мумкин. Боланинг «Мен» концепцияси ижтимоий тажрибалардан келиб чиқиб шаклланади. Идеал сифатида ўз имкониятлари чегарасида ўзининг мавжудлиги ҳақидаги фикр идеал «Мен» концепциясининг туғилишига олиб келади. Реал «Мен» идеал «Мен»га яқинлашишга ва идеал «Мен» даражасида ривожланишга ҳаракат қилади. Одамдаги ўзини ҳурмат қилишга интилиш, бошқалар кўз-ўнгида обрўли (нуфузли) бўлишга интилиш тўсқинлик қилади. Бинобарин, одам ўзлигини йўқотади. Ўзини англаб етишга ёрдам қилиш орқалигина мижоз олдидаги муаммоларни ечиш мумкин, чунки реал «Мен»ни идеал «Мен»га яқинлаштириш орқали ўртадаги оралиқни камайтириш мумкин, деган ғоя илгари сурилади.

Мижозга марказланган терапиянинг асосий усулларини қуйида таҳлил киламиз. Мижоз ўз-ўзига ёрдам бериш имкониятига эга, терапевт эса йўналтирувчидир, деган тамойилга асосланиб, у ўзига нисбатан ҳурмат даражасини оширишга ҳаракат қилиши лозим.

Роджерс энг муҳим 4 та шартни илгари сурган:

1) Терапевт ўз установкаларига қарши чиқиб бўлса-да, мижоз ҳисларига шартсиз ижобий муносабатда бўлиши керак.

2) Мижознинг эмпатия ҳисларини терапевт ўз тажрибасига таянган ҳолда ҳис килиб кўриши, оламга унинг нигоҳи билан қараши лозим.

3) Аутентлик – ўзининг ички жавобларини ниқобламасдан мижоз билан муносабатга киришиш.

4) Терапевт мижоз муаммосини тушунтиришга, уни ечишга ҳаракат килмаслиги керак. У фақат акс эттирувчи ойна сингари хизмат қилиши ва мижоз айтганларини эшитиб ўтириши лозим. Мижоз фикр билдириши давомида унинг муаммосини терапевтик шаклдаги аксини кўриб, уни янгича мантиқий таҳлил килиш орқали ечиши мумкин. Роджерснинг фикрича, одам ўз реал «Мен»и ҳақида тасаввурга эга бўлганидагина ўз муаммосини ҳал қилиш йўлини топади. Терапевт одамнинг реал «Мен»ини кўришга ёрдам бериши зарур.

Бу метод асосан ҳисларини ва фикрларини очиқ-ойдин айта оладиган мижозларга самарали ёрдам беради.

Вильгэльм Райх Гештальттерапия Фредерик Перес томонидан асосланган бўлиб, ушу метод гештальтпсихологиянинг «шакл-фон» назарияси замирида ишлаб чиқарилган трансакцион анализ назарияси. Бу назария Э.Брен томонидан ишлаб чиқилган. У асосан ижтимоий муаммолар ва муносабатларни ижобийлаштиришга қаратилган. Э.Бреннинг фикрича, одам ҳаётида уч хил позициядан иборат ролни уйнайди: «ота-она», «катта одам» ва «ёш бола». Одам ҳаётда шу позициялардан бирига асосланиб фаолият кўрсатишга ўрганган. Вазиятга қараб бу позициялар ўзгариб боради. Чунончи, болада ёшлигидан катта одам ҳақидаги тасаввури асосида «катта одам» позицияси, ота-онанинг таъсири натижасида эса «ота-она» позицияси вужудга келади.

Болалигидан тўпланган тажриба боланинг шахсий позициясини вужудга келтиради ва бу нарса унинг муносабатларида намоён бўлиши мумкин. Масалан, бир одам бошқа одамга ота-она позициясидан туриб маслаҳат килса, бошқаси эса бола позициясидан туриб жавоб қилиши ёки қарама-қаршилик мавжуд бўлса, у ҳолда бошқа позицияларнинг биридан жавоб бериш эҳтимоли мавжуд. Қарама-қаршилик, яъни трансакцияларнинг қарама-қарши келиши конфликт (низо)ларнинг олдини олиш ролларини ижро этмасдан туриб, яшаш учун ўзидаги «катта одам» позициясини англаб етганидагина ривожлантириши мумкин. Бу метод одамнинг муносабатларини англашга ёрдам беради.

Гештальттерапия методи. Вильгэльм Райх Гештальттерапия Фредерик Перес томонидан асосланган бўлиб, ушу метод гештальтпсихологиянинг «шакл-фон» назарияси замирида ишлаб чиқарилган, яъни бирор объект шакл бўлса, бошқа объектлар шу шаклни англашга ёрдамчи фон сифатида хизмат қилади. Гештальттерапияда бирорта англанилган шакл бўлса, бошқа ҳислар англанмай қолади, деган тамойилга таянилади. Гештальт «яхлитлик» деган маънони англатиб, фонда вужудга келувчи шакл бўлиши мумкин. Одам руҳий муаммоларининг келиб чиқишида англамай қолган тузилма гештальт сифатида хизмат қилиши мумкин. Бу муаммони ечиш учун гештальт вужудга келиши, мижоз эса ўзини англаб етиши шарт. Бунинг учун терапевт «шу ерда ва ҳозир» тамойилини қўллайди. Масалан, вербализация орқали «Шу ерда ва Ҳозир англаяпман» деб бошланувчи сўзлар билан мурожаат қилади. Кейин бу ҳолатларнинг яхши ёки ёмонлиги, қулай ёки ноқулайлиги англанади. Гештальттерапевт мижозга ўзини англашига ёрдам бериш учун унинг хатти-ҳаракатларига диққатини каратиши, яъни хатти-ҳаракатни англаш орқали ҳисни англашга, ҳисни англаш орқали эса гештальт тузилишига, муаммо ечилишига ёрдам бериши мумкин. Мижоздаги ҳимояланиш механизмларини унинг ўзига англатиш ҳам гештальттерапиянинг йўлидир, яъни одам ташқи олам йўналтирган эҳтиёж энергиясининг ижтимоий қарама-қаршилик натижасида ўзига кайтарилишидир. Бу нарса ретрофлексия деб аталиб, у «ўзига қайтариш» маъносини англатади. Бу энергия кейинчалик шу йўналишдаги бошқа эҳтиёжлар вужудга келишига тўсиқ бўлиши мумкин. Масалан, бировни уришга эҳтиёж туғилиши натижасида одам қўлида оғриқ пайдо бўлиши ва бунинг сабабини англаш ёрдамида оғриқ зарбини йўқотиш мумкин. Кейинчалик Перес одам ўзини ўзи қийнашини, «бу нарсани қиламан ва буни қилмайман» деган мулоҳазасини «юқори ва пастки» деб номлаган.

Интеракцияодамнинг ташқи оламдаги нарсаларни бировлар обрўйига асосланиб қабул қилиб олиши. «Интеракт сингмай қолган, чайналмаган овқатга ўхшайди»,-деб ёзади Перес. Интерактни англаш ҳам муаммони ечишга ёрдам беради. Масалан, «Қиз боланинг сочи узун бўлиши керак» деган фикр интеракт бўлиши мумкин. Бу нарсани англамасдан қабул қилган қиз чиройли бўлиши учун сочини кестиради ва виждон азобида қолади. Буни тушуниб етиши уни виждон азобидан қутқаради.

Проекцияинтрекцияга қарама-қарши, ўз фикрини бошқаларнинг фикрлари деб қабул қилиш. Масалан, ҳаммага қарама-қарши турадиган одам «Бошқалар ҳам менга қарши» деган фикрда бўлиши мумкин. Бошқалар бундай фикрда бўлмаса-да, у ўз фикрларидан қайтмайди. Перес проекциясининг олдини олиш учун «Ўз фикрига жавобгар қилинг» деган ғояни илгари суради. Жавобгарликни қабул қилиш орқали, яъни муаммо ўзиники эканлигини қабул қилиш натижасида мижоз етукликка етиши мумкин. Гештальттерапия – шахснинг ўзлигини англашга, ана шу орқали ўз муаммоларини «Ҳозир ва шу ерда» ҳал қилишга ёрдам берувчи метод.

«Нейролингвистик программалаштириш» (қисқача килиб айтганда НЛП) энг замонавий ва кенг тарқалган терапевтик йўналиш бўлиб, у мижознинг ўзини англашга, хатти-ҳаракатлари ва сўзлари ўртасидаги қарама-қаршиликни тушуниб етишга ва бошқа одам бегона эканлигини тушунишга ёрдам беради.

НЛП юқорида таҳлил қилинган методларнинг энг самаралиларини танлаб қўллаш натижасидир. НЛПда асосан лингвистика, яъни сўзларнинг тузилишига ва руҳий оламнинг кўрсаткичи сифатида қўлланишига асосланилади. НЛПда одам ўз сезги аъзоларининг ишлашидан келиб чиқиб, уч хил жавоб бериши тан олинади. Репрезентив системада ташқи олам 1)аудиал, 2)визуал, 3)кинестик, яъни асосий масофали ва ички ҳаракат рецепторлари асосида қабул килиниб, шу асосда ташқи оламга нутқ орқали жавоб қайтарилади, деб тушунтирилади.

Юқорида кўриб ўтилган терапевтик методлар оптимал ишлаши учун ҳозирги вақтда ижтимоий психологик терапевтик гуруҳлар билан ишлаш йўналиши ривожлантирилган. Қуйида психодрама ҳақида қисқача тўхталиб, гуруҳий терапия йўлларини кўриб ўтамиз.

Психодрама 20-йилларда Морено томонидан ишлаб чиқилган метод бўлиб, у гуруҳий психотерапиянинг шаклланишига асосий туртки бўлиб хизмат қилган.

Мижознинг руҳий оламини ўрганиш учун психодрамада гуруҳий драматик импровизация қўлланилади. Психодрамада мижоз ўз долзарб муаммосини гуруҳ билан ўйлаб кўриши мумкин. Масалан, мижознинг муаммоси отаси билан гаплашиш бўлиши мумкин. Терапевт режиссёр сифатида ролларни бўлади. Шароитга қараб одамлар, предметлар ролида стол, стул, лампа ва бошқалар ота ролида чиқиши мумкин. Ота ролини ўйновчи мижозга отасининг хусусиятлари айтилади ва у вазиятни ўйлаб кўради, кейин бошқа кузатиб турган гуруҳ аъзолари ўз вариантларини кўрсатишади ёки бўлиб ўтган воқеанинг мижозда кучли ҳис уйғотган томонини ўйлаб кўрсатишади. Шуниси қизиқарлики, бу ҳодиса ўйналаётганда мижозда ўша ҳис бошдан кечирилиши, ҳатто у хушидан кетиб қолиши мумкин.

Психодраманинг мақсади ҳам, Морено фикрича, мижозда кучли туйғу ва ҳислар кечишини уйғотиш орқали тажрибани янада такомиллаштиришдир. Психодрамада ролли ўйин услуби қўлланилади. Бунда ўйин спонтан ва ижодий кечади. Бу нарсалар ўз ичига адекват жавоб беришни ва янгиликни олади. «Теле психодрама» проекция сифатида кўринувчи тушунчадир, яъни роллар ўйналиши давомида оламга бошқа одам кўзи билан караш ғояси ётади.

Катарсис кучли ҳисни бошдан кечириш бўлиб, унинг натижасида инсайт йўли билан муаммони янгича тушуниш келиб чиқади. Кўпинча «Монолог» ва иккинчи «Мен» методлари ишлатилади. Роллар алмаштириб борилади ва охирида фикр алмашиш орқали янги билим олинади.

Гуруҳий психотерапия термини ҳам Якоб Морено томонидан психология фанига олиб кирилган. Гуруҳий йўналишда, юқорида кўрилган терапевтик йўналишларнинг аксариятидан фойдаланилади. Гуруҳий йўналиш фақат руҳий касаллар билан эмас, балки соғлом, ўзини шахсан ривожлантиришга ва англашга, муаммосини ечишга интиладиган одам билан ишлашга ҳам қаратилган. Гуруҳий йўналишнинг устун томони шуки, унда терапевт эмас, балки гуруҳ аъзолари муаммони ечишга ёрдамлашади, яъни бошқалар муаммосини ҳал қилиш орқали ўз руҳий оламини бойитишади. Бизда гуруҳий йўналиш социал психологик тренинг деб номланади.

Ўзбекистонда тренинг гуруҳлари билан ишлаш аста-секинлик билан ривожланмокда, бироқ бу ҳали етарли эмас. Яхшиси, чет элда бу жараён қай даражага етганлигига қисқача тўхталиб ўтайлик. Гуруҳий тренинг одамнинг бошқалар ҳақидаги тасаввурини ўзгартириб, янги ҳаракат шаклларини, жамиятнинг кичик моделини гуруҳда ўрганиш методидир.

Асосий нарса гуруҳда либилизация, яъни доимий ўрганилган ҳаракатлардан кучли ҳислар натижасида воз кечиш ва янги хатти-ҳаракат шаклларини қабул қилиши, бошқача килиб айтганда, оламни тор қобиқдан чиқиб ўрганишдир.

Гуруҳий машғулот ўтказишда асосан доира шаклида ўтириш қабул қилинган. Доирада ҳамма одам бир-бирини кўриб туради. Шунинг ўзи одатда янгиликни идрок қилиш учун ўзгаришни вужудга келтириши мумкин. Одам ҳар бир гуруҳ аъзоси тенглигини идрок қилади ва англайди. Унинг асосий принциплари «шу ерда ва ҳозир», «активлик» ва «конфиденциаллик»дан иборат. Ўз хатти-ҳаракатлари ҳақида салбий гапларни эшитишни хохламаган гуруҳ аъзоси «техника», «ТОР» сўзини ишлатиши мумкин.

Бу нарсалар бизда социал психологик тренинг ўтказишда қўлланилади. Гуруҳий меъёрлар қабул қилиш чет элларда бир мунча бошқачароқ. Масалан, баъзи бир психогимнастик машқларни Ўзбекистон шароитида тарбияланган одам бажаришни ўзига ноқулай деб билиши мумкин. Бошқа мамлакатлар шароитида эса бутунлай бошқача бўлиши мумкин. Худди шу сабабли, бизнингча, чет элда ишлатилаётган гуруҳий тренингни Ўзбекистон шароитига мослаштирмасдан туриб, тўғридан-тўғри қўллаш мумкин эмас. Моренодан кейин гуруҳ билан ишлашга қизиқиш Курт Левин ишларида кўринади. Унгача ҳам бир қанча олимлар бу йўналишда иш олиб боришган, лекин Курт Левинни тренинг гуруҳларининг отаси деб атасак арзийди.

К.Левин ўз тадқиқотларини 30-йилларда бошлаган. Биринчи Т-гуруҳ тасодифан вужудга келган. К.Левин бизнесменлар билан ишлашда гуруҳий муаммонинг тезда ҳал бўлишини кузатган ва шу асосда бу йўналиш Т-гуруҳлари сифатида дунёга келган. Тренинг гуруҳий ўқитиш лабораториясидир. Шу сифати билан тренинг гуруҳлари ҳар хил мақсадга эга бўлиши мумкин. Масалан, сензитивликни ривожлантириш гуруҳларида тренинг гуруҳлари катнашчилари сони 12 та одам чегарасида бўлиши керак. Шу асосда «миллий Харен лабораторияси» тузилади ва бу лаборатория янги гуруҳий йўналишлар ривожланишига негиз бўлиб хизмат қилади. Тажрибалар натижасида «учрашув гуруҳлари» номини олган гуруҳлар вужудга келади. Бу Карл Роджерснинг инсонпарвар мижозга йўналган гуруҳларидан иборат бўлиб, одамни бошқа одамлар билан муаммоси аутэнтик бўлишга ёрдам беришини ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Унинг асосий белгилари: учрашув катнашчиларининг ўзлигини очиш ҳисларини англаш, жавобгарлик, ўз «Мен»ини англаш, «шу ерда ва ҳозир» тамойилига асосланганликдир. Учрашув гуруҳлари бир кунлик ва бир неча кунлик бўлиши мумкин.

Гештальт гуруҳлар юқорида кўрилган гештальттерапия методлари ва тамойилларига асосланади. Бошқа гуруҳлардан фарқли ўларок, гуруҳ машғулотларини тренер ҳар бир аъзо билан алоҳида ўтказиши мумкин. Бошқалар эса «бўш иссиқ стул» техникаси бўйича кузатувчи ҳисобланади. Ўз муаммосини ечишни хохлаган одам бўш стулга келиб ўтириб, бошқалар кузатувчилигида ўз муаммосини оптимал йўл билан англашга ҳаракат қилади. Бу гештальттерапиянинг гуруҳий кўринишидир. Одатда икки стул техникаси ҳам ишлатилади. Бу Моренонинг иккинчи «Мен» методига ўхшайди. Одам ўз рэтрофлекциясини англаш учун ёнидаги бўш стулга проекция қилади ва икки одам сифатида: бири ҳужумчи, иккинчиси ҳимоячи сифатида ўзига-ўзи савол-жавоб кила бошлайди. Гуруҳ «иссиф стул»даги одамга маслаҳатлар билан ёрдам бериб туради. Гештальт гуруҳларнинг асосий мақсади – жавобгарликни ўзига олган ҳолда ўзлигини англашдир. Гештальт назарияси бўйича одам ўзини англаш вақтида самимий кўрингандагина яхлитлик, гештальт ҳосил бўлади, муаммо ечилади.

Бундан фарқ килувчи яна бир йўналиш – бадан билан ишлаш гуруҳларидир. Бу йўналишга биоэнергетика, фельденкрайса методи, структуравий интеграция, бошланғич терапия ва ҳоказо бадан билан ишлаш гуруҳлари киради. Бадан терапияси асосида рэтролексия, мускул броняси ҳосил бўлиши, «зажимлар» тананинг яхлитлигини ҳис қилишга қаратилган бўлиши ҳақидаги Вильгэльм Райх назарияси ётади.

Нафас олиш ҳаракати машқлари орқали «мускул броня»сида қотган энергия чиқарилади ва шу орқали одам ўз «Мен»ини, танасини тўлалигича англашга ўрганади.

Шунга ўхшаш йўналишлардан бири «рақс терапияси» гуруҳларидир. Ҳаракат орқали, рақс орқали ҳисларни англаб, энергияни чиқариш – бу йўналишнинг мақсадидир.

Санъат терапияси гуруҳлари ҳам мавжуд. Улар сублимацияга асосланган бўлиб, ички онгсизликдаги ортиқча энергияни образлар орқали яратиб, сувратини солиб ёки ҳайкал ишлаш орқали чиқариб ташлашни ўз олдига мақсад килиб олади. Булардан ташқари, бихевиористик назарияга асосланган гуруҳлар ҳам мавжуд.

Юқорида биз ҳозирги замон психологиясида мавжуд бўлган ва инсон шахсини ривожлантиришга қаратилган индивидуал ва гуруҳий методларни қисқача таҳлил қилиб ўтдик. Ҳозирги иктисодий қийинчилик шароитида ўзига ишончни йўқотиш ва ижтимоий муҳитдан қочишга интилиш каби салбий туйғулардан қутулиш учун Ўзбекистонда мазкур психологик методларга таяниб иш қурадиган гуруҳий тренинг лабораториясига ўхшаш бирор марказ очилса, янги ҳаёт бусағасига қадам ташлай деб турган инсонлар учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Жамият одамлардан, одамлар эса руҳият ва тана яхлитлигидан ташкил топади. Одам қанча руҳан соғлом бўлса, ўзига ишонса, шунча кўп меҳнат кила олади. Демак, чет эллардаги психологлар фан ютуқларига асосланиб жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган экан, бизда ҳам тез орада ана шундай силжиш юзага келади деган умиддамиз.

6-МАВЗУ: КОРРЕКЦИОН ТАЪСИР МЕХАНИЗМИ.

Психолог ўзининг инсон хулқ-атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари ҳақидаги касбий билимларига, уларнинг ўқувчилар ва катталар, тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятларига, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга боғлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди, нормадан четлашишларнинг бўлиши мумкин бўлган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини аниқлайди. Бу билан психологик хизмат мактабда ўқув тарбия ишининг маҳсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради. Психологлар муаммоларни ҳал қилишда болани ҳар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг қизиқишларига таянадилар. Психолог ўз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яқин алоқада амалга оширадилар. Ўз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан ҳамда бола тарбиясида ёрдам кўрсатувчи жамоатчилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик ва фикрларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши асосида қурилади.

Мақсад – шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ўқувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.

Психоанализ таълимоти бўйича инсоннинг асосий эҳтиёжи – бу шахвоний эҳтиёжлардир. Жамият ахлок нормаларининг бу эҳтиёжларга қарама-қаршилиги натижасида инсон шахсида турли хил руҳий камчиликлар пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. З.Фрейднинг фикрича, бу жараён онгсиз ҳолда кечади, яъни одам ўзида бу нарсалар кечаётганлигини англаб етмайди.

Инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати «У», «мен», «Менинг менлигим»лар ўртасидаги конфликтлар (зиддиятлар) натижаси деб тахмин қилинади.

«У» - биологик эҳтиёжлар, «У»нинг табиати асосан онгсиздир.

«МЕН» - ташки муҳит билан мулоқотдан ҳосил бўлган руҳий тузилмадир.

«Менинг менлигим» - ижтимоий муҳит ва бу муҳит таъсирларининг тўсиқларидир.

Шу нарсалар орасидаги қарама-қаршиликлар, З.Фрейднинг фикрича, касалликларни келтириб чиқаради.

Психоанализ назарияси психодинамик йўналиш қаторига киради. Психодинамик йўналиш таркибига яна Адлернинг индивидуал психологиясини ва Юнгнинг аналитик психологиясини киритиш мумкин.

Т Адлер. – Фрейднинг шогирди, кейинчалик эса ундан ажралиб, ўз назариясини ишлаб чиққан олимдир. Унинг фикрича, одамда асосан ҳукмдорликка интилиш ҳисси устун туради. Болаликдаги бундай интилиш унда ўзини тўлиқ англамаслик ҳиссини пайдо қилади. Натижада у катталарга нисбатан ўзини камситилган деб ҳисоблайди. Мазкур психологик ҳолат одамнинг бундан кейинги ҳаётида кўплаб муаммолар келиб чиқишига сабабчи бўлади. Айрим одамларда бу ҳис камситилганлик мажмуасини (комплексини) келтириб чиқарса, бошқаларда эса устунлик мажмуасини (комплексини) келтириб чиқаради. Адлернинг фикрича, бу икки мажмуа инсон фаолиятининг асосидир.

Психолог Юнг ҳам Фрейднинг шогирдларидан бири эди. У ҳам алоҳида бир йўналиш, яъни аналитик психологияни ишлаб чиққан. Юнгнинг фикрича, либидо (жинсий алоқага интилиш) инсон яшаши, турмуш кечириши учун зарурий эҳтиёжлар энергиясидир. Унингча, либидо фақат шахвонийликдан иборат эмас. Чунки Юнг коллектив онгсизлик мавжуд бўлишини кўрсатиб ўтади. Коллектив онгсизлик мазмуни асосан тушда пайдо бўлувчи бошланғич образлардаги архетипларда кўринади. Ижтимоий онги ва миллатидан келиб чиққан ҳолда архетиплар асосида фаолият кўрсатади. Юнгнинг фикрича, шахс индивидуализация, яъни узоқ давом этувчи психологик ривожланиш жараёни орқали ўзини англайди.

Психоанализнинг терапия сифатида қўлланилиши мураккаб ва узоқ кечадиган жараён ҳисобланади.

Психоаналитик терапияда 5 та асосий ҳолатни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Мижоз билан чуқур ҳиссий муносабатга киришиш. Мижоз бу ҳолат кечишида ўзининг ижобий ва салбий ҳисларини терапевтга йўналтириши учун имконият пайдо бўлади. Бунинг натижасида мижоз терапевтга ўзининг ҳаёт тажрибасини проекция қилади. Масалан, онасини рашк қилган бўлса, терапевтни ўз отаси деб, онгсиз равишда ёмон қўриб қолиши мумкин.

2. Тушларни талқин қилиш. Тушлар, Фрейднинг фикрича, онгсизлик зонасига йўлдир.

3. Эркин ассоциациялар – мижоз бир-бири билан боғланмаган фикрларни билдиради. Терапевт уни эркин ҳолда эшитиб туриб хулоса чиқариши лозим.

4. Терапевт мижоз қаршиликларини аниқлаб, унинг сабабини тушуниб етиши керак.

5. Терапевтнинг тушунтириши натижасида мижоз болалигида бўлган ҳодисани объектив равишда бошидан кечиргандай ҳис этиб, катарсис оқибатида касаллик йўқ бўлиб кетишига олиб келиш жараёнидир.

Бихевиористик йўналиш. Мазкур йўналиш «Инсон фаолияти С-К (стимул-реакция) орқали кечади» деган назариянинг Дж.Б.Уотсон томонидан ривожлантирилиши асосида юзага келди. Кейинчалик бу формула С-И-К (стимул-индивид-реакция) сифатида ўзгартирилган.

Бу йўналиш бўйича шахс – индивиднинг қобилиятлари, ҳаёт тажрибаси, кутишлари ва атроф-муҳит таъсирида ўз хулқ-атворларини намоён қилиш натижасидир.

Юқорида таҳлил килинган интерпсихик терапия, фрейдизм ва хоказолар мижозга унинг муаммолари сабабини кўрсатиб, ҳал этиш йулларини кўрсатмаган бўлса, бихевиористик йўналиш хулқ-атвор терапиясининг вакиллари инсоннинг муаммолари нотўғри реакция билдиришининг натижаси деб, унинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш муаммони ҳал қилади, деган фикрни илгари сўрганлар.

Ушбу фикрнинг негизида мижоз билан ишлашнинг методлари ривожлантирилган. Бу йўналишнинг ютуқлари мижозни даволашга кам вақт сарф этиш ва самарадорлигидир. Лекин кейинги даврдаги тадқиқотларда аниқланишича, бу йўналишнинг натижалари ҳам интерпсихик йўналишники билан карийб тенг.

Қарама-қарши шартлантириш. Бу типдаги методлардан бири систематик десенсибилизация бўлиб, у нотўғри жавоб реакциясига нисбатан қарама-қарши реакция ҳиссини ишлаб чиқишга қаратилган. Масалан, ҳавотирланиш (безовталаниш) ҳиссини йўқотиш учун психотерапевт мижозини қарама-қарши реакция ҳолатидан бўшашга ўргатади. Кейинчалик ижтимоий турмушда одам бундай вазиятдан бўшаши орқали муаммони ечиш йулини топиши мумкин.

Имплозив терапия юқоридагидан фарқли ўлароқ, мижозда ҳавотирланишни сезаётган бўлса, унда ҳавотирланиш кучайиши натижасида «портлаш» келтириб чиқарилади ва шу орқали мижоз вазиятга мослаштирилади.

Аверсив шартлантириш ижтимоий зарарли хулқни йукотишга қаратилгандир. Бу метод бўйича ёкимсиз ҳолатни ёки таъсирни келтириб чиқариш муаммони ечиши мумкин. Масалан, алкоголь ичса, кустирадиган дори берилади ва бу ёкимсиз ҳолат кайтарилиш ундан олинадиган «кайф»ни йукка чиқаради. Кейинчалик даволанувчи ичишни ташлаб юбориши мумкин. Юқоридаги методлар куркинчли вазиятларни енгишда фойдалидир. Улардан фойдаланиш учун мижоз розилигини олиш мақсадга мувофик.

Оперант методлар. Бу методлар Скиннернинг керакли хулқ-атвор турига аста-секинлик билан яқинлантириш принципига асосланган.

Хулқ-атворни вужудга келтириш методи. Мижознинг кўникмаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш орқали унинг учун аҳамиятли совға ҳадя қилиш мумкин. Масалан, керакли хулқ-атворга яқин ҳаракат килса, конфет бериб, шу тарзда давом эттириш орқали керакли хулқ тури вужудга келтирилади. Бу метод асосан болаларда ишлатилади.

Жетонларни йиғиш методи. Касал ижобий ҳаракатлари учун жетон олади. Маълум бир миқдорда жетонлар тўпланганидан кейин эса бошқалар олдида устунликка эришади. Масалан, сигарет чекиш ҳуқуқини олади.

Моделга тақлид методи терапевтнинг берилган вазиятга нисбатан реакцияларини имитация (тақлид) қилиш орқали керакли хулқ-атворни эгаллаш.

Ўз-ўзини назорат қилиш методи. Мақсадга мос ҳаракат учун ташқаридан эмас, балки шахснинг ўзи томонидан мукофотлаш юзага келади. Пациент ўз хулқидаги ўзгариши учун ўзини-ўзи ёқимли мукофот билан тақдирлайди.

Гуманистик йўналиш гуманистик фалсафага асосланган бўлиб, бу йўналиш вакилларининг фикрича одам ўзича ўсиши, камол топиши мумкин. Роджерснинг фикрича, ҳар бир одамда ўзининг имкониятларини амалга ошириш учун туғма асос фақат мос ижтимоий муҳитдагина ривожланиши мумкин. Боланинг «Мен» конкепцияси ижтимоий тажрибалардан келиб чикиб шаклланади. Идеал сифатида ўз имкониятлари чегарасида ўзининг мавжудлиги ҳақидаги фикр идеал «Мен» конкепциясининг туғилишига олиб келади. Реал «Мен» идеал «Мен»га яқинлашишга ва идеал «Мен» даражасида ривожланишга ҳаракат қилади. Ўзини англаб етишга ёрдам қилиш орқалигина мижоз олдидаги муаммоларни ечиш мумкин, чунки реал «Мен»ни идеал «Мен»га яқинлаштириш орқали ўртадаги оралиқни камайтириш мумкинлиги тўғрисидаги ғоя илгари сурилади.

Бу метод асосан ҳисларини ва фикрларини очик-ойдин айта оладиган мижозларга самарали ёрдам беради.

Трансакцион анализ назарияси Э.Берн томонидан ишлаб чиқилган. У асосан ижтимоий муаммолар ва муносабатларни ижобийлаштиришга қаратилган. Э.Берннинг фикрича, одам ҳаётида уч хил позициядан иборат ролни уйнайди: ота-она, катта одам ва ёш бола. Одам ҳаётда шу позициялардан бирига асосланиб фаолият кўрсатишга ўрганган. Вазиятга караб бу позициялар ўзгариб боради. Болалигидан тўпланган тажриба боланинг шахсий позициясини вужудга келтиради ва бу нарса унинг муносабатларида намоён бўлиши мумкин. Қарама-қаршилик, яъни трансакцияларнинг қарама-қарши келиши конфликт (низо)ларнинг олдини олиш ролларини ижро этмасдан туриб, яшаш учун ўзидаги «катта одам» позициясини англаб етганидагина ривожлантириши мумкин. Бу метод одамнинг муносабатларини англашга ёрдам беради.

Гештальттерапия методи Фредерик Перес томонидан асосланган бўлиб, ушу метод гештальтпсихологиянинг «шакл-фон» назарияси замирида ишлаб чиқарилган, яъни бирор объект шакл бўлса, бошқа объектлар шу шаклни англашга ёрдамчи фон сифатида хизмат қилади. Гештальттерапияда бирорта англанилган шакл бўлса, бошқа ҳислар англанмай колади, деган тамойилга таянилади. Гештальт «яхлитлик» деган маънони билдиради. Одам руҳий муаммоларининг келиб чиқишида англамай қолган тузилма гештальт сифатида хизмат қилиши мумкин. Бу муаммони ечиш учун гештальт вужудга келиши, мижоз эса ўзини англаб етиши шарт. Гештальттерапевт мижозга ўзини англашига ёрдам бериш учун унинг хатти-ҳаракатларига диққатини қаратиши муаммо ечилишига ёрдам бериши мумкин. Мижоздаги ҳимояланиш механизмларини унинг ўзига англатиш ҳам гештальттерапиянинг усулларидан бири ҳисобланади. Бу нарса ретрофлексия деб аталиб, у «ўзига қайтариш» маъносини англатади. Бу энергия кейинчалик шу йўналишдаги бошқа эҳтиёжлар вужудга келишига тўсиқ бўлиши мумкин.

Терапевтик методлар оптимал ишлаши учун ҳозирги вақтда ижтимоий психологик терапевтик гуруҳлар билан ишлаш йўналиши ривожлантирилган.

Мижознинг руҳий оламини ўрганиш учун психодрамада гуруҳий драматик импровизация қўлланилади. Психодрамада мижоз ўз долзарб муаммосини гуруҳ билан ўйнаб кўриши мумкин.

Психодраманинг мақсади ҳам, Морено фикрича, мижозда кучли туйғу ва ҳислар кечишини уйғотиш орқали тажрибани янада такомиллаштириш илгари сурилади. Ушбу методда ролли ўйин услуби қўлланилишини биз яхши биламиз. Роллар ўйналиши давомида оламга бошқача назар билан караш ғояси ётади.

Гуруҳий йўналишда, юқорида кўрилган терапевтик йўналишларнинг аксариятидан фойдаланилади. Гуруҳий йўналиш фақат руҳий касаллар билан эмас, балки соғлом, ўзини шахсан ривожлантиришга ва англашга, муаммосини ечишга интиладиган одам билан ишлашга ҳам қаратилган бўлади. Гуруҳий йўналишнинг устун томони шуки, унда терапевт эмас, балки гуруҳ аъзолари муаммони ечишга ёрдамлашади. Гуруҳий йўналиш эса социал психологик тренинг деб ҳам номланади.

Гуруҳий тренинг одамнинг бошқалар ҳақидаги тасаввурини ўзгартириб, янги – ҳаракат шаклларини, яъни жамиятнинг кичик моделини гуруҳда ўрганиш методидир.

Асосий нарса гуруҳда либилизация, яъни доимий ўрганилган ҳаракатлардан кучли ҳислар натижасида воз кечиш ва янги хатти-ҳаракат шаклларини қабул қилиши орқали ўрганишдир.

Баъзи бир психогимнастик машқларни айрим мамлакатлар шароитида тарбияланган одам бажаришни ўзига ноқулай деб билиши мумкин. Худди шу сабабли, бизнингча, қайсидир мамлакатда ишлатилаётган ҳамда самара берган гуруҳий тренингни бошқа бир мамлакат шароитига мослаштирмасдан туриб, тўғридан-тўғри қўллаш тренинг натижасига ҳамда унинг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади.

7-МАВЗУ: ПСИХОЛОГИК КОНСУЛЬТАЦИЯНИНГ МАХСУС МУАММОЛАРИ.

Бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда психик ривожланишдаги нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда дифференциал диагностикани амалга оширади. Нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлайди. Ассоциал хулқ-атвор сабабларини ва шаклларини белгилайди. Гиёҳвандлик ва таксикоманлик, алкоголизм, ўғрилик, дайдиликнинг ижтимоий психологик илдизларини текширади, омилларни таҳлил қилади.

Иқтидорли талабалар, ёш мутахассисларни танлашда иштирок этиш, илмий психологик тавсиялар ишлаб чиқиш ва унга асосланиб, уларга нафақалар белгилашда ҳам тўлақонли иштирок этади. Психологик хизмат фаолияти ўқувчилар ақлий таракқиёти ва шахсий хусусиятларини диагностика қилишга, таълим тарбиядаги бузилишларнинг психологик сабабларини аниқлашга қаратилмасдан, балки бундай бузилишларни йўқотиш ва олдини олишга қаратилади. Бундай психологнинг аниқланган четлашишларни коррекция қилишда фаол иштирок этиш зарурлиги келиб чиқади.

Психологик хизмат фаолиятини болалар, ёш ва педагогик психология, психокоррекция, психологик маслаҳат соҳасида умумий психологик ва махсус психологик билимлар олган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Психологик хизматга жалб қилинган педагоглар бу мутахассисликни олиш учун махсус қайта тайёргарликдан ўтишлари лозим.

Тaриxaн кичик гуруҳлaрни рaсмий вa нoрaсмий турлaргa бўлиш қабул қилингaн. Бундай бўлинишни Америкалик oлим E.Мeё тaклиф этган. Унинг фикрича, рaсмий гуруҳ ҳар бир aъзoлaрининг рaсмий рoллaргa эга эканлиги, улaр мaвқeининг вa гуруҳдa тутгaн ўрнининг aниқлиги билaн харaктерлaнaди. Бу гуруҳлaрдa aсoсaн, "вертикaл" тaрздa рўй бериб, гуруҳнинг бир ёки бир нeча aъзoсидaн "ҳoкимият" бўлгaнлиги учун ҳам, улaр бошқaлaрни бошқaриш, улaргa буйруқ, рaсмий кўрсатмалaр бериш ҳуқуқигa эга бўлaдилaр. Рaсмий гуруҳгa мисoл қилиб ҳар қaндай биргaликдaги фаолият мaқсaдлaри aсoсидa шакллангaн жaмoaлaрни - ишлaб чиқариш бригaдaси, тaлaбaлaр гуруҳи, синф ўқувчилaри, пeдaгoгик жaмoa вa бошқaлaрни олиш мумкин.

Рaсмий гуруҳлaрдaн фaрқли ўлароқ, нoрaсмий гуруҳлaр ҳам мaвжуд бўлaдики, улaр aсoсaн стихияли тaрздa, aниқ мaқсaдсиз тaркиб тoпaди вa улaрдa aъзoлaрнинг aниқ мaвқeлaри, рoллaри oлдиндaн бeлгилaнгaн бўлмайди. Кўпинча нoрaсмий гуруҳ рaсмий гуруҳ тaркибидa ташкил тoпaди вa улaрни бошқaриш ҳам oлдиндaн бeлгилaнгaн бўлмай, oдaмлaр ичидaн у ёки бу шахсий сифaтлaри туфайли aжрaлиб чиққaн aъзoлaр нoрaсмий раҳбaрлик рoлини бaжaришлaри мумкин.

Бундaн ташкaри, ижтимоий психологиядa рeферeнт гуруҳ тушунчаси ҳам бoр. Бу тушунча фaнгa биринчи мaртa Америкалик тaдқиқoтчи Г.Xаймeн тoмoнидaн 1942 йилдa киритилгaн эди. У ўз тaдқиқoтлaридa шуни исбoт қилдики, маълум бўлишича, гуруҳ aъзoлaри учун шу гуруҳ ичидa ёки бошқa дoирaлaрдa шундай шахслaр мaвжуд бўлaр эканки, у ўз xaтти-ҳарaкaтлaри, фикрлaри вa йўналишлaридa ўша гуруҳ aъзoлaригa эргашиш, улaрни тaнқидсиз қабул қилишгa мoйил ҳамдaт aёр бўлaр экaн. Шундай шахслaр гуруҳи рeферeнт гуруҳ нoмини oлди. Ўқувчи учун бундай гуруҳ рoлини мактабдаги бир нeча ўқитувчилaр, oтaси ёки oнaси, яқин дўсти ёки кaриндошлaридaн кимдир ўйнаши мумкин. Шуниси харaктерлики, шахс дoимo шу гуруҳгa эргашaди, уни қaдрлайди, у билaн мулoқoтдa бўлишгa интилaди. Рус психолoглaри бу гуруҳни oдaтдa шахс учун мaвжуд ҳақиқий гуруҳ (aъзoлик гуруҳи) тaркибидaги ёки унгa қарши бўлгaн гуруҳ сифaтидa қaрайдилaр. Нимa бўлгaндa ҳам aнa шундай гуруҳнинг мaвжудлиги шахс учун aҳамиятли бўлиб, унинг xулқ-aтвoри учун этaлoн ҳисоблaнaди. Тaдқиқoтчи ёки тарбиячининг вaзифaси, aнa шу гуруҳни aниқлай олиш вa aниқлaгaндaн сўнг нимa учун айнaн шу гуруҳ рeферeнт рoлини ўйнaгaнини билиш муҳимдир. Рeферeнт гуруҳгa қaрaб шахсгa бaҳo бериш, унинг xулқ-aтвoрини бaшорaт қилиш мумкин.

Кичик гуруҳлaрдaги динaмик жараёнлaр. Мaълумки, гуруҳдa тўплaнгaн кишилaр ўртaсидa доимий мулoқoт вa мунoсaбaтлaр мaвжуд бўлaдики, улaрнинг мaзмуни вa йўналишигa кўрa, ўзигa xoс сoциaл-психологик муҳит шаклланaди. Бу муҳит гуруҳнинг тaрaққиётини ҳам, ундaги турли жараёнлaрни ҳам бeлгилайди. Гуруҳнинг динaмик жараёнлaри дегандa, aввaлo, унинг шаклланиш жараёни, лидерлик вa гуруҳгa турли қaрoрлaрни қабул қилиш жараёни, гуруҳнинг ҳар бир шахсгa таъсири кaбилaр тушунилaди.

Гуруҳнинг шаклланиши ва пайдо бўлиши ҳақида гaпирaдигaн бўлсaк, aввaлo, шуни таъкидлаш лoзимки, гуруҳ жaмият эҳтиёжлaри вa ижтимоий тaлaблaр aсoсидa пайдо бўлaди. Мaсaлaн, синф жaмoaси дoимo бoлaлaрнинг туғилиши, ривoжлaниши вa улaрнинг мaктaблaрдa таълим олишлaри керaклиги учун, тaлaбaлaр гуруҳи ҳам шунга ўхшаш олий маълумотлaр олишлaри керaк бўлгaнлиги учун пайдо бўлaди вa ҳoкaзo. Лекин бу мaсaлaнинг ижтимоий тoмoни, яъни сoф психологик тoмoни ҳам бoрки, у oдaмлaрнинг нимa учун жaмoaлaрдa ишлаши, oдaмлaр ичидa бўлиши билaн бoғлиқ. Чунки ҳар бир нoрмaл инсoндa мулoқoтгa бўлгaн эҳтиёж ҳамдa турли ҳаётий вaзиятлaрдa ўзини ижтимоий ҳимояда сeзиш эҳтиёжи бoрки, бу нaрсa турли кичик жaмoaлaрдa улaрнинг бўлишини тaқoзo қилaди. Лекин гуруҳдa aъзo бўлиш билaн биргaликдaм ҳар бир индивид қaтoр гуруҳий жараёнлaрнинг гувoҳи бўлaди.

Биринчидaн, гуруҳ ўз aъзoлaригa маълум тaрздa психологик таъсир кўрсaтaди. Бу ҳoдисa психологиядa кoнфoрмизм дeб aтaлaди (ўзбек тилидa "мoслашиш" маъносини билдирaди). Бу ҳодисанинг моҳияти шундaн ибoрaтки, у индивиднинг гуруҳдa қабул қилинaдигaн нoрмaлaр, фикрлaр, xулқ-aтвoр стaндaртлaрини қaнчалик қабул қилиш ёки қабул қилмaслиги билaн боғлиқ. Гуруҳ фикрини қaнчалик тeз қабул қилиш унинг таъсиригa берилиш индивид билaн гуруҳнинг зиддиятлaрини oлдини олиш мумкин. Шунинг учун ҳам индивид aнa шундай xaтти-ҳарaкaт қилишгa интилaди. Лекин aнa шундай гуруҳ фикригa, ҳарaкaтигa қўшилиш турли шакллaрдa бўлиши мумкин: ташқи кoнфoрмиллик индивид гуруҳ фикригa, нoмигaгинa қўшилaди, aслидa руҳaн у гуруҳгa қарши турaди. Ички кoнфoрмиллилик – индивид гуруҳ фикригa тўлaлигича қўшилaди вa руҳaн қабул қилaди. Aнa шундай ҳоллaрдa индивид билaн бошқaлaр ўртaсидa зиддият ёки кoнфликтлaр пайдо бўлмайди. Бу ўриндa яна бир тушунча ҳам бoр, у ҳам бўлсa "негативизм" тушунчасидир, бу индивиднинг ҳар қaндай шароитдa ҳам гуруҳ фикригa қарши туриши вa ўзича мустaқил фикр, мaвқeини нaмоён қилишидир. Бу тaбиий индивид учун нoқулай лекин, мустaқил фикр, oдил ҳарaкaтлaр дoимo ҳурмат қилинaдигaн жaмoaлaрдa нeгoтивизм ҳодисаси ёмон иллaт сифaтидa қабул қилинмайди.

Гуруҳлaрдaги яна бир жараён - бу гуруҳнинг уюшқоқлиги муaммoсидир. Гуруҳ aъзoлaрининг бир-бирлaрини яхши билишлaри, бир-бирлaрининг дунёқaрашлaри, ҳаётий принциплaри, қaдриятлaрини яхши тaсaввур қилишлaри бундай уюшқоқлигининг биринчи oмилидир. Иккинчи вa асосий oмил – бу ўша гуруҳни бирлаштириб тургaн фаолият мaқсaдлaрини, унинг йўналиши вa мaзмунини билишдaги ғоявий бирликдир. Умумaн, эксперимeнтaл тaдқиқoтлaрдa қайд этилгaн гуруҳгa oид фикрлaрдaги умумий уюшқоқликкa ижoбий зaмин ҳисоблaнaди.

Гуруҳлaрдaги лидерлик вa умумий кaрoрлaргa кeлиш ҳам динaмик жараёнлaргa кирaди, лекин бу мaсaлaлaрни бошқaриш психологияси мaсaлaлaри дoирaсидa кейинги бoблaрдa ўргaнaмиз.

8-МАВЗУ: ЕТАКЧИ ЗАМОНАВИЙ НАЗАРИЯЛАР ВА ТЕНОЛОГИЯЛАР ТАЛҚИНИ.

Жаҳон психологияси фанининг бой тажрибасида амалий психологлар тайёрлаш буйича назарий ва амалий аҳамиятга молик ижобий, тадбиқий маълумотлар муайян даражада умумлаштирилган. XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб АҚШ, Англия ва бошқа шу каби ривожланган мамлакатларда психологик хизмат соҳаси юзасидан бир талай изланишлар амалга оширилган. Ушбу соҳа алоҳида йўналиш сифатида вужудга келса-да, лекин аслида у амалий психологиянинг кўлами кенгайтирилган бир кўринишини акс эттириш хусусияти билан бошқалардан муайян тарзда тафовутланиб туради, холос.

Инсон психологиясини тушуниш, таҳлил қилиш ва ривожлантиришга жиддий эътибор бериш масаласи ҳамма замонларда ва ҳамма давлатларда ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг етакчи вазифаларидан бири бўлиб келган.

ХХ аср бўсағасида психология фани ва унинг илғор вакиллари ўзларининг навбатдаги жаҳоншумул илмий мақсадлари – инсонга, айни пайтда, жамиятга психологик хизмат кўрсатиш тизимининг муқаррарлигини назарий-илмий жиҳатдан асослаб беришга муваффақ бўлдилар. Умуман, психологик хизмат кўрсатиш муаммоси маълум маънода, илмий психологиянинг етакчи йўналишларидан бири сифатида кўп бор мунозаралар манбаи бўлган. Бу хақда қадимги ва дастлабки психологик тасаввурлар макони бўлмиш Хиндистон, Хитой, Миср, Вавилон, Ўрта Осиё, Грециядан, шунингдек, жон (руҳ) хақидаги I-китобнинг муаллифи Аристотелдан ва темперамент (мижоз) таълимотининг асосчилари Галень, Гиппократ ва Ибн Синолардан тортиб, то ҳозирга қадар психологлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганлар ва билдириб келмоқдалар.

Тарих ва ижтимоий ҳаёт тамойиллари шуни кўрсатмоқдаки, жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши ва унда юксак даражадаги ҳаёт, турмуш тарзининг қарор топтирилиши, аввало ҳар бир фаолият кўрсатувчи шахсдаги ўзига хос психологик салоҳиятнинг не чоғлик тўла-тўкис намоён этилаётганлиги билан белгиланади. Зеро, ҳар бир мамлакатнинг порлоқ келажагини одамлардаги ижодий, интеллектуал ва маънавий тараққиёт йўлига хизмат қилувчи давлат механизмисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боисдан бўлса керак, ҳозирги кунда барча ривожланган ва ривожланиш йўлидан бораётган мамлакатлар биринчи галда ўз фуқароларининг маънавий ва интеллектуал, жисмоний ва руҳий баркамоллигига ва ундан ижтимоий манфаатлар учун самарали фойдаланиш йўлларини излашга жиддий эътиборни қаратмоқдалар. Ҳар бир мамлакатда инсон ва унинг фаолияти ўртасидаги уйғунликни таъминлашга қаратилган ижтимоий-психологик хизмат тизимининг жорий этилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Жаҳон мамлакатлари амалиётида психологик хизматни ташкил этишнинг узига хос хусусиятлари, мазмуни, таркибий қисмлари тўғрисида муҳокама килинаётганида, унинг тузилиши, ижтимоий турмушнинг барча жабҳаларига оид фаолият турларига тааллуқли томонлари қамраб олиниши назарда тутилган эди. Ҳозирги даврда Англиянинг аксарият университетларида, АҚШ ва Испаниянинг бир қатор университетларида психологик хизмат моҳиятидан келиб чиқиб психолог мутахассислар тайёрланмокда.

Психология фанининг тобора ижтимоий ҳаётда барқарор, устувор аҳамият касб этиши муносабати билан коррекцион психологиянинг роли ортиб бормокда, натижада назария билан амалиёт ўртасидаги жипс алоқа уйғунликка эга бўлмоқда. Психологик хизмат икки муҳим функцияни бажариши билан бошқа психология соҳаларидан фарқланиб туради, шунингдек, у тармоқларнинг синтези сифатида гавдаланади. Унинг асосий функциясидан бири – ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида (таълим тизими, тиббиёт муассасалари, саноат, қишлоқ ҳўжалиги, спорт, транспорт ва ҳоказо) психологик амалий хизматни ташкил қилишдир. Психологик хизматнинг иккинчи функцияси у ёки бу муассаса хусусиятидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, психология фанини янги маълумотлар, қонуниятлар билан бойитишдир. Психологик хизматнинг татбиқий жиҳатлари халқ таълими тизими, ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт муассасалари, транспорт (ҳаво йўллари, автомобил, темир йул ва сув транспорти ва бошқалар), оила, спорт қўмитаси сингари ташкилотларда ўз ифодасини топмоқда. худди шу мақсад моҳиятига кўра, психология бўйича бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш учун психологик хизматдан сабоқ бериш, амалий кўникмалар шакллантириш давр талабига айланиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасининг университетларида психолог мутахассислар тайёрлашда илғор жаҳон амалиётидан фойдаланиш, этнопсихологик, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда муайян илмий назариялар ишлаб чиқиш, инсонларга таъсир ўтказишнинг янги технологиясини яратиш мақсадга мувофиқ. Қуйида психологик хизмат уюштиришнинг моҳияти, психологик тестлар, методикалар, усуллар ва воситаларни қўллаш, илмий-текшириш ўтказиш ҳамда олинган натижаларни умумлаштириш, сифат, миқдор таҳлилини амалга ошириш юзасидан маълумот берилишига мўлжаллангандир.

Инсон унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаравон шахс манфатларини руёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларни яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш мамлакатимизда амалга оширалаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлари асосида замонавий, маданий, иқтисодий, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир. Бугунги кундаги Олий ўқув юртининг талабалари эртанги куннинг етук мутахассислари ва зиёлилари сифатида ўсиб келаётган авлод онги ва руҳиятига адолатли Ватан билан фахрланиш, эртанги куннинг етук инсонлари, эртанги кунга ишонч, миллий ғурур, ифтихор туйғуларини сингдиришда шахсий ўрнак намунаси билан ўз ҳиссаларини қўшмоқлари шарт. Чунки зиёлиликнинг муҳим белгиси умуминсоний кадриятларни билиш, уларни қадрлаш, ўз касби сир-асрорларининг чуқур билимдони ва моҳир устаси бўлиш, касб этикаси, педагогикаси ва психологияси асосларини тўлиқ англаш ва уларни ўз фаолиятида қўллашдир. Демак, янги замон кишиси ўз-ўзини ва ўзгалар психологиясини моҳир билағони, керак бўлса, психодиагност ва психокорректиридир.

9-МАВЗУ: КОРРЕКЦИОН ИШЛАР КЎРИНИШЛАРИ ВА ТУШУНЧАЛАРИ.

Коррекцион психология фани эса инсон шахси ва индивидуаллигини таркиб топтириш жараёнига фаол таъсир кўрсатишни тақозо қилади. Психологик хизматнинг ушбу йўналишида алоҳида аҳамият касб этадиган нарса бу – болалар, ўқувчилар, талабалар ҳулкининг бузилиши, таълимда ўзлаштиришнинг ёмонлашуви кабиларни ўрганади.

Бугунги таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида бўлажак кадрларни ҳар жиҳатдан тайёрлаш билан боғлиқ психологик хизматнинг илмий-ташкилий жиҳатларига, ва айниқса, ижтимоий-психологик муҳофаза имкониятларини тадқиқ қилишга оид махсус ўтказилган тадқиқотларнинг ниҳоятда танқислиги; ижтимоий психология, этнопсихология фанларида бугунги психологик хизмат татбиқини қамраб олувчи вазифаларнинг аниқ ва батафсил белгиланганмаганлиги; бир неча йиллардан буён талайгина таълим ва меҳнат жамоаларида психологик хизмат кўрсатиш жараёни амалга оширилиб келса-да, айни пайтда, ўзбекистонлик психолог-олимлар томонидан илғор психология илмининг ҳаётга, амалиётга татбиқига оид қатор якунланган тадқиқотлар, кўрсатмалар, тавсиялар мавжуд бўлса-да, Ўзбекистондаги психологик хизмат самарадорлигини алоҳида тадқиқ қилинмаганлиги; таълим ва меҳнат муассасаларида ташкил этилган психологик хизмат тажрибалари мисолида ўқувчи ва ишчи-ходимлар муваффақиятли фаолиятини таъминлашдаги ижтимоий психологик муҳофаза имкониятларини ўрганиш ва камол топтириш билан боғлиқ бугунги Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва истиқбол йўли, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти талабларига жавоб берувчи илмий-амалий тавсияларнинг ишлаб чиқилмаганлиги кабиларни бугунги долзарб муаммолардан бири сифатида қайд этиш мумкин.

Психокоррекция фанининг мақсади талабаларни психологик коррекция соҳасидаги ҳозирги замон ютуқлари билан таништириш, олган билимларини амалда ишлата билишни ривожлантиришдир. Шунингдек, психокоррекция инсоннинг психик ривожланишидаги камчиликларни тузатиш усуллари қўлланадиган жараёнини ҳам ўрганади. Психологик ишлар мажмуаси ўқувчиларни мактаб, коллеж ва лицейларда ўқитиш давомида психологик, педагогик жиҳатдан чуқуррок ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятлари, таълим-тарбиясидаги нуқсонларни аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностика ва коррекцион ишлар гуруҳий ёки якка (индивидуал) тарзда ўтказилади. Бу аснода психолог яққол вазифаларни бажаради:

- Ёш давр тараққиётининг муайян мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб ва билим юрти тингловчиларини, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан ўтказади, уларнинг камолот даражаларини белгилайди. Ўқитувчиларнинг касбий яроқлиги ва лаёқатини диагностика қилади, уларнинг шахс ҳислатлари, иродавий сифатлари, ҳис-туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имконияти, интеллектуал (ақлий) даражаси ва педагогик қобилиятини текширади.

- Психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, майли, илк иқтидори кабиларни ўрганади, уларга яккахол (индивидуал) муносабат ва ёндашишни йўлга қўяди, мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига муайян ёрдам кўрсатади, тренинг (махсус машк) ўтказади.

- Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, коллеж ва лицей тингловчилари, олий ўқув юрти талабларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар, ҳулк-атвордаги камчиликлар, ақлий тараққиёт ва шахс фазилатларидаги бузилишлар сабабларини диагностика қилиб коррекцион ишлар олиб боради.

- Болаларнинг вояга етган одамлар ва ўз тенгқурлари (тенгдошлари) билан муомаласи хусусиятини текширади. Уларнинг этноқиёфаси ва этномаданияти хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, психофизиологик методикаларни муайян шароитга мослаштиради (адаптациялаштиради). Бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда руҳий ривожланишдаги нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олиб, табақалашган дифференциал диагностикани амалга оширилади.

- Нуқсонларнинг тиббий ва деффектологик табиатини аниқлайди.

- Девиант (қонунбузарлик) аксил ижтимоий хулқ-атвор сабаблари ва уларнинг шаклларини белгилайди.

- Гиёҳвандлик, таксикоманлик, алькоголизм, ўғирлик, дайдиликнинг ижтимоий-психологик илдизларини текширади, уларнинг омилларини таҳлил қилади.

- Раҳбар кадрлар ва ўқитувчиларнинг касбга яроқлилигини илмий асосда текширади ва аниқ тавсияномалар ишлаб чиқади.

- Олий мактаб ходимлари синов (адаптация) муддатини (стажер, ёш мутахассис, ўқитувчи, аспирант ва бошқаларни) ўрганади ва амалий кўрсатмалар беради.

- Иш юритиш, сайлов, саралаш, танлов, қабул бўйича илмий-психологик прогноз қилади, содир бўлиши мумкин бўлган хавфдан маъмуриятни огоҳ этади, ижтимоий талаб ва буюртмалар юзасидан ижтимоий-психологик ахборотлар тўплайди ва уларни умумлаштириб, тавсия ишлаб чиқади.

- Мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларида давлат маблағини тежаш туйғусини аниқлайди, уларда меҳнатни қадрлаш бурчини шакллантириш буйича тадбирлар ишлаб чиқади, миллий ғурур, миллатлараро муносабатлар маданиятини таркиб топтириш мажмуасини ишлаб чиқади.

- Ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари, талабаларда ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш юзасидан илмий-психологик дастур яратади ҳамда унинг моддий бойлик ишлаб чиқаришдаги улушини таҳлил қилади.

Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда ва ҳолатларда ташкил килинади:

а) амалий психологнинг махсус иши, машғулоти айрим болалар, ўқувчилар ва талабалар билан алоҳида ўтказилиши режалаштирилади;

б) психологларнинг бошқа бир фаолияти махсус равишда амалга оширилиб, болалар, ўқувчилар, талабалар гуруҳларига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади;

в) ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг қадриятга йўналганлиги, этнопсихологик ва этномаданият хусусиятлари ўз аксини топсин. Дастурни ҳалқ, этнос, миллат, элат тарихи, анъаналари, расм-русумлари, удуми, одати, стереотипи кабиларни ҳисобга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқ, ўрта махсус таълими ўқувчилари билан мураббийлар ўртасидаги номутаносибликни йўқотиш мақсадида махсус машғулотлар ўтказиш, шунингдек, улардаги ўқишдан, ижтимоий муҳитдан, эгаллаган ўрнидан, мавқеидан қониқмаслик ҳиссини камайтириш учун тренинг, ишчанлик ўйинлари, психодрамадан фойдаланилади, эмоционал зўриқишнинг олдини олиш ва уни камайтириш ниятида махсус хоналар жиҳозланади (хона жаҳон стандартларига жавоб бериши, бошқарув пульти, экран воситалари, аудиотренинг, социал тренинг, техник воситаларига, илмий-амалий методикаларга эга бўлиши лозим).

Коррекцион ишлар маълум тартибда, илмий танлов асосида, муайян сеанс буйича ўтказилиши шарт. Бунда эмоционал зўриқишга учраган шахснинг миллати, ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусияти, таъсирланиш даражаси ҳисобга олиниши керак. Тузатиш ишлари машғулот, фаолият, касб хусусиятига мос, мутаносиб бўлиши таъсир ўтказиш самарадорлигини оширади ҳамда унда япон услубларини қўллаш ҳам зарур маълумотлар тўплаш ва тангликни йўқотиш имконини яратади.

Психологик хизмат тузилишини қуйидаги схема тарзида тавсия этиш мумкин

Ташкилий услубий бўлим

Психологик хизмат

маркази

Илмий услубий

хайъат

Вилоятлар, Тошкент шаҳри, академик лицей ва коллежлар бошқармалари ва Қорақалпоғистон ўрта махсус таълим вазирлиги

Психологик хизмат булими

Академик лицей психологлари

Коллеж психологлари


Психокоррекцион дастурлар тузишва унга қўйиладиган талаблар: Психокоррекцион дастурларни тузишда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш зарур:

  • коррекцион ишнинг аниқ мақсадини белгилаш;

  • коррекцион ишнинг конкрет мақсадини аниқловчи вазифаларни аниқлаш;

  • ишнинг формасини аниқлаш (индивидуал, гуруҳий ёки аралаш);

  • методика ва техникани ишлаб чиқиш;

  • коррекцион ишга кетадиган умумий вақтни аниқлаш;

  • учрашув кунларини белгилаб олиш;

  • вақтни аниқлаш (бошида 10-15 минут, охирида 1,5-2 соат);

  • коррекцион дастурни ишлаб чиқиш ва мазмун-моҳиятини белгилаб олиш;

  • коррекцион ишда яқин қариндошларининг қатнашувини белгилаш;

  • коррекцион дастурни бошлашда динамика ва ўзгартиришлар бўлиши ёки бўлмаслигини белгилаш.

Коррекцион дастур муаммонинг бутунлай ҳал бўлишини олдига мақсад қилиб қўймайди, балки самарали иш олиб боришда муаммоларнинг йўқолиши ва ечилишига ҳар томондан баҳо берилаётганига ҳам қаралади.

Масалан: мижоз учун дастурда иштирок этаётган вақтда унинг эмоционал ҳолатининг яхшиланиши, ижобий ҳис қилиши билан белгиланади.

Психолог учун коррекцион дастур ташкил этилиши, мажбуриятни ҳис этиши олдига қўйилган вазифани бажарилиши билан аниқланади.

Мижознинг яқинлари учун эса, мижозда пайдо бўлган муаммонинг қай тарзда ижобий ҳал этилганлиги билан аниқланади. Коррекцион дастурларнинг ижобий таъсир доираси унинг интенсивлигидадир.

Коррекцион машғулотлар 1-1,5 соатдан ошмаслиги, олиб борилаётган ўйиннинг маъно жиҳатдан ўйланганлиги билан ҳам боғлиқ. Машғулотлар тугагандан кейин ҳам иложи борича мижознинг тараққий этиши билан қизиқиб бориш ва мулоқотни йўқотмаслик 1,2 ойда 1 маротаба учраши лозим. Коррекцион дастурлар қанча эрта аниқланиб иш бошланса шунча тез самара беради.

Коррекцион тадбир сўнггида коррекцион дастурнинг самаралилиги, мақсад ва вазифаларининг бажарилганлигига баҳо берувчи хулоса ҳисобот тайёрланади.

Психокоррекцион тадбирларнинг самаралилигини баҳолаш қуйидаги мезон билан аниқланади:

а) Ривожланишдаги қийинчиликнинг ечилишини бархам топиши.

б) Мақсад ва вазифаларнинг белгиланиши коррекцион эффективлиги, узоқ муддатдан сўнг иш давом этаётганда, охирида аниқланади.

Психокоррекцияларни самаралилигини аниқловчи омиллар:

  1. Мижознинг кутган натижаси.

  2. Мижозда мавжуд бўлган муаммоларидан ҳалос бўлиши.

  3. Мижоз муаммосининг характери.

  4. Мижознинг биргаликдаги фаолиятга тайёргарлиги.

  5. Коррекцион тадбирни ўтказаётган психологнинг кутган натижаси.

  6. Психологнинг шахсий ва профессионал тайёрлиги.

  7. Психокоррекциянинг самараси конкрет метод ва таъсир этувчи хусусиятдан аниқланади.

Психокоррекцион ёрдамнинг самаралилигига баҳо бериш борган сари актуаллашмоқда. Бу психологнинг таъсир эта олиши ва коррекцион ишнинг сифатлилигидандир.

  • Ишнинг самаралилигини баҳолашда аниқ методни белгилаб олиш зарур. Коррекцион ишда маълум бир методни олдиндан танлаш қийин, чунки иш фаолиятида психологлар турли методлардан фойдаланадилар.

  • Ҳатто бир метод ҳар хил мутахассисда ҳар хил натижа беради.

  • Ишнинг баҳосини бу методдан хабари бўлмаган эксперт бериши зарур.

  • Психологнинг тарбиявий-таълимий сифатини ҳисобга олиш керак.

  • Психологнинг касбига бўлган қизиқишини ҳисобга олиш зарур.

  • Гуруҳий коррекцион ишда психологнинг профессионал бўлиши катта аҳамиятга эга.

  • Психокоррекцион ишларда мижоз психологик таъсиридан сўнг қуйидагиларга қараб баҳоланади:

  • Ички кечинмаларининг субъектив моҳиятининг ўзгарганлиги.

  • Таъсир этгандан сўнг мижознинг ижобий томонга ўзгариши.

  • Психологик таъсирнинг самарасини белгилашда психофизиологик методлар ишлатиш мумкин. Улар инсоннинг вегетатив-соматик физиологик ва психик функцияларини баҳолайди. Психокоррекцион таъсирнинг самаралилиги критерийси ҳар бир шахсдаги салбий ўзгаришларни айнан уни ўзига хос эканлигини ҳамда танланган психокоррекцион методлар таъсири шу ўзгаришларга қаратилганлигини ҳисобга олиш билан боғлиқдир.

Психокоррекцияланувчи таъсирининг асосий қуроли сифатида психолог чиқади ва коррекцион жараён психолог ҳамда мижоз жуфтлигида кечади. Мижозларнинг турли хил талабларини ва шаклланган вазиятга муносабатларини тўртта асосий стратегияга бирлаштириш мумкин.

1) вазиятни ўзгартириш;

2) вазиятни ўзгартириш учун ўзини ўзгартириш;

3) вазиятдан чиқиб кетиш;

4) мазкур вазиятда ҳаётни янги хусусиятларини таниш.

Психокоррекциянинг сўнгги вазифалари учта асосий соҳаларни исталган ўзгаришларига эришишидир:

- когнитив;

- эмоционал (ҳис- туйғу);

- ўзини тута билиш.

Шахсий психокоррекциянинг хусусиятларини ҳисобга олиб учта алоҳида соҳаларнинг ҳар бирида аниқ вазифаларни жойлаштириш мумкин. Когнитив соҳа (шахсий психокоррекцияда етакчи, биографик- тушунтириши):

1) ўзининг хулқ-атвори, муносабати, рекцияси сабабини англаш;

2) ҳис-туйғу ва хулқ-атвор стереотипларни англаш;

3) психологик омиллар ва соматик бузилишлар орасидаги боғлиқликни англаш;

4) можаролар ва руҳий жароҳатловчи вазиятларни келиб чиқишида ўзининг роли ва жавобгарлигини ҳис қилиши;

5) бошдан кечириши сабаблари ва муносабат усулларини ҳамда ўзининг муносабати шакилланиши шароитларини англаши.

6) мижозни мутахассис томонидан эмоционал қўлаб-қувватлаш;

7) мижоз томонидан туйғуларни англаб ва юзага чиқариш;

8) ўзига нисбатан янада самимий муносабатни шакллантириш;

9) бошдан ўтказиш ва эмоционал муносабатлар усулларини ўзгартириш.

Коррекцион ишнинг эҳтимолий натижалари:

1) Мижоз ўзининг талаблари, кечинмалари, фикрларига диққатини кучайтириши.

2) Ўз-ўзини баҳолаши ва кераклилигини ошириш.

3) Ўзини билишга рухсат бериш (ўз-ўзини тушуниш, ўз-ўзини қабул қилиш, шакллантириш ёки орттириш).

4) Ўз-ўзини такомиллаштиришни ривожлантиришга ҳаракат қилиш.

5) Психокоррекциянинг энг асосий натижаси мижозни ўз ҳаёти учун жавобгарлигини ва уни назорат қилишни қабул қилишдир.

6) Психологик ўзгаришлар ўзгарувчанлигини, яъни ҳар бир учрашувдан самарали натижа кутиб бўлмаслигини ёдда тутиш.

Шахсий иммунокоррекциянинг асосий босқичлари:

  1. Шартнома тузиш.

  2. Мижозни муаммосини тадқиқ қилиш.

  3. Муаммони ечиш йўлларини қидириш.

  4. Психокоррекция дастўрини ишлаб чиқиш.

  5. Дастурни амалга ошириш.

  6. Самарадорлигини баҳолаш.

Шартнома тузиш. Бу босқич мижозга мутахассис томонидан маълумот беришни ўз ичига олади:

а) коррекцияни мақсади ҳақида;

б) ўзининг малака даражаси;

в) ҳақ тўлаши;

г) психокоррекциянинг тахминий давомийлиги;

д) мазкур ҳолатда психокоррекциянинг мақсадга мувоффиқлиги;

е) психокоррекция жараёнида вақтинчалик ёмонлашув хавфи мавжудлиги ҳақида;

ж) сир сақланиш даражаси ҳақида.

Сир сақлашни мутлоқ асосга кўтариш мумкин эмас, чунки бу тушунча нисбатдир, бир томондан тақдим этилаётган маълумотлар характерига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан мижозга зиён келтирмайдиган материаллар ушбу қоидага бўйсунмайди. Қуйидаги ҳолатларда касб сирига риоя қилинмайди:

  1. Мижоз ҳаётига катта хавф солинганда.

  2. Мижознинг жисмоний ҳаракатлари.

  3. Мижозни касалхонага ётқизиш зарур бўлганда.

  4. Учинчи кишилар манфатдорлиги (қариндошлар, яқинлари, мижознинг танишлари).