Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Umumiy astronomiya / UMK_Umumiy_astronomiya_Fizika.docx
Скачиваний:
5015
Добавлен:
13.05.2020
Размер:
24.86 Mб
Скачать

Юлдузлар физикаси асослари

Нормал юлдузлар. Юлдузларнинг спектрлари ва спектрал синфлари. Колориметрия. Спектр – ёрқинлик диаграммаси. Юлдузларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари. Радиус – ёрқинлик – масса муносабати. Юлдузларнинг ички табиати ва тузилиши. Юлдузларнинг атмосфералари. Планетар туманликлар. Қўшалоқ системалар. Визуал қўшалоқ юлдузлар. Тўсилувчан ўзгарувчан юлдузлар. Спектрал қўшалоқ юлдузлар. Эруптив ўзгарувчанлар. Пульсарлар – нейтрон юлдузлар. Қора ўралар.

Галактика астрономияси

Сомон Йўли галактикаси ва унинг ички тузилиши. Галактикамиз ташкил этувчилари ва юлдузлар тақсимоти. Қуёш системаси ҳаракати. Юлдузларнинг тарқоқ ва шарсимон тўдалари. Галактиканинг айланиши. Юлдузлараро чанг ва газ. Спирал тармоқлар. Галактикамиз ядроси тузилиши. Галактика тожи ва магнит майдони.

Галактикадан ташқи астрономия

Галактикаларнинг Хаббл классификацияси. Галактикалар махаллий гуруҳи. Галактикаларгача масофани аниқлаш. Галактикалар таркиби ва физик хоссалари. Галактикалар тўдалари. Ўзаги фаол галактикалар. Радиогалактикалар. Квазарлар. Гравитацион линзалар.

Космогония ва космология

Космогония муаммолари. Юлдузларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Галактикаларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Экзосайёралар. Сайёраларнинг келиб чиқиши. Қуёш системасининг келиб чиқиши ва бошланғич эволюцияси. Космологик принцип. Коинотнинг бир жинсли изотроп модели. Катта портлаш. Коинотнинг иссиқ модели. Қорамтир энергия.

IV. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулот дарсларида талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Амалий машғулотлар тегишли бўлимлар бўйича масалалар ечиш орқали амалга оширилади.

Амалий машғулотлар тахминий тавсия этиладиган мавзулар:

  1. Сферик астрономия

  2. Осмон механикаси элементлари: сайёралар ҳаракати

  3. Амалий астрономия. Ер ва Ой системаси

  4. Астрономик кузатувлар, қурилмалар ва телескоплар

  5. Қуёш ва унинг тизими физикаси

  6. Юлдузлар спектри ва қўшалоқ юлдузлар

  7. Сомон Йўли ва юлдуз тудалари

  8. Галактикалар

  9. Космогония ва космология

Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мазкур машғулот учун ўқув режада кўрсатилган соатлар ҳажмига мос амалий машғулотлар мавзулари рўйхати шакллантирилади.

V. Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, оптик қурилмалар билан бевосита танишиш, юқори аниқликда натижалар олиш, тажриба натижаларини ҳисоблаш, графиклар чизиш ва тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади. Лаборатория ишлари талабанинг ушбу фандан олган билимларга таянилган ҳолда бевосита ўқитувчининг рухсати билан амалга оширилади.

Лаборатория ишлари сифатида қуйидагилар тавсия этилади.

  1. Юлиан кунлари

  2. Ёритгичларнинг соат бурчакларини ва вақт моментларини ҳисоблаш

  3. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш моментларини ҳамда азимутларини ҳисоблаш

  4. Қуёш цикли

  5. Юлдузларнинг массаси, ўлчамлари ва зичлиги

  6. Юлдузлар фотометрияси

  7. Vireo виртуал лабораториялар тўпламидаги “Юлдузларнинг туташ спектрида интенсивликни текшириш”

  8. Vireo виртуал лабораториялар тўпламидаги “Қуёшнинг айланиш даврини аниқлаш”

Изоҳ: Ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мазкур машғулот учун ўқув режада кўрсатилган соатлар ҳажмига мос лаборатория ишлари мавзулари рўйхати шакллантирилади.