Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Umumiy astronomiya / UMK_Umumiy_astronomiya_Fizika.docx
Скачиваний:
5196
Добавлен:
13.05.2020
Размер:
25 Мб
Скачать
☆

I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Ўзбекистон - Астрономия фанининг ватани ҳисобланиб, уни ривожлантириш натижасида биз яшаётган сайёрамизнинг физик ҳолати, яқин ва узоқ космик фазо тузилиши, яқин космик жисмлар таркиби, уларни ўрганиб ўзлаштириш дастурини яратиш ва умуман космик фазо физикасини тадқиқот этиш зарур, чунки унда материянинг барча турлари мавжуд бўлиб, уларнинг қатор хиллари бизнинг сайёрамизда йўқ ёки ҳали кашф ҳам қилинмаган. Осмон ёритгичлари ҳақидаги фан, яъни астрономия табиий фанлар ичида анча илгари пайдо бўлган бўлсада доим энг фаол ривожланувчи ёш фанга ўхшаб қолаверади, чунки деярли ҳар куни инсонни ҳайратга соладиган янгилик кашф қилинади унда. Кўпчилик замонавий фанлар қатори астрономия ҳам кейинги йилларда янада улкан ютуқларга эришмоқда. Космосга, аниқроғи Ер атмосферасидан ташқарисига турли астрофизик телескоплар чиқарилиб, Ерда эса янги гигант телескоплар қурилиб, улар ёрдамида Коинотнинг кузатиладиган қисми кескин даражада кенгайтирилди, янги тур космик объектлар кашф қилинди, улар табиати ўрганилди. Маданиятли ҳамма қадимий халқлар ўз тарихларининг биринчи босқичларидаёқ осмон ҳодисаларини шунчалик ўргандиларки, улар йил фасллари билан Ой фазаларинигина эмас, балки тутилишлар вақтини ва сайёралар кўриниш вақтини ҳам олдиндан айтиб бера олганлар. Аммо у вақтлар уларнинг бошқа табиий фанлардан билимлари етарлича бўлмаган. Вақт ўтиши билан астрономия соҳасида қилинган кашфиётлар бизга осмон жисмларини ҳаракатини, улардаги физик шариотни, уларнинг кимёвий таркибини ва ривожланиш жараёнини билишга ёрдам берди. Масалан, биргина Қуёш системасидаги Плутон сайёрасининг кичик сайёралар гуруҳига қўшилиши жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Шунинг учун астрономия фанини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларини ўрганишга ёрдам беради.

Охирги яримаср ичида сунъий космик жисмлар оламни ўрганишда катта қизиқиш уйғотган вақтда астрономия фанининг ўрни беқиёс дейишимиз мумкин. Масалан, Ернинг яқин атрофидаги космик фазони ўзлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар астрономия фанининг ривожланиш имконини янада оширди ва ҳоказо. Астрономия соҳасидаги бундай ўзгаришларни талабаларга тушунтириш, уларда осмон жисмлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, уларга осмон жисмларини тузилиши, ҳаракати, эволюцияси ва инсон ҳаётидаги ўрнини ўргатиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳамма давлатларда бирор қурилишларни бошлашдан олдин шу жойнинг харитасини тузиш талаб этилади. Харитаси олинадиган жойларнинг географик координаталарини олдиндан аниқлаб олмасдан, шу жойнинг аниқ харитасини тузиш мумкин эмас. Булар эса астрономия усуллари орқали амалга оширилади. Турли осмон жисмларида кузатиладиган жараёнларни ўрганиш материянинг Ердаги лабораторияларида эришиб бўлмайдиган ҳолатларини ўрганишга имкон беради. Бу ҳозирги техниканинг ривожланиш базаси бўлган физика, механика, кимёга жуда катта ёрдам беради.

II. Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари

Ушбу фаннинг мақсади талабаларни Коинотда мавжуд осмон жисмларининг келиб чиқиши, тузилиши, ривожланиши, эволюцияси, Коинотда электромагнит тўлқинлар спектрининг барча диапазонларида кузатилувчи объект ва жараёнларнинг физик тамойиллари, замонавий астрономик кашфиётлар билан таништириш.

Фанни ўқитишнинг вазифалари:

Ер сайёраси ва унга яқин фазонинг таркиби ҳамда тузилишини тушинтириш;

оламнинг умумий манзараси ҳақида тушунча бериш;

осмон жисмлари ва уларнинг эволюцияси ҳақида тушунчалар бериш;

осмон жисмларини ҳаракатини ифодалашда қўлланиладиган координаталар системаларини;

кундалик ҳаётда юз берадиган Қуёшнинг чиқиш ва ботиш жараёнларини;

вақт тушунчаси ва унинг турларини;

сферик тригонометрия ва унинг айрим амалий масалаларини;

астрономик ва айниқса астрофизик телескоплар, асбоблар ҳамда уларнинг қўлланилишини;

астрофизик тадқиқотларнинг асосий методларини;

сайёралар, юлдузлар, галактикалар физикасини

Қуёш ҳақидаги умумий тушунчаларни талабаларга тушунтириш;

Ой, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ҳақидаги маълумотларни;

Қуёш системасидаги кичик жисмлар табиатини;

юлдузлар ва уларнинг турларини;

юлдузлар системаси , галактикалар таркиби ва уларнинг тузилишини;

Коинот жисмларининг пайдо бўлиши ва ривожланишини;

Коинотнинг пайдо бҳлиши, динамикаси ва катта масштабдаги замонавий тузилиши

астрономия ва унинг энг йирик бўлими астрофизика соҳасида олиб борилган ҳамда олиб блрилаётган муҳим тадқиқотлар ва бу борада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида маълумотлар беришдан иборат.

Ушбу фанни ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари кўринишида олиб борилади.

Умумий астрономия фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

- Ер, Ой ва Қуёшнинг ички тузилиши, таркиби ва қандай вужудга келганларини билиш;

- Коинотни яхлит физик объект сифатида тузилишини ва унинг эволюциясини билиш;

- Сайёралар, юлдузлар, Галактикамиз ва яқин галактикалар тузилиши ва таркиби;

- сайёралар ва юлдузлар пайдо бўлиш муаммолари;

- Коинотнинг дискретлиги ва узлуксизлиги;

- табиатда тартиб ва тартибсизлик орасидаги муносабат, Коинотдаги объектларнинг тузилиши тартиблилиги;

- Метагалактиканинг иерархик тузилиши;

- Қуёш тизими ва Сомон Йўлидаги динамик ва статистик қонуниятлар;

- Коинот объектларининг хусусияти ва хоссаларини тушунтиришда физика ва кимё фундаментал қонунларидан фойдаланиш имконлари;

- табиатнинг ҳолатлари ва уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришлари;

- астрономиядаги янгидан-янги кашфиётлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- сайёралар, Қуёш физикаси, Қуёш-Ер алоқаси;

- астрономик кузатувлар усуллари;

- осмон механикаси, галактик астрономия, назарий механика ва астрометриянинг асосий тушунчалари ва қонунлари;

- Ер ва қуёш тизимидаги сайёраларнинг гравитацион потенциалини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- кузатиш ва олинган информатив материални ўлчай олиши;

- физик катталик ва параметрларни ўлчай олиши;

- кўпрангли кузатувларни ташкил этиш усуллари ва улардан фойдалана олиши;

- у ёки бу космик объектнинг кўриниш шароитларини чамалай олиши бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.