Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

8-МАВЗУ

.pdf
Скачиваний:
33
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
1.24 Mб
Скачать

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси

Фан: Социология

Мавзу: ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ СОЦИОЛОГИЯСИ

доц. Жиянмуратова Г.Ш.

РЕЖА:

Ижтимоий ўзгариш ва ижтимоий тараққиёт тушунчалари

Прогресс ва регресс

Социал эволюция ва социал революция

Инновация ва модернизация

Глобаллашув жараёнлари

Ральф

Дарендорф

«ЯШАШ – ЎЗГАРИШ ДЕМАКДИР»

Ижтимоий ўзгариш

Жамиятда ижтимоий тизим сифатида унинг амал қилишини таъминловчи турли хил ижтимоий ўзгаришлар кўплаб мураккаб жараёнлар рўй бериши табиий.

Бу ўзгаришлар, жараёнлар жамиятнинг ўзини сақлаб қолиши билан бирга уни тубдан ўзгартиради ва охир-оқибат унинг ривожланишига олиб келади.

Ижтимоий ўзгариш

Баъзи жамиятлар ўзгариб, янги ижтимоий тузилмалар, маданий объектлар ва аниқ эволюцион ривожланиш тенденциясига эга бўлиб бормоқда.

Бошқалари эса ички можаролар ёки бошқа бир салбий жараёнлар билан шу қадар тўсиб қўйиладики, улар ўзларининг ривожланиш қобилиятини йўқотадилар, шунинг учун ўз мавжудлигини зўрға таъминлайди ёки ҳатто емирила бошлайдилар.

Ижтимоий ўзгариш ва ижтимоий тараққиёт

Ижтимоий ўзгариш – умумий тушунча.

Ижтимоий ўзгариш – бу социал тизимлар, социал жамоалар, институтлар ва ташкилотларнинг бир ҳолатдан бошқасига ўтишидир.

Ижтимоий тараққиёт такомиллаштириш, яхшилаш, мураккаблашиш жараёнларини ифодалаш учун ишлатилади. У нафақат ижтимоий ўзгаришларни аниқлайди, балки ушбу ўзгаришларни баҳолайди, уларнинг йўналишини тавсифлайди.

Ижтимоий тараққиёт

Ижтимоий тараққиёт – жамиятда ҳар қандай ўзгариш эмас, балки унда янги социал муносабатлар, социал институтлар, нормалар ва қадриятларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган у ёки бу даражадаги чуқур таркибий ўзгаришдир.

Белгилари:

 

маълум бир

 

ортга

йўналишда

мунтазамлик,

қайтмаслик

амалга

доимийлик

 

ошиши

 

Демак,

ижтимоий тараққиёт – моддий ва идеал ижтимоий объектлар ва ижтимоий жараёнларнинг қайтариб бўлмайдиган йўналтирилган ўзгариши.

Одатда ижтимоий тараққиёт оддийдан мураккабга, пастдан юқорига ўтишни ва бошқ. ўз ичига олади.

Ижтимоий тараққиёт мезонлари

Ижтимоий тараққиёт объектининг таркибий жиҳатдан мураккаблашувини ўз ичига олади. Мураккаброқ бўлган объектлар ўз навбатида ривожланган саналади

Объектнинг миқдорий ўсиши, хусусиятининг мураккаблашуви ёки ҳаттоки ижтимоий функцияларининг ўзгариши маъноларини англатади

Социал институтлар ва ташкилотларнинг ижтимоий тараққиётидаги муҳим мезон – улар фаолиятининг натижадорлиги, самарадорлиги, рақобатдошлиги ошиши

Ижтимоий ўзгаришлар:

йўналишига

шаклига кўра:

мазмун-

кўра:

моҳиятига кўра:

 

прогрессив

эволюцион

тақлидий

регрессив

революцион

инновацион

 

реформистик

модернистик

 

 

ва бошқ.

Соседние файлы в предмете Социология