Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

1-МАВЗУ

.pdf
Скачиваний:
41
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
695.98 Кб
Скачать

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси

Фан: Социология

Мавзу: СОЦИОЛОГИЯ ФАН СИФАТИДА

доц. Жиянмуратова Г.Ш.

РЕЖА:

Социология мустақил ижтимоий фан сифатида

Cоциологиянинг объекти ва предмети

Социология фани функциялари

Социологик қонунлар ва уларнинг турлари

Социологиянинг таркибий тузилиши

Социологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни

Социология фан сифатида

Социология энг ёш илмий фанлардан ҳисобланади.

Социология (лотинча sоcietas – жамият ва юнонча lоgоs – таълимот) – сўзларидан олинган бўлиб, жамият ҳақидаги фан маъносини англатади.

Таъриф

Социология – яхлит ижтимоий тизим сифатидаги жамият ҳамда бу тизимнинг унинг айрим таркибий элементлари, яъни шахслар, ижтимоий бирликлар, институтлар орқали амал қилиши ва ривожланиши тўғрисида фандир.

Таъриф

Социология – жамиятда турли ўринни эгалловчи, жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳаётида турли тарзда иштирок этувчи, нафақат даромад даражаси, балки даромад манбаи, эҳтиёж қондириш сифати, соҳаси, турмуш тарзи билан, шунингдек қадриятлар тизими, хулқ-атвор услуби ва мотивлари билан фарқланадиган инсонлар гуруҳларини, улар ўртасидаги муносабатларни ва бу муносабатлардан келиб чиқадиган ҳодиса ва жараёнларни ўрганадиган фан.

Фанга асос солиниши

Ушбу асарнинг 3-жилдида бу фанни янги термин

– «социология» номи билан атаган.

Социология фанининг объекти

Социологиянинг объекти кенг маънода жамият, тор маънода эса социал воқелик.

Социал ҳодиса ёки жараён, ўзаро таъсир натижасида вужудга келадиган социал алоқалар, социал муносабатлар ва уларни таҳлил этиш усули социологик тадқиқот объекти ҳисобланади.

Социологни бир маротаба рўй берадиган ва ноёб ҳодисалар эмас, балки қонуниятли, доимий ва типик (такрорланувчи) ҳодисалар қизиқтиради.

Социология фанининг предмети

Социологиянинг предмети эса шахс, гуруҳ ва бошқа социал бирликлар ўртасидаги социал муносабатлар, уларнинг келиб чиқиши, амалга оширилиши, ривожланиши қонуниятларини ўрганишдан иборат.

Социологиянинг вазифаси

Социологиянинг асосий вазифаси жамият тараққиётини таьминлайдиган энг қулай вариантларни, ижтимоий-маданий моделларни топишдан иборатдир.

Булар жамият ва инсоннинг ўзини ўзи такомиллаштиришга қаратилган конуниятлардир.

Социологиянинг функциялари

Социология ижтимоий ҳаётни у ёки бу шакл ва соҳада ўрганар экан, у аввало социал воқелик ҳақидаги билимларни шакллантириш, социал ривожланиш жараёнларини тасвирлаш, тушунтириш, ўзининг асосий методологиясини ва социологик тадқиқот методларини ишлаб чиқиш каби илмий муаммоларни ҳал этади.

Социологиянинг ижтимоий вазифаси биринчи навбатда у бажараётган функциялар билан аниқланади.

Соседние файлы в предмете Социология