Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
1-маъруза матни-1.docx
Скачиваний:
66
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
51.86 Кб
Скачать

1.2. Миқдорий ва сифатий тадқиқотлар

Социологик тадкикотларнинг барча ахборот йигиш методлари иккита ката гурухга ажратилади: микдорий ва сифатий. Микдорий тадкикотлар инсонларнинг хулк-атвори тавсифини объектив равишда урганишга мулжалланган. Микдорий тадкикотлар тасвирий устунликка эга.

Бу тадкикотларда микдорий тадкикотларнинг узига хос режали таомили асосида ахборотни кайта ишлаш амалга оширилади. Микдорий тадкикотлар амалга ошириш учун жуда кийин талаблар куйилади, булар, тахминийлик назарияси ва математик статистика. Шунинг билан боглик тарзда олинган хулосалар йигандиси, асосий йигиндига утказилади.

Сифатий тадқиқотлар махсус техника ёрдамида чуқур ахборотни йиғишга мўлжалланган. Сифатий тадқиқотларни интерпретатив деб аташ мумкин. Сифатий тадқиқотлар бизларга инсонлар ҳақида, инсонларнинг ўзини тутиши ва қисқаси «нега» деган саволга жавоб беради. Бу тадқиқотларга қийин талаблар шарт эмас.

Сифатий тадқиқотлар – бу очилиш жараёнидир, ўз навбатида миқдорий тадқиқотлар – бу тасдиқлаш ва исботлаш жараёнидир. Миқдорий ва сифатий тадқиқотлар ўртасидаги асосий фарқлар қуйида келтирилган К. Пламер ва В.В. Семенова жадвалида кўрсатиб берилган. Лекин улар бир-биридан фарқ қилади.

1-жадвал: Социологик тадқиқотларнинг миқдорий ва сифатий методлари ўртасидаги фарқлар

Таққослаш асоси

Миқдорий методлар

Сифатий методлар

Куллашдан максад

Макросоциологик тадкикотлар

Микросоциологик тадкикотлар

Куллашдан максад

Урганилаетган ходисага изох бериш

Урганилаетган ходисани тушуниш

Тадкикот масалалари

a.Ходисанинг улчовларини улчаш

b.Алохида улчовлар учун алока урнатиш

a.иккала ходисани номойон этиш

b.Ходисани концептуаллаштириш ва интерпретлаштириш

Тадкикотчининг урни

«бетараф» кузатувчи

«эьтироз билдирувчи катнашчи

Тадкикотчиларнинг диккат марказида

a.Социал тузилма ва институтлар

b.Объектив факторлар

c.умумий социал жараёнлар

a.Инсон

b.Субъектив факторлар

c.Алохида хусусий жараёнлар

Тадкикотлар гипотезалар шаклланиши

Маълумот йигишни бошлашдан олдин

Маълумотни билиш жараёнида

Тадкикотчилар инструментлари

a.     Асосий боскичгача тайерланади

b.    Формаллаштирил ган, барча тадкикотчиларга бир хил

a.  Асосий боскичгача ва иш жараёнида аникланган

b.    формаллаштирилмаган, алохида тадкикотчилик тажрибасини акс этади

Тадкикотчилик жараёнлари

Стандартлаштирилган уларни шархлаш тахмин килинади.

Стандартлаштирилган камдан-кам шархланади.

Анализ бирлиги

Фактлар, вокеалар,

Субъектив фактлар инсон учун.

Анализ мантиги

Дедуктив: операционалазация тушунчаси оркали абстракциядан фактгача.

Индуктив: фактдан концепсиягача.

Асосий анализ усуллари

a. ходисаларни классификатсиялаштириш

b статистик усуллар ёрдамида

c. Системалаштириш

a.ходисани тавсифлаш

b. куйилган бахони тахлил килиш.

c. Тасаввур килиш.

Бу тадкикотлар куйидаги шаклда намоён булади

Статистик булиш, шкала хулосалари, индекслар ва хокозолар

Хужжатни тахлил килиш, интеллектуал махсулотлар.

Ишончлиликка аник эришилади.

Урнатилган алокалар такрорланиши.

Вокеани аниклаштириш ва фикрлар намоён булиши.

Тадкикотчилик усуллари

Каттик ва совук

Юмшок ва иссик

Миқдорий ва сифатий тадқиқотларни бир – биридан ажратиб бўлмайди, чунки улар бир – бири билан боғлиқ ва бир – бирини тўлдириб туради. Фақатгина шу йул билангина ахборотни тўлиқ олиш имкони мавжуд бўлади. Миқдорий тадқиқотлар утказилаетганда, кўп ҳолларда ахборот олиш учун сифатий технологияларидан фойдаланилади. (Ассоциациялар, тугалланмаган гаплар ва ҳакозалар). Шунинг билан бир қаторда, бир нарсани эсдан чиқариш керак эмас, яъни миқдорий ва сифатий методларнинг специфик тадқиқот мақсади, йўналиши ва ўрганиш объекти бўлади.

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования