Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
1-маъруза матни-1.docx
Скачиваний:
65
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
51.86 Кб
Скачать

2-мавзу: Социологик тадқиқот: асосий босқичлари, тадқиқот турлари

Режа

1. Социологик тадқиқот ўтказишнинг турлари

2.Социологик тадқиқот усулларининг қисқача хусусиятлари

3. Миқдорий ва сифатий тадқиқотлар

Таянч иборалар: чуқурлаштирилган ва кенг миқёсдаги тадқиқотлар, социологик тадқиқотларнинг предмети, сифатий тадқиқотлар, сўров, анкета сўрови, интервью

  1. Социологик тадқиқот ўтказишнинг турлари

Умуман олганда, социологик тадқиқот бу ўрганилаётган жараён ёки ҳодиса тўғрисида ишончли маълумотларга эга бўлиш учун ягона мақсад билан боғлиқ методологик, методик ва ташкилий-техник процедураларнинг мантиқан кетма-кетлик тизимидир.

Социологик тадқиқот ўз ичига бир-бирини алмаштирадиган алоҳида ва бир вақтнинг ўзида мазмунан ўзаро боғланган 4 босқични олади.

  • Тадқиқотни методологик ва методик жиҳатдан тайёрлаш

  • Бирламчи маълумотларни йиғиш

  • Олинган маълумотларни қайта ишлашга тайёрлаш ва уни ЭҲМда қайта ишлаш

  • қайта ишланган маълумотларни математик ва мазмунан таҳлил қилиш, ҳисобот тайёрлаш, хулоса ва тавсиялар тузиш

  • Социологик тадқиқотларнинг 3 тури мавжуд: разведкали, тасвирий ва аналитик.

Разведкали тадқиқот - конкрет социологик тадқиқотнинг энг оддий тури бўлиб ҳисобланади. У моҳиятан чегараланган вазифани ҳал этади, одатда кам сондаги ўрганилаётган мажмуани қамраб олади ва қисқартирилган дастурга асосланади. Разведкали тадқиқотлар оператив (тезкор) информация олиш учун хизмат қилади. Бундай ҳолатда унинг экспресс сўров тури ҳақида гапириш мумкин.

Тасвирловчи тадқиқот – социологик таҳлилнинг мураккаброқ шакли ҳисобланади. Ўзининг мақсад ва вазифаларига кўра, у ўрганилаётган жараён, унинг таркибий элементлари тўғрисида нисбатан тўла тасаввур берадиган эмпирик маълумотлар олишни назарда тутади. Бундай тадқиқот етарли даражада батафсил ишлаб чиқилган дастур асосида ўтказилади.

Аналитик тадқиқот – бу социологик таҳлилнинг энг чуқурлаштирилган тури ҳисобланади. У ўз олдига нафақат ўрганилаётган ҳодисанинг таркибий элементларини тасвирлашни, балки сабабларни тушунтиришни мақсад қилиб қўяди.

Социал ва социологик тадқиқотлар: “Социал тадқиқотлар” ва “социологик тадқиқотлар” илмий ва амалий соҳаларда кенг қўлланилади. Бироқ бу турдаги илмий тадқиқотларнинг табиатини, мазмун – моҳиятини акс эттирувчи аниқ қарашлар хали – ҳануз шаклланган эмас. Кўп ҳолларда улар синоним сифатида келтирилса, баъзан эса умуман бир – бирига қарама – қарши қўйилади.

Тадқиқотларнинг иккала типи орасидаги фарқларни қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:

► “Социал тадқиқот” тушунчаси “социологик тадқиқот” тушунчасидан кенгроқдир.

► “Социал тадқиқот” тушунчаси ўзининг оқасида турган конкрет фанни тўлиқ акс эттирмайди; “социологик тадқиқот” эса акс эттиради. Бу эса социология.

►Социологик тадқиқотлар илмий метод идеали ёрдамида нормаллаштирилган, социал эса йўқ.

►Социологик тадқиқотлар социологиянинг предмети ва тематикаси билан аниқлаштирилган, социал эса йўқ.

►Социологик тадқиқотларда ўзининг махсус методлари бўлса, социал тадқиқотларда бу мавжуд эмас.

►Социологик тадқиқот бу билишнинг фан ичидаги методи бўлса, социал эса фанларародир.

►Социал тадқиқотлар жамиятнинг исталаган социал муаммоларини қамраб олса, социологик тадқиқот эса социология предметидаги тор доирадаги муаммоларни қамраб олади.

►Социал тадқиқотлар хаммахўр ва чалкашиб кетган бўлса, социологик тадқиқотлар танлаш (ажратиш) хусусиятига эгадир.

►Социал тадқиқотларни (сўровларни) юристлар, врачлар, иқтисодчилар, журналистлар олиб боришади. Булар ижтимоий социологладир. Социологик тадқиқотларни фақатгина профессионаллар олиб боришади. Уни фарқловчи қирраси бу назария ва методнинг бирикувидир. Буни юқридаги касб эгалари тушунмайди.

►Социологик тадқиқотлар манбаси бу илмий адабиёт ва профессионал тайёргарлик, социал тадқиқотлар манбаси эса хаммабоп адабиётлар ва кундалик тажрибадир (хаёт тажрибаси).

►Социал тадқиқотлар жамиятга кенг назар солса, социологик тадқиқотлар тор, махсус қарашга эгадир.

Бироқ фанда хали социологик ва социал тадқиқотлар нимаси билан фарқ қилиши охиригача хал қилинган эмас. Олимлар бир қатор принципиал ва иккинчи даражали жихатлар учун бахс олиб боришмоқда. Агар аниқ критерийлар киритадиган бўлсак бу чигал муаммони ечимини топиш мумкин.

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования