Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

1-маъруза матни

.docx
Скачиваний:
36
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
39.15 Кб
Скачать

1-мавзу. Cоциологик тадқиқотлар методологияси, методи, техникаси ва процедураси

Режа:

  1. Эмпирик социологиянинг шаклланиши ва ривожланиши.

  2. Социологик тадқоқотлар асосий тушунчаларининг мазмун-моҳияти: методология, методика, техника ва процедура.

  3. Социологик тадқиқотларнинг таркибий тузилмаси.

Таянч иборалар: амалий социология, методология, методика, методлар, процедура, техника, мантиқий тузилма, принципиал тузилма.

  1. Эмпирик социологиянинг шаклланиши ва ривожланиши.

Амалий социологик тадқиқотларни мантиқий боғлиқ методологик, методик ва ташкилий-техник жараёнлар кетма-кетилиги сифатида олишимиз мумкин. Ушбу процедуралар кетма-кетилигидан кўзланган асосий мақсад – ўрганилаётган ижтимоий ҳодиса ёки жараён ҳақида эмпирик тасдиқланган асосли маълумотларни олишдан иборат.

Социологик билимни олишнинг икки асосий усули расман қайд этилади. Булар, эмпирик ва назарий усуллар бўлиб, улар ўз ўрнида социологик билимнинг икки даражасини яъни эмпирик ва назарий даражасини ҳосил қилади.

XIX асрнинг охиригача назарий ва эмпирик социологиянинг ривожланиши алоҳида кечди. Вақти вақти билан назария ва эмпирика ўртасидаги нисбат ҳақида мунозаралар бўлиб турди.

XIX аср охири ХХ аср бошларида машҳур француз социологи Э. Дюркгейм ўз илмий фаолиятида социологиянинг икки қирраси яъни назарий ва эмпирик социологияни уйғунлаштира олди.

Эмпирик ва назарий социологиянинг ютуқларини ўз илмий фаолиятида бирлаштира олган америкалик социологлардан бири Р. Мертон эди. Айнан Р. Мертон социологик билим таркибий тузилмасида макро ва микро социология билан бир қаторда социологик назариянинг ўрта даражасини алоҳида кўрсатади. Замонавий социологияда ўрта даража социологияси махсус социологик назариялар деб номланиб, турли предметлар соҳасини қамраб олади ва ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни тадқиқ этиб жамият тизимости институтлари фаолиятига дахлдор муҳим илмий хулосаларни беради.

Эмпирик социологиянинг институционаллашуви 1920 йилларда содир бўлиб, машҳур Чикаго социологик мактаби фаолияти билан боғлиқ1. Бугунги кунга қадар айнан ушбу мактаб вакиллари томонидан таклиф этилган социологик тадқиқот методлари ва маълумотларни қайта ишлаш усулларидан асарали фойдаланилмоқда. Ушбу усуллар моҳиятан прагматик хусусиятга эга бўлиб, аниқ социал фактлар ва жараёнларни ўрганиш ва тавсифлашга йўналтирилган. Ғарб давлатларида эмпирик социология микросоциология деб номланиб у жамиятда содир бўлаётган микро жараёнларни тадқиқ қилишга йўналтирилган.

Шу тариқа эмпирик тадқиқотлар – бу методологик, методик ва ташкилий-техник процедураларнинг мантиқий кетма-кетлиги бўлиб, улар бир бири билан ягона мақсад атрофида бирлаштирилган. Яъни ўрганилаётган ижтимоий воқеа ва ҳодисалар борасида ишончли маълумотларни олиш ва улардан кейинги амалий фаолиятда самарали фойдаланиш.

  1. Социологик тадқоқотлар асосий тушунчаларининг мазмун-моҳияти: методология, методика, техника ва процедура.

Социология фани методологияси – тадқиқотни ташкил этишнинг техник, процедурали масалаларини ўрганувчи соҳа. Шунингдек, қўлланилаётган методлар, кузатишларнинг ишончлилиги, илмий назарияни исботланиши ёки рад этилишини асословчи соҳа. Методология дейилганда илмий тадқиқотнинг тизимлаштирилган тамойиллари тушунилади. Айнан методология тўпланган далилларнинг янги билим ҳосил қилишдаги ишочлилик даражасини белгилаб беради.

Расмий нуқтаи назардан борлиқ ҳақидаги билимларнинг мазмун моҳияти билан узвий боғлиқ эмас. Аксинча ўша билимларни ҳосил қилишда қўлланиладиган операциялар билан боғлиқ тушунча саналади.

Шу боис методология атамаси остида тадқиқот процедуралари, техникалари, методлари, жумладан маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш методлари ҳам киритилади. Мазмунан методология тадқиқотнинг предмети доирасидаги изланишларни амалга оширади. Методологиянинг мазмун моҳияти янги назарий билимни шакллантиришда қўлланиладиган илмий асосланган воситаларни изоҳлайди. Шу нуқтаи назардан назарияларнинг методологик функциялари шаклланади: булар, йўналтириувчилик, башоратловчилик, туркумловчилик функциялари.

Метод ва процедуралар – бу маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг нисбатан расмийлаштирилган тартиб қоидалари тизими бўлиб, метод – маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг асосий воситаси, усулидир. Социологик методлар ёрдамида далиллар, илмий фараз ва назария ўртасидаги боғлиқлик ўрнатилади

Техника – у ёки бу методни қўллаш бўйича махсус хатти-ҳаракатлар йиғиндиси.

Методика – техник усуллар йиғиндиси бўлиб, тегишли методни қўллаш давомида амалга ошириладиган операциялар кетма-кетлигидан иборат. Масалан, социолог жамоатчилик фикрини ўрганишда маълумотларни тўплаш методи сифатида анкетали сўровномадан фойдаланади. Ундаги саволларнинг бир қисми очиқ шаклда бир қисми эса ёпиқ шаклда берилган. Бу икки усул ушбу анкетали сўров техникасини ҳосил қилади. Анкета варақаси ва унга илова қилинадиган кўрсатмалар эса методикани шакллантиради.

Процедура эса – тадқиқотни ташкил этишнинг умумий ҳатти-ҳаракатлар ва воситалари йиғиндиси. Социолог ишининг методик, техник, процедурали хусусиятларини қамраб олинса у махсус методлар қаторида умумилмий методларни ҳам қўллайди.

  1. Социологик тадқиқотларнинг таркибий тузилмаси.

Амалий социология уч даражага бўлинади: методологик, методик ва процедурали (2-расм).

2-расм. Амалий социологиянинг даражалари

Методологик даражада тадқиқот объектини таҳлил қилишнинг гносеологик парадигмасини тушуниш ўринли. Методик даражада ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни социологик ўлчов амалга оширилади. Процедуралари даражада ташкилий, техник ва молиявий чора-тадбирлар амалга оширилиб, социологик тадқиқотнинг бутун технологияси амалиётга татбиқ этилади. Амалий социологиянинг қоида ва тартибларни умумий йиғиндиси асосида ўрганилаётган ижтимоий ҳодисанинг социологик модели ҳосил қилинади.

Амалий социологик тадқиқотлар бир-бирини тўлдирувчи 4 асосий ташкилий босқичлар кетма-кетлигида ташкил этилади:

  1. тадқиқотнинг методологик ва методик тайёргарлиги;

  2. бирламчи социологик маълумотни тўплаш;

  3. тўпланган маълумотларни қайта ишлаш ва компьютер дастурларига киритишга тайёрлаш;

  4. қайта ишланган маълумотни аналитик таҳлили

Социологик тадқиқот муаммони ўрганишда имкон қадар объективликга қаратилган тизимли тадбирларни амалга ошириш ва муайян кетма-кетлигини назарда тутувчи босқичлардан иборат бўлади.

Биринчи босқичда муаммони танлаш зарур, бунда эътибор талаб этадиган ва илмий методлар ёрдами билан таъсир этувчи жиҳатларни ҳисобга олиш зарур.

Иккинчи босқичда ўрганилаётган мавзуга оид адабиётлар ва мавжуд назарияларни ўрганишга тўғри келади.

Учинчи босқичда тадқиқотнинг дастури шакллантирилади: тадқиқотнинг мақсади, унинг вазифаси, режаси, таланган муаммонинг долзарблик асосидаги илмий фарази, маълумотлар йиғиш методлари, тадқиқот натижаларини қайта ишлаш, тадқиқотнинг ўтказиш муддатлари ва бошқа ташкилий жиҳатлар белгилаб олинади.

Гипотеза – ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришда тасдиқлаш ва рад этиш учун илгари суриладиган илмий фараз. Дастлабки илгари сурилга гипотеза бутун тадқиқот жараёнини ички мантиғини олдиндан белгилаб бериши мумкин. Гипотезлар – бу ўрганилаётган муаммоларни юзага келиш сабабларининг тавсифи борасида аниқ ва ноаниқ билдирилган таклифлар. Таъкидлаб ўтиш лозимки, илмий фаразни аниқ ифода қилиш социологик тадқиқотни ўтказишда приципиал аҳамиятга эга. Таъкидлаш ўтиш лозимки, тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда, тавсиялар ишлаб чиқишга таъсир кўрсатувчи, илмий фаразнинг аниқ ифодаси социологик тадқиқот ўтказишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Социологик тадқиқотнинг тўртинчи босқичи бевосита дастлабки маълумотларни йиғишдан иборат бўлади. Шу ўринда маълумотлар йиғишда турли методлар қўлланиши мумкин: анкета ўтказиш ёки интервью олиш шаклидаги социологик сўров; контент-таҳлил (тадқиқотчилар қайдномаси, хужжат ва ва бошқа маълумотномалардан кўчирмалар); кузатиш эксперимент ва бошқа методлар.

Бешинчи босқичда олинган маълумотларни электрон қайта ишлаш амалга оширилади. Бунда тўпланган маълумотлар компьтердаги маҳсус дастурлар (Excel, Access, SPPS ва б.) ёрдамида қайта ишланади ва умумлаштирилади. Бу босқичда эмпирик маълумотларни дастлабки таҳлили мос равишда амалга оширилишни таъминлаш имкониятига эга математик олимларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Якунловчи (олтинчи босқичда), қайта ишланган маълумотларнинг таҳлили ўтказилади, тадқиқот якунига кўра ахборот-таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва асосий ҳулосалар аниқ ифода этилади. Бу босқичда олинган эмпирик маълумотлар асосида тадқиқот гипотезасини таҳлил қилиш мумкин1.

Еттинчи босқич олинган ҳулосалардан келиб чиқиб эксперт таклифлари муҳокамасини ишлаб чиқиш ва ташкил этишдан иборат бўлади. Эмпирик маълумотларни таҳлилидан сўнг олинган ҳулоса ва таклифларни эксперт даражасида баҳолаш амалга оширилади.

Адабиётлар рўйхати

  1. Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. – М.: ИНФРА-М, 2004. – 768 с.

  2. Гошков М.К., Шереги Ф.Э. Прикладная социология: методология и методы. Учебное пособие. – М.: Альфа-М, 2009. – 416 с.

  3. Ядов В.А. Стратегия социологического исследования. Описание, объяснение, понимание социальной реальности. – М.: Омега-Л, 2007. – 567 с.

  4. Хайтун С.Д. Количественный анализ социальных явлений. Проблемы и перспективы. – М.: ДомКнига, 2005. -280 с.

11 М.К. Горшков, Ф.Э. Шереги. Прикладная социология: методология и методы: интерактивное учебное пособие. – Москва: Институт социологии РАН, 2011. – С. 8.

1Таъкидлаш лозимки илмий фараз тасдиқланади ёки аксинча. Илмий фараздаги хатолик тадқиқотнинг самарасизлигини билдирмайди, у фақатгина дастлабки таҳминларни тасдиқланмаганлигидан гувоҳлик беради. Илмий фараздаги хатолик – бу қимматли социологик маълумот бўлиб ҳам хизмат қилади.

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования