Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

6-МАВЗУ

.pdf
Скачиваний:
41
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
489.54 Кб
Скачать

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси

Фан: Социология

Мавзу: ЖАМИЯТ СОЦИАЛ СТРУКТУРАСИ ВА

СТРАТИФИКАЦИОН ЖАРАЁНЛАР

доц. Жиянмуратова Г.Ш.

РЕЖА:

Социал структура тушунчаси

Социал стратификация назарияси

Социал мобиллик ва унинг турлари

Ўзбекистоннинг стратификацион тизимлари

«Социал структура» тушунчаси:

Социал структура – социал тизимдаги элементларнинг мустаҳкам

алоқасидир

Социал структуранинг асосий

элементлари маълум мавқе (статус)ни

эгалловчи, маълум бир функцияларни

бажарувчи индивидлардир.

Бу индивидлар ўз мавқеи

белгилари асосида ижтимоий-

ҳудудий, этник ва бошқа

турдаги гуруҳ ва

бирлашмаларга бирлашади.

Социал структура

жамиятни жамоа, синфлар,

қатламларга объектив

бўлинишини англатади.

Элементларнинг қай бири муҳимлигига қараб

жамият структураси гуруҳий,

стратификацион, жамоавий, институционал,

ташкилий ва ҳ.к.ларга бўлинади.

Жамиятнинг синф, страта, ижтимоий гуруҳларга бўлиниши тарихи:

Афлотун эр. ав. IV асрда жамият аъзоларини 3 гуруҳга ажратган: файласуфлар, ҳарбийлар ва қуллар

Қадимги Ҳиндистонда: брахманлар,кшатрий лар ва шудралар

Қадимги Туронда:

а) уруғ-қабилавий келиб чиқиши;

б) касбий мансублиги; в) диний эътиқодий

қарашлари; г) шажаравий-сулолавий

келиб чиқишига кўра

Жамият таркибининг синф, страта, ижтимоий гуруҳларга бўлинишининг аҳамияти:

Жамиятни стратификацион тасниф этиш ҳар бир ижтимоий гуруҳ, стратанинг ижтимоий ўрни ва ролини объектив баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш, умумдавлат миқёсида уларнинг муросавий конценсусини таъминлаш, сиёсий бошқариш имконини беради

Социал стратификация

– вертикал тарзда

жойлашган социал

қатламлар мажмуасидир

Стратификация

тушунчаси геология

фанидан ўзлаштирилган

(stratum-қатлам, fasio-

ясайман).

Социал стратификация

термини социологияга

рус-америка социологи

Питирим Сорокин

томонидан киритилган.

Стратификация ўлчамлари:

Даромад – алоҳида индивиднинг ёки оиланинг маълум

вақт ичида оладиган пул билан ўлчанадиган иш ҳақи

Маълумотлилик даражаси – давлат ёки хусусий мактаб,

ОЎЮда ўқиган йиллари билан ўлчанади

Ҳокимият – сиз қабул қилаётган қарор тегишли бўлган

инсонлар сони билан ўлчанади

Касбнинг престижлилиги – жамоатчилик фикрига кўра

обрў-эътиборли касб-ҳунар. Бу мезон бўйича баъзи касблар

обрўли, айримлари эса обрўга эга эмас, деб ҳисобланади

Социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлинишининг асосий сабаби мулкий муносабатлардаги ҳолатни табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди.

АҚШ социологи Т.Парсонс: «Стратификация – ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси».

Р.Дарендорфга кўра стратификацион қатламлар

бошқарувчилар

мулкдор

мулкдор

бошқарувчилар

бўлмаган

бошқарувчилар

бошқарилувчилар

«ишчи

малакаси паст

аристократияси»

даражада бўлгaн ишчилар

Стратификациянинг тарихий типлари:

Қулдорлик – кишиларни

қарам қилишнинг иқтисодий,

ижтимоий ва ҳуқуқий шакли,

тенгсизлик даражасининг

кўринишидир.

Табақалар – таомиллар ёки

ҳуқуқ, қонунлар билан

мустаҳкамланган наслдан-

наслга ўтувчи ҳуқуклар ва

бурчларга эга бўлган

ижтимоий гуруҳлар.

Касталар (лот. португал.

гуруҳ, тоифа, табақа) – одам

туғилганидан бошлаб аъзо

бўлиб қоладиган ижтимоий

гуруҳлар (страталар)дир.

Синфлар – синфлар пайдо

бўлиши ХVIII-ХIХ аср билан

боғлиқ. АҚШ – ўрта синфлар

жамияти. АҚШда 4 та асосий

синфлар бор: олий; ўрта;

ишчи; қуйи.

Соседние файлы в предмете Социология