Добавил:
Upload Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Birinchi-Sarf_Abdulloh BUxoriy.docx
Скачиваний:
0
Добавлен:
01.05.2025
Размер:
96.37 Кб
Скачать

Ўн иккинчи муштаққотлар

Оддий масдардан ўн икки хил калималар иштиқоқ қилинади. Аввалги олтитаси феълдир.

  1. Мозий (ўтган замон) феъли. Мисол: غَلَبَ - ғолиб бўлди.

  2. Музореъ (ҳозирги ва келаси замон) феъли. Мисол: يَغْلِبُ -ғолиб. бўлади.

  3. Жаҳд (ўтган замон инкори) феъли. Мисол: لَمْ يَغْلِبْ -ғолиб бўлмади.

  4. Нафий (музореъ инкори) феъли. Мисол: لَا يَغْلِبُ -ғолиб бўлмайди.

  5. Амр (буйруқ) феъли. Бу феъл икки қисмдир:

  1. ل сиз амр: إِغْلِبْ -ғолиб бўл.

  2. ل лик амр: لِيَغْلِبْ - ғолиб бўлсин.

  1. Наҳий (қайтариш) феъли. Мисол: - لَا تَغْلِبْ ғолиб бўлма.

  2. Фоъил (қилувчи) исми. Мисол: - غَالِبٌ ғолиб бўлувчи.

  3. Мафъул (қилинувчи) исми. Мисол: - مَغْلُوبٌ мағлуб бўлувчи.

  4. Замон (пайт) исми. Мисол: - مَغْلِبٌ ғолиб бўладиган пайт.

10. Макон (жой) исми. Мисол: - مَغْلِبٌ ғолиб бўладиган жой.

11. Олат (қурол) исми. Мисол: - مِغْلَبٌ ғолиб бўладиган қурол.

12. Тафзил (орттириш) исми. Бу исм икки сиғада келади:

1. Эркаклар учун: - اَغْلَبُ энг ғолиб бўлувчи эркак

2. Аёллар учун: - غُلْبَى энг ғолиб бўлувчи аёл

Маълум ва мажҳул феъллар

Феъллар икки қисмга бўлинади:

1. Маълум. Луғавий маъноси “билинган”, истилоҳдаги маъноси, фоъили зикр қилинган ва билинган феълдир. Фоъилга бино қилинган феъл деб ҳам айтилади. Мисол: - غَسَلَ زَيْدٌ ثَوْبًا Зайд либосни ювди.

2. Мажҳул. Луғавий маъноси “билинмаган”, истилоҳдаги маъноси, фоъили зикр қилинмаган ва билинмаган ҳамда мафъули фоъилининг ўрнига келагн феълдир. Мафъулга бино қилинган феъл деб ҳам аталади. Мисол: - غُسِلَ ثَوْبٌ либос ювилди.

Феълларнинг тусланиши

Феъллар ун тўрт сиғаларда (шаклларда) тусланиб келади. Бу ўн тўрт сиғалар аввал уч қисмга бўлинади.

  1. Мутакаллим, маъноси сўзлагувчи.

  2. Мухотоб, маъноси сўзланувчи, эшитувчи.

  3. Ғоиб, маъноси сўзлашувдан четдаги киши демакдир. Буларнинг ҳар бири икки бўлинади.

  1. Музаккар, маъноси эркак.

  2. Муаннас, маъноси аёл.

Ва булар ҳам яна уч қисмга бўлинади.

  1. Воҳид, маъноси бирлик.

  2. Тасния, маъноси иккилик.

  3. Жамъ, маъноси кўплик.

Юқоридаги қисмларнинг хос сиғалари бор. Аммо мутакаллимда музаккар билан муаннас сиғалари муштарак ва тасния билан жамъ сиғалари муштаракдир. Демак мутакаллимда икки, мухотобда олти ва ғоибда олти сиғалар келади. Буларнинг мисоллари кейинроқ зикр қилинади.

Йигирма икки боблар

Феълларнинг сарфланиб тусланиши 22 бобларда келади. Булар тўрт қисга бўлинади.

  1. Сулосий мужаррад олти боб.

  2. Сулосий мазид ўн икки боб.

  3. Рубоъий мужаррад бир боб.

  4. Рубоъий мазид уч боб.

Эслатма

Баъзи китобларда бобларнинг ададини 37та деб зикр қиладилар. Чунки улар аслий бўлган 22 бобларга, фаръий бўлган 15та бобларни қўшиб ҳисоблайдилар. Бу ўн беш боб мулҳақотлар деб аталади. Буларни инша Аллоҳ ўз ўрнида баён қиламиз.

Сулосий мужаррад

Сулосий мужарраднинг ҳамма боблари мутаъаддий ва лозим маъноларида келади. Аммо олтинчи боб فَعُلَ - يَفْعُلُ боби фақатгина лозим маъносида келади. Ва айтиб ўтилганидек сулосий мужарраднинг масдарларини барчаси самоъий бўлади ҳамда муъаййан саноғи йўқ. Лекин олимлар кўпинча истеъмол бўладиган вазнларини аниқлаганлар:

فِعَالَةٌ

9

فُعَالٌ

5

فَعْلٌ

1

فُعُولٌ

10

فَعِيْلٌ

6

فَعَلٌ

2

فَعُولَةٌ

11

فَعَلَانَ

7

فُعْلَةٌ

3

فُعُولَةٌ

12

فَعَالَةٌ

8

فِعَالٌ

4

Ва бошқалар...

Биринчи боб

Сулосий мужарраднинг биринчи боби فَعَلَ - يَفْعِلُ вазнида, мозийда ... ни фатҳали ва музореъда ع ни касрали бўлиб келади. Етти қисмларнинг ҳаммаси бу бобда сарфланиб келади.

Саҳиҳ калиманинг сарфланиши

Мозий феъли

Мозийнинг луғатдаги маъноси “ўтган”, истилоҳдаги маъноси, мутакаллимнинг замонидан олдинги замонда содир бўлган иш-ҳаркатни билдирадиган феъл демакдир.

Маълум мозий феълининг сарфи

Қоида

5-қоида. Мозий феълининг охирги ҳарфи ҳар доим фатҳали бўлади.

Ғ

О

И

Б

Бирлик

Ювди бир эркак

غَسَلَ

Иккилик

Ювди икки эркаклар

غَسَلَا

Кўплик

Ювдилар кўп эркаклар

غَسَلُوا

Бирлик

Ювди бир аёл

غَسَلَتْ

Иккилик

Ювди икки аёллар

غَسَلَتَا

Кўплик

Ювдилар кўп аёллар

غَسَلْنَ

Му

хо

таб

Бирлик

Ювдинг сен бир эркак

غَسَلْتَ

Иккилик

Ювдинглар сиз икки эркаклар

غَسَلْتُمَا

Кўплик

Ювдинглар сиз кўп эркаклар

غَسَلْتُمْ

Бирлик

Ювдинг сен бир аёл

غَسَلْتِ

Иккилик

Ювдинглар сиз икки аёллар

غَسَلْتُمَا

Кўплик

Ювдинглар сиз кўп аёллар

غَسَلْتُنَّ

Му

та

кал

лим

Бирлик

Ювдим мен эркак ёки аёл

غَسَلْتُ

Кўплик

Ювдик биз эркаклар ёки аёллар

غَسَلْنَا

Соседние файлы в предмете [НЕСОРТИРОВАННОЕ]