
- •الصرف الأوّل – Биринчи сарф
- •Сўз боши
- •Эслатма
- •Аслий ва зоид ҳарфлар
- •Эслатма
- •Эслатма
- •Иштиқоқ
- •Кичик иштиқоқ.
- •Катта иштиқоқ.
- •Энг катта иштиқоқ.
- •Жомид ва масдар исмлар
- •Эслатма
- •Ўн иккинчи муштаққотлар
- •Маълум ва мажҳул феъллар
- •Феълларнинг тусланиши
- •Йигирма икки боблар
- •Эслатма
- •Сулосий мужаррад
- •Эслатма
- •Мажҳул мозий феълининг сарфи
- •Музореъ феъли
- •Маълум музореъ феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул музореъ феълининг сарфи Қоида
- •Жаҳд феъли
- •Маълум жаҳд феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул жаҳд феълининг сарфи Қоида
- •9 Чи ва 11-қоидаларини эсланг!
- •Нафий феъли
- •Маълум нафий феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул нафий феълининг сарфи Қоида
- •Амр феъли
- •Маълум ل лик амр феълининг сарфи Қоида
- •Мажҳул ل лик амр феълининг сарфи Қоида
- •ل сиз амр феълининг сарфи Қоида
- •Мажҳул наҳий феълининг сарфи Қоида
- •Феълларнинг таъкидланиши
- •Эслатма
- •Феълларнинг охиридаги ўзгаришлар
- •15. Албатта унинг пешона сочидан тутамиз. (Алақ сураси 15-оят) Исм тўғрисидаги баҳслар
- •Фоъил исми
- •Муболаға исми
- •Муболаға исмларининг бундан бошқа машҳур бўлмаган вазнлари ҳам бор
- •Фоъил исмига ўхшаган сифат
Феълларнинг таъкидланиши
Таъкиднинг луғавий маъноси “кучайтириш”, истилоҳдаги баъзи ҳарфларнинг кириши сабабли феълнинг маъносини кучайтириш демакдир.
Феълларнинг таъкидланиши уч хил бўлади:
1. Мозий феълининг аввалига قَدْ ҳарфини келиши билан. Мисол: قَدْ فَتَحَ --чиндан ҳам очди.
2. Музореъ феълининг аввалига таъкид ҳарфларининг келиши билан. Бу хил таъкидлар уч кўринишда келади:
1.Қасам билан ёки қасамсиз келадиган ل ҳарфи билан. Мисол: لَسَوْفَ يَغْلِبُ الْعَالِمُ -- وَ اللهِ Аллоҳга қасамки чиндан ҳам олим яқинда ғолиб бўлади, لَاَضْرِبُ زَيْدًا لِلتَّأْدِيبِ --чиндан ҳам Зайдни одоб бериш учун ураман.
2. Жаҳд маъносини таъкидлаш учун келадиган لَمَّا ҳарфи билан. Мисол: لَمَّا يَنْصُرْ فَقِيْرًا -- фақирга ҳозиргача ҳеч ёрдам қилмади.
3. Нафий маъносини таъкидлаш учун келадиган لَنْ ҳарфи билан. Мисол: -- لَنْ تَسُبَّ الْمُسْلِمًا муслимни ҳеч қачон сўка олмайсан.
Эслатма
Юқорида айтилган бу ҳарфлар фақатгина таъкид маъносига хос эмас, балки таъкид билан бошқа маъноларни ҳам билдиради.
3.Музореъ феълларининг охирига кирадиган таъкид ن лари келиши билан. Бу хил таъкидлари икки қисмга бўлинади.
1.Оғир (сақила) ن ҳарфи. Бу ن ташдидли бўлганлиги сабабли оғир деб аталади.
2. Енгил (хафифа) ن ҳарфи. Бу ن сукунли бўлганлиги сабабли енгил деб аталади.
Аммо иккиси ҳам таъкид маъъноларида баробар ва фақат таъкид маъносини билдиради.
Бу ن лар билан таъкидланадиган феъллар олти ҳолатда келади:
1-ҳолат. Таъкидланиши вожиб бўладиган ҳолат. Бунинг тўрт шарти бор.
а). Феъл мусбат бўлсин, манфий бўлмасин.
б). Феъл келажак маъносини ифода қилсин.
в). Қасамга жавоб бўлсин.
г). Қасам ل и ва феълнинг ўртасида бошқа калималар кирмаган бўлсин. Мисол: ﴿٥٧﴾ وَتَاللَّـهِ لَأَكِيدَنَّ أَصْنَامَكُم بَعْدَ أَن تُوَلُّوا مُدْبِرِينَ
57.Аллоҳга қасамки, бутларингизни бир боплайман (Анбиё сураси 57-оят).
Мана шу мисолда тўрттала шартлар ҳаммаси топилгани сабабли, ن билан таъкидалниши вожиб бўлмоқда.
2-ҳолат. Таъкидланиши вожибга яқин бўладиган ҳолат. Мисол:
فَإِمَّا نَذْهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنْهُم مُّنتَقِمُونَ﴿٤١﴾
41.Ёки биз сизни кеткизамиз. (Зухруф сураси 41-оят)
Бунда таъкидланган феъл إِمَّا га шарт бўлади.
3-ҳолат. Таъкидланиши кўп бўладиган ҳолат. Бунда амр, наҳий, дуо, арз, орзу ва сўроқларда талаб ҳарфларидан кейин келади. Мисол:
﴿٤٢﴾ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّـهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ
42.Золимларнинг қилаётган амалларидан Аллоҳни ғофил деб ўйламагин! (Иброҳим сураси 42-оят)
4-ҳолат. Таъкидланиши оз бўладиган ҳолат. Бунда феъл لَا нафий ҳарфи ва шарт ҳарфи إِنْ дан холи бўлган مَا зоидалардан кейин келса.
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَّا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنكُمْ خَاصَّةً ۖوَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّـهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴿٢٥﴾ سورة الأنفال
25.Сизлардан зулм қилганларга хоссатан келадиган фитнадан қўрқинглар. (Анфол сураси 25-оят)
5-ҳолат. Таъкидланиши жуда оз бўладиган ҳолат. Бунда феъл لَمْ ва шарт ҳарфларидан кейин келади. Мисол:
Зайд чиндан ҳам келмади. لَمْ يَحْضُرَنَّ زَيْدٌ
Ким музокара қилса, ютибди. مَنْ يُذَاكِرَنَّ يَنْجَحْ
6-ҳолат. Таъкидланиши дуруст бўлмайдиган ҳолат. Бунда феъл, ўтган беш ҳолатлардан бошқа, балки зид ҳолатда бўлади. Мисол:
وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰ﴿٥﴾ سورة الضحى
5.Роббингиз яқинда сизга беради, рози бўласиз. (Зуҳо сураси 5-оят)