Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

9-МАВЗУ

.pdf
Скачиваний:
42
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
589.92 Кб
Скачать

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси

Фан: Социология

Мавзу: ЭМПИРИК СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ

ВА УНИНГ МЕТОДЛАРИ

доц. Жиянмуратова Г.Ш.

 

РЕЖА:

1.

Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг босқичлари

2.

Социологик тадқиқот дастури ва унинг тузилиши

3.

Социологик маълумотларни йиғиш усуллари

4.Тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ қилиш шакллари

Эмпирик социологик тадқиқот

Эмпирик социологик тадқиқот – ўрганилаётган объект ҳақида аниқ маълумот олиш мақсадида ташкил этилган, мантиқий кетма-кетликдаги

методологик, методик ва ташкилий муолажалар тизимидир.

Эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. Эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаёт, ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш тушунилади.

Эмпирик социологик тадқиқотда социал фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. Социал факт деб илмий асосланган, муайян вақт давомида реал ижтимоий воқеликнинг алоҳида жиҳатларини тасниф қилиш орқали олинган маълумотларга айтилади.

Социологик тадқиқотларнинг ҳусусиятига кўра турлари

Разведкали

Тавсифловчи

Таҳлилий

 

 

 

 

Миқдорий

тадқиқотлар

инсонларнинг миқдор жиҳатдан ўлчаш мумкин бўлган хулқ-атвори хусусиятларини объектив ўрганиш учун мўлжалланган тадқиқотлар ҳисобланади.

Сифатий тадқиқотлар

маълумотларни тўлароқ олишга, тадқиқот предметига жамоатчилик фикри берган баҳони тушуниш учун ўтказиладиган тадқиқотлар ҳисобланади.

Социологик тадқиқот босқичлари

1-БОСҚИЧ. Социологик тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил қилиш

2-БОСҚИЧ асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш жараёнини ўз ичига олади

3-БОСҚИЧ. Эмпирик маълумотларни қайта ишлаш

4-БОСҚИЧ. Якунловчи босқич

I БОСҚИЧ

Амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини танлаш.

Социологик тадқиқот ўтказиш бўйича буюртма қабул қилиш ва шартнома тузиш.

Бажариладиган ишлар бўйича календарь режа, техник вазифалар ва бюджетни (сарф қилинадиган ҳаражатлар сметасини) тузиш.

• Дастур ишлаб чиқиш.

Тадқиқот услубияти, техникалари ва воситаларини ишлаб чиқиш.

II БОСҚИЧ

• Социологик тадқиқот танловини (танланма)

ўтказиш.

Пилотаж.

Дастлабки социологик маълумотларни

йиғиш.

Эмпирик

маълумотларнинг

сифат ва аниқлик даражасини назорат қилиш.

III БОСҚИЧ

• Олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш.

Тақсимий жадвал тузиш.

Эмпирик маълумотларни компъютерга киритиш ва моделлаштириш.

IV БОСҚИЧ

• Тадқиқот маълумотларининг дастлабки таснифи ва назарий жиҳатдан фаҳмлаш.

Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш.

Берилган вазифа бўйича илмий матнлар, ҳисоботлар

тайёрлаш.

Социологик тадқиқот дастури

Эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилади.

Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади.

Дастур социологик тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек, тадқиқот

бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалар ва социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат.

Соседние файлы в предмете Социология