Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

3-МАВЗУ

.pdf
Скачиваний:
22
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
1.29 Mб
Скачать

Катта гуруҳлар турлари:

Маданий-тарихий ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан фарқланувчи гуруҳлар (эллат, халқ, миллат)

Ягона мақсадга эришиш

Мулкий муносабатлар ва

йўлида умумий фаолият

тақсимоти асосида

юритувчи гуруҳлар (партия,

(синфлар,

диний гуруҳлар)

қатламлар)

Тарихан шаклланган ва жамият социал муносабатлари тизимида маълум ўринга эга бўлган гуруҳлар (шаҳар, қишлоқ, касбий гуруҳлар, демографик гуруҳлар)

Ўрта гуруҳлар:

Ўрта социал гуруҳлар катта социал гуруҳларга хос айрим хусусиятларга эга бўлиб, ҳудудий чекланиш бўйича улардан фарқ қилади. Бу гуруҳларда бевосита алоқага киришиш имконияти юқори бўлади (катта завод, институт, мактаб, ҳарбий бўлим жамоаси).

Кичик гуруҳлар:

Кичик социал гуруҳлар

– бевосита алоқаларга киришувчи, умумий манфаатлар, мақсадлар, шунингдек, гуруҳли хулқ-атвор меъёрлари билан бирлашган инсонлар йиғиндисидан иборат бўлади. Кичик гуруҳ аъзолари аниқ бир миқдорий таркибда структуравий ташкиллашган, ҳаётий фаолиятнинг социалпсихологик механизмларига, гуруҳий динамикага эга бўлади (2-30).

Э.Мэйо: расмий ва норасмий гуруҳлар

Расмий гуруҳ – мавжуд социал

Норасмий гуруҳлар расман

институт ва социал

белгиланган қатъий тартибдаги

ташкилотлардаги меҳнат

таркибий тузилишга эга бўлмайди.

тақсимоти доирасида аниқ

Норасмий гуруҳ аъзоларининг

натижаларга эришишни мақсад

ўзаро таъсирлашуви тасодифий

қилиб олган, ҳуқуқий мақомга эга

бўлиб, шахсий муносабатлар,

бўлган социал гуруҳлардан

қадриятлар тизимининг

ташкил топади. Унинг

умумийлиги билан белгиланади.

структураси ва хатти-ҳаракат

Лекин унда ҳам ички гуруҳий

шакллари кенг миқёсдаги гуруҳ

иерархия мавжуд бўлади.

ёки жамият томонидан

Айримлар бундай гуруҳларни

белгиланади. Индивид расмий

«социал психологик гуруҳлар»,

гуруҳга аъзо бўлар экан, ўзининг

бошқалар эса манфаат юзасидан

шахсий сифатларини йўқотади ва

тузилган гуруҳлар деб юритади .

социал гуруҳ доирасидаги у ёки

Одамлар эҳтиёжлари турли-туман

бу ролларни бажарувчи кишига

бўлганлиги сабабли норасмий

айланади.

гуруҳлар юзага келади.

Расмий гуруҳ белгилари:

аниқ ва изчил мақсад,

иерархияга асосланган аниқ функциялар,

маълум қоидаларга мувофиқ келадиган ҳуқуқ ва бурчлар,

аъзолар ўртасидаги расмий муносабатлар,

гуруҳ фаолиятини назорат қиладиган расмий институтнинг мавжуд бўлиши ва бошқалар.

Номинал ва реал гуруҳлар

Номинал социал гуруҳ

— аҳолини статистик рўйхатга олиш мақсадида сунъий тарзда тузилган гуруҳ (масалан, поезд йўловчилари, мусиқа шинавандалари, маълум бир фирма маҳсулотининг харидорлари ва ҳ.к.).

Реал социал гуруҳ

— инсонларнинг англанган реал хусусиятларига кўра (жинси, ёши, касби ва ҳ.к.) ажратилган гуруҳларидир (аёллар, эркаклар, ҳарбийлар, шаҳарликлар ва ҳ.к.).

Ч.Х.Кули:

бирламчи ва иккиламчи гуруҳлар

Бирламчи гуруҳ – бу бевосита, шахсий, яқин ўзаро муносабатларга киришадиган икки ёки ундан ортиқ кишилар йиғиндисидан ташкил топади.

Иккиламчи гуруҳда икки ёки ундан ортиқ кишилар аниқ бир амалий мақсадга эришиш йўлида бирлашади. Унда индивидлар мақсадга эришиш воситаси сифатида қабул қилинади.

У.Самнер: ички гуруҳ (ингуруҳ) ва ташқи гуруҳ (аутгуруҳ)

Ички гуруҳ – бу, индивид ўзини мансуб деб билган ва аъзо бўлган гуруҳ тушунилади

(«биз»).

Ташқи гуруҳ эса бунинг акси бўлиб, унда индивид аъзо бўлмаган гуруҳ шакли тушунилади («улар»).

М.Шериф тадқиқоти (1961):

• Маълум бир гуруҳга мансублилик ҳисси ортгани сайин рақобатчилик элементлари мавжуд бўладиган вазиятларда ташқи гуруҳларга нисбатан зиддият кучаяди. Тажриба ёзги лагерда олиб борилган бўлиб, у ерда ўғил болаларни 2 гуруҳга ажратилган.

1-ҳафта: болалар бир-бирлари билан танишдилар, гуруҳнинг ёзилмаган қонунларини ишлаб чиқдилар, мажбуриятлар ва ролларни тақсимладилар

2-ҳафта: спорт мусобақаларида рақобатга асосланган турли тадбирларда тўқнаштирдилар

3-ҳафта: 2 гуруҳ ўсмирларини бирлаштириш натижа бермади

Шунда тажрибачилар 2 гуруҳни бир мақсадга эришиш учун ўзаро келишиб иш тутишга мажбур қиладиган кутилмаган ва табиий вазиятларга (авария ҳолатидаги лагерь водопроводини ремонт қилиш) қўйдилар

Мусобақалар болаларда гуруҳий чегаралар тўғрисидаги тасаввурларини янада кучайтирган бўлса, умумий мақсадга эришиш йўлидаги иш адоват ҳиссини ва гуруҳлараро

тўсиқларни юмшатди, ҳамкорлик эҳтимолини оширди

М.Шериф: аъзоли ва референт гуруҳлар

Референт гуруҳ (лот. referentis

– мансуб бўлиш, хабар берувчи) ёки эталон гуруҳи инсон томонидан меъёрлари нисбатан қадрлироқ тан олинадиган гуруҳдир. Масалан, мутахассис ҳурматга сазовор ҳамкасблари гуруҳига таянади, спортчи – ўзи таниган таниқли рекордсменларнинг меъёрларига ва ҳ.к.

Соседние файлы в предмете Социология