
- •الصرف الأوّل – Биринчи сарф
- •Сўз боши
- •Эслатма
- •Аслий ва зоид ҳарфлар
- •Эслатма
- •Эслатма
- •Иштиқоқ
- •Кичик иштиқоқ.
- •Катта иштиқоқ.
- •Энг катта иштиқоқ.
- •Жомид ва масдар исмлар
- •Эслатма
- •Ўн иккинчи муштаққотлар
- •Маълум ва мажҳул феъллар
- •Феълларнинг тусланиши
- •Йигирма икки боблар
- •Эслатма
- •Сулосий мужаррад
- •Эслатма
- •Мажҳул мозий феълининг сарфи
- •Музореъ феъли
- •Маълум музореъ феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул музореъ феълининг сарфи Қоида
- •Жаҳд феъли
- •Маълум жаҳд феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул жаҳд феълининг сарфи Қоида
- •9 Чи ва 11-қоидаларини эсланг!
- •Нафий феъли
- •Маълум нафий феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул нафий феълининг сарфи Қоида
- •Амр феъли
- •Маълум ل лик амр феълининг сарфи Қоида
- •Мажҳул ل лик амр феълининг сарфи Қоида
- •ل сиз амр феълининг сарфи Қоида
- •Мажҳул наҳий феълининг сарфи Қоида
- •Феълларнинг таъкидланиши
- •Эслатма
- •Феълларнинг охиридаги ўзгаришлар
- •15. Албатта унинг пешона сочидан тутамиз. (Алақ сураси 15-оят) Исм тўғрисидаги баҳслар
- •Фоъил исми
- •Муболаға исми
- •Муболаға исмларининг бундан бошқа машҳур бўлмаган вазнлари ҳам бор
- •Фоъил исмига ўхшаган сифат
Эслатма
1. Баъзи олимлар наздида маҳмуз саҳиҳнинг қисмидан ҳисобланиб, уни мустақил келтирилмайди. Лекин биз муҳаққиқ олимларнинг тақсимини ихтиёр қилдик.
2. Маҳмузни саҳиҳдан деб ҳисоблаган олимлар лафифдан кейин мултавий деб мустақил қисмни зикр қиладилар. Бунда лафиф яқин ва узоқ лафифларга бўлинмайди, балки узоқ лафифни мултавий деб атайдилар.
3. Баъзан бир калима икки қисмга ҳам тўғри келиши мумкин: وَدَّ севди, музоъаф ва мисолга тўғри келади.
4. Баъзи олимлар музоъафни икки қисмга бўлиб, сулосий ва рубоъий деб баён қилишади, лекин бу етти қисмларда сулосий мужаррад эътиборга олиниб баён қилингани учун, биз рубоъий музоъафни зикр қилмадик. Йўқса саҳиҳда دَحْرَجَ , ажвафда حَوْقَلَ , ва бошқаларини ҳам зикр қилиш лозим бўлар эди. Рубоъийлар иншаАллоҳ ўз ўрнида баён қилинади.
Иштиқоқ
Иштиқоқнинг луғавий маъноси “чақириш” ва истилоҳдаги маъноси бир асос ўзакдан турли маъноларни англатадиган ҳар-хил калималарни сарф қоидаоаригга биноан чиқариш демакдир. Иштиқоқ уч хил бўлади.
Кичик иштиқоқ.
Катта иштиқоқ.
Энг катта иштиқоқ.
Бу китобда кичик иштиқоқ баён қилинади, бошқа иштиқоқлар инша Аллоҳ кейинги китобларда зикр қилинади.
Жомид ва масдар исмлар
Исмлар иштиқоқ қилиниши ёки қилинмаслиги эътиборидан икки қисмга бўлинади:
Жомид. Луғавий маъноси “қотган ва ўзгармас” ва истилоҳдаги маъноси, иштиқоқ қилинмайдиган ва ўзгармас исмлар. Мисол: - رَجُلٌ киши ва حَجَرٌ -тош.
Жомиднинг исмлари кейинги сарф китобларида зикр қилинади.
2. Масдар. Луғавий маъноси “нарсалар содир бўладиган жой” ва истилоҳдаги маъноси турли маъноли сўзларни иштиқоқ қилиш қоидалари содир бўладиган калималар. Мисол: ضَرْبٌ -урмоқ ва – غَلَبٌ ғолиб бўлмоқ. Масдарлар беш қисмга бўлинади:
1. Йўқорида зикр қилинган оддий масдар. Бу масдар сулосий мужаррадда самоъий ва сулосий мужарраддан бошқасида қиёсий бўлиб келади.
Эслатма
Араб тилининг маржеъси бўлган қуръон, ҳадис ва шеърлардан олинган далиллар қиёсий, бу уч маржеъда мавжуд бўлмай, араблар сўзлашувидан эшитиб олинган далиллар самоъий деб аталади.
Оддий масдарнинг самоъий ва қиёсий вазнларини инша Аллоҳ ўз бобларида зикр қиламиз.
2. م лик масдар. Бу масдар ҳам оддий масдар бўладиган маънони билдириб, уч хил вазнда келади:
1. Сулосий мужарраддан умуман مَفْعَلٌ келади. Мисол: ضَرْبٌ - مَضْرَبٌ урмоқ, غَلَبَ - مَغْلَبٌ ғолиб бўлмоқ.
2. Музореъда ع ни баробари касралик бўлган мисолда مَفْعَلٌ вазнида келади. Мисол: وَعَدَ - مَوْعِدٌ ваъда қилиш, وَضَعَ - مَوْضِعٌ қўймоқ.
3. Сулосий мужарраддан бошқа бобларда, ўша бобнинг мафъул исмининг вазнида келади. Мисол: مُكْرَمٌ икром қилмоқ, مُبَسْمَلَ Бисмиллаҳ айтмоқ.
3. Самоъий масдар. Бу масдарни ясаш учун сўзнинг охирига ташдидлик ي ва муаннас ةси келтирилади. Бу масдар сўздаги хусусиятини билдиради. Мисол: كَيْفِيَةٌ – مَسْءُولِيَّةٌ – اِنْسَنِيَّةٌ - طُفُولِيَّةٌ
4. Марра масдари. Бу масдар иш-ҳаракатнинг неча марта содир бўлганини билдиради ва فَعْلَةٌ вазнида келади. Мисол: - جَلَسَ جَلْسَةً бир марта ўтирди.
5. Ҳайъат масдари. Бу масдар иш ҳаракатнинг ҳайъатини билдириб, فِعْلَةٌ вазнида келади. Мисол: - جَلَسَ جِلْسَةَ مَلِكٍ подшоҳ ўтиришидек ўтирди.