- •الصرف الأوّل – Биринчи сарф
- •Сўз боши
- •Эслатма
- •Аслий ва зоид ҳарфлар
- •Эслатма
- •Эслатма
- •Иштиқоқ
- •Кичик иштиқоқ.
- •Катта иштиқоқ.
- •Энг катта иштиқоқ.
- •Жомид ва масдар исмлар
- •Эслатма
- •Ўн иккинчи муштаққотлар
- •Маълум ва мажҳул феъллар
- •Феълларнинг тусланиши
- •Йигирма икки боблар
- •Эслатма
- •Сулосий мужаррад
- •Эслатма
- •Мажҳул мозий феълининг сарфи
- •Музореъ феъли
- •Маълум музореъ феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул музореъ феълининг сарфи Қоида
- •Жаҳд феъли
- •Маълум жаҳд феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул жаҳд феълининг сарфи Қоида
- •9 Чи ва 11-қоидаларини эсланг!
- •Нафий феъли
- •Маълум нафий феълининг сарфи Қоида
- •Эслатма
- •Мажҳул нафий феълининг сарфи Қоида
- •Амр феъли
- •Маълум ل лик амр феълининг сарфи Қоида
- •Мажҳул ل лик амр феълининг сарфи Қоида
- •ل сиз амр феълининг сарфи Қоида
- •Мажҳул наҳий феълининг сарфи Қоида
- •Феълларнинг таъкидланиши
- •Эслатма
- •Феълларнинг охиридаги ўзгаришлар
- •15. Албатта унинг пешона сочидан тутамиз. (Алақ сураси 15-оят) Исм тўғрисидаги баҳслар
- •Фоъил исми
- •Муболаға исми
- •Муболаға исмларининг бундан бошқа машҳур бўлмаган вазнлари ҳам бор
- •Фоъил исмига ўхшаган сифат
Эслатма
1. Истилоҳнинг ўзбекча маъноси, бир нарсага келишмоқ ва иттифоқ бўлмоқдир.
Ҳар бир илмнинг ўзига хос истилоҳи бўлади. Ва бир илмнинг истилоҳи бошқа илмнинг истилоҳидан фарқли бўлиши мумкин. Мисол биз танишиб ўтган калима сарфга хос, лекин мантиқ илмидаги калима бошқачароқ бўлиб, мантиқ илмига хос. Демак истилоҳнинг илмий маъноси, махсус илмий тоифанинг махсус маъноли сўзларга келишиб иттифоқ қилиши демакдир.
2. Баъзи китобларда феълнинг уч тақсимини мозий, музореъ ва амр деб баён қиладилар. Бу тақсим билан бизнинг тақсимимиз ўртасида ҳеч қандай қарама – қаршилик йўқ. Чунки улар феълни сийға эътиборидан тақсим қилган, биз эса замон эътиборидан тақсим қилдик. Ҳар иккала тақсим ҳам ҳамма олимлар наздида ўз эътиборларидан мақбулдир.
Аслий ва зоид ҳарфлар
Калималар ҳижа ҳарфларидан тузулади. Калималарнинг тузулишига сабаб бўлган бу ҳарфлар икки қисмга бўлинади:
Аслий ҳарфлар: сўзнинг ўзагидаги ўз ҳарфлари.
Зоид ҳарфлар: сўзнинг ўзагидаги ўз ҳарфларидан ортиқ бўлган ҳарфлар.
Қоида
2- қоида. Калималардаги аслий ва зоид ҳарфларни аниқлаш учун ف،ع،ل – فَعَلَ тарози қилиб олинди. Мана шу тарозуга тўғри келган ҳарфлар аслий ҳарфлар бўлади. Мисол: كَرُمَ - карим бўлди. Бу феъл فَعُلَ вазнига тўғри келди. Демак феълда зоид ҳарф йўқ экан.
Бу тарозидан ортиқ келган ҳарфлар зоид ҳарфлар бўлади. Мисол: أَكْرَمَ - икром қилди. Бу феъл اَفْعَلَ вазнига тўғри келди. Демак бу феълдаги أَ зоид ҳарфи экан.
Эслатма
1. Араб тилида исм ва феъллар энг озида уч аслий ҳарфлардан иборат бўлади.Икки ҳарфли исм ёки феъл араб тилида йўқдир. Шунинг учун олимлар исм ва феълларнинг аслий ҳарфларини аниқлaш учун уч ҳарфли فَعَلَ ни тарози қилиб олишди. أَبٌ ва أَخٌ ва шунга ўхшаган исмлар бўлса, кўринишидан икки ҳарфли бўлсада, аслида уч ҳарфли أَبْوٌ ва أَخْوٌ бўлган, кейинчалик ل баробаридаги ҳарф тушиб қолдирилган.
2. Алифбода أَ дан ى гача бўлган ҳарфлар ҳижоий (ўқув) ҳарфлари деб аталади.
Калималар аслий ҳарфларининг саноғи эътиборидан уч қисмга бўлинади:
1. Сулосий – учталик. Исмга мисол: شَجَرٌ дарахт فَعَلٌ вазнида, феълга мисол: نَصَرَ ёрдам берди فَعَلَ вазни.
2. Рубоъий – туртталик. Исмга мисол: جَعْفَرٌ فَعْلَلٌ،вазни, феълга мисол: زَلْزَلَ -ер қимирлади فَعْلَلَ вазни
3. Хумосий – бешталик. Исмга мисол: سَفَرْجَلٌ беҳи فَعَلْلَلٌ вазни, феъл хумосийда келмайди.
Қоида
3–қоида. Бешта аслий ҳарфли калималар фақатгина исмлардан бўлади. Феълларда фақатгина сулосий ва рубоъий бўлади. Араб тилида хумосий феъллар бўлмайди.
4–қоида. Сулосийнинг вазни ع،فбир ل, рубоъийнинг вазни ع،ف икки ل ва хумосийнинг вазни эса ع،ف уч ل бўлади. Демак калиманинг аслий ҳарфлари кўпайса, тарозидаги ل кўпайиб боради. Ва шу ҳарфларнинг ҳаммаси аслий ҳарфлардан саналади.
Бу уч хил калималарнинг ҳар бири мужаррад ва мазид бўлади.
1. Мужарраднинг луғавий маъноси “холи қилинган” ва истилоҳдаги маъноси, фақатгина аслий ҳарфлардан иборат бўлиб, зоид ҳарфлардан холи қилинган сўзлар. Мисол:
1. لَبِسَ кийди, сулосий мужаррад.
2. بَسْمَلَ бисмиллаҳ айтди, рубоъий мужаррад.
3.جَحْمَرِشٌ қари хотин, хумосий мужаррад
2. Мазиднинг луғавий маъноси “зиёда қилинган” ва истилоҳдаги маъноси, аслий ҳарфларига зоид ҳарфлар зиёда қилинган калималар. Мисол:
1. اَلْبَسَ - кийдирди, сулосий мазид,
2.- بَسْمَلَ бисмиллаҳ айтилди, рубоъий мазид,
3. - سَلْسَبِيلٌ жаннатдаги булоқ, хумосий мазид.
Калималарни тузулишига сабаб бўладиган ҳижжа ҳарфлари 29тадир. Шу ҳарфларнинг учтаси, و،ا،ى иллат ҳарфлари деб аталади. Калималар аслий ҳарфларининг эътиборидан етти қисмга бўлинади ва бунда зоид ҳарфлар эътиборга олинмайди.
1. Саҳиҳ. Луғавий маъноси. “соғлом”, истилоҳдаги маъноси тузилишида бир жинсли икки ҳарф ва иллат бўлмаган калималар. Мисол: فَتَحَ очди, كَتَبَ ёзди.
2. Музоъаф. Луғавий маъноси: “иккиланган”, истилоҳдаги маъноси, тузилишида бир жинсли икки ҳарф бўлган калималар. Мисол: -فَرَّ қочди, - رَدَّ рад қилди.
3. Маҳмуз. Луғавий маъноси: “ҳамзали қилинган” ва истилоҳдаги маъноси,тузилишида аслий ҳарфларидан бири ҳамза бўлган калималар. Маҳмуз уч қисмга бўлинади:
1. ف баробаридаги ҳарф ҳамзали бўлади. Мисол:- أَخَذَ олди.
2. ع баробаридаги ҳарф ҳамзали бўлади. Мисол:- سَأَلَ сўради.
3. ل баробаридаги ҳарф ҳамзали бўлади. Мисол:- قَرَأَ ўқиди.
4. Мисол. Луғавий маъноси: “ўхшаган” ва истилоҳдаги маъноси, сарфланганда охиридаги ҳарфнинг ўзгариши саҳиҳнинг ўзгаришига ўхшаган ва ف ҳарфи баробарида иллат ҳарфи келган калималар. Мисол икки хил бўлади.
1. و лик мисол. Мисол:- وَعَدَ ваъда қилди,
2. ى лик мисол. Мисол: - يَسَرَ осон бўлди.
5. Ажваф. Луғавий маъноси “ичи бўш” ва истилоҳдаги маъноси عни баробарида иллат ҳарфи келган калималар. Ажваф ҳам икки хил бўлади.
1. وлик ажваф. Мисол:- قَالَ айтди. قَالَ аслида قَوَلَ бўлган.
2. ى лик ажваф. Мисол:- بَاعَ сотди. بَاعَ аслида بَيَعَбўлган.
6. Ноқис. Луғавий маъноси “камлик” ва истилоҳдаги маъноси ل ҳарфи баробарида иллат ҳарфи келган сўзлар. Ноқис ҳам икки хил бўлади.
1. و лик ноқис. Мисол: - دَعَا чақирди, دَعَا аслида دَعَوَ бўлган.
2. ى лик ноқис. Мисол: - رَمَى отди, رَمَى аслида رَمَىَ бўлган.
7. Лафиф. Луғавий маъноси “қўшилган” ва истилоҳдаги маъноси, тузилишида икки иллат ҳарфи қўшилиб келган калималар. Лафиф ҳам икки хилдир.
1. Яқин лафиф. Бу лафифда ع ва ل баробарида иллат ҳарфи келади. Мисол: قَوِيَ кучли бўлди
2. Узоқ лафиф. Бу лафифда ف ва ل баробарида иллат ҳарфи келади. Мисол: - وَحَى ваҳий қилди. وَحَىаслида وَحَيَ бўлган.
