Добавил:
Upload Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Birinchi-Sarf_Abdulloh BUxoriy.docx
Скачиваний:
0
Добавлен:
03.03.2020
Размер:
96.37 Кб
Скачать

Шайҳ Абдуллоҳ Буҳорий www.ihsanilim.com

الصرف الأوّل – Биринчи сарф

Биринчи сарф

الصرف اللأوّل

Муаллиф:

Шайх Абдуллоҳ Буҳорий

Муҳаррир:

АбдулҚуддус Тожикистоний

Истанбул

-2014-

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله ربِّ العالمين، والعاقبة للمتقين، والصّلاة والسّلام على رسوله محمّدٍ و على آله و اصحابه أجمعين.

امّا بعد،

Сўз боши

Албатта инсонга дунё ва охиратда саодатли бўлиш йўлини Аллоҳ таъолнинг каломи бўлган қуръони карим ва росулуллоҳ (с.а.в)нинг сўзлари бўлган ҳадиси шариф кўрсатади. Демак икки оламда саодатли бўлишни хоҳлаган ҳар бир инсонга қуръон ва ҳадисни тушуниб ўрганиши фарз бўлади. Лекин инсон қуръон ва ҳадисдан тўғри ва соф билимларни ҳосил қилиш учун, араб тили ва унинг қоидаларини ўрганиши шартдир. Қуръон ва ҳадис олий-илоҳий илмлар, луғат ва унинг қоидаларини ўргатадиган илмлар олат исмлари деб аталади. Шунинг учун луғат, сарф, наҳв, фасоҳат, балоғат, ва бошқа олат илмларига олимлар катта аҳамият беришади. Бу илмлар орасида энг муҳим ва энг бошланғич илмлардан бири сарф илмидир. Инсонлар ўз мақсадларини бир- бирларига гапларниниг воситасида ифода этадилар. Бу гаплар эса сўзлардан тузилади. Сарф илми шу сўзларнинг ҳақиқати, тузилиши, ўзгариши, турланиб ҳар-хил маъноларни кашф этиши борасида баҳс қилади. Демак сўзларнинг ҳақиқатини ва маъноларини тўғри билиб олиш учун сарф илмининг аҳамияти жуда катта экан. Шунинг учун муҳаққиқ олимлар айтадиларки: “Сарф ва шунга ўхшаган олат илмларини яхши билмаган “олимлар” динда, бидъат ва ҳурофотларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлишади. Чунки улар қуръон ва ҳадиснинг ибораларини тўғри тушуна олмайди ва натижада хато таржима қилиб, инсонларага хато фатволар беришади”.

Сарф илмининг фазилати тўғрисида яна бошқа кўп гўзал сўзлар айтилган, биз эса зикр қилганлар билан кифояланиб, сарф илмини таништиришга ўтамиз. Илмларни тўла таниш учун ўн нарсани билиш лозим:

1. Маъноси: “Сарфнинг луғатдаги маъноси ўзгартириш бошқа миллатларда (морфология) атамаси билан машҳурдир”.

Истилоҳдаги илмий маъноси: “Сўзларнинг ҳолатларини ва ўзгаришларини танитадиган қоидаларни ўргатадиган илмдир”.

Оммавий маъноси эса: “Бир сўзни турли маъно англатадиган ҳар – хил шаклларга ўзгартириш демакдир”

2. Ғояси: “Аллоҳ таъоло ризосини қасд қилиб, сўзлашгандаги ва китоботдаги сўзларда, хатоларга йўл қўймаслик малакасини ҳосил қилишдир”.

3. Қайси илмдан эканлиги: “Қуръон ва ҳадис илмлари олий ва илоҳий илмлар бўлса, бу илмлар дарвозаларининг калити вазифасини бажарадиган илмлар, олат илмлар бўлади. Сарф илми ҳам олат илмларидандир.

4. Мартабаси: “Олат илмлари орасида луғат илмидан кейинги иккинчи мартабада туради. Демак сарф илмини ўқимаган киши, наҳв ва бошқа илмларга киришса қийналиб қолади. Чунки сарф илми луғат илмидан бошқа ҳамма илмлардан олдинги мартабада туради”.

5. Фазилати: “Энг бошланғич ва олий илмларга энг муҳим калит илмларидан экани ва ҳамма илмлар сарф илмига тўхтанлганлиги.

6. Шаръий ҳукми: “Сарф илмини чуқур ўрганиш фарзи кифоядир”.

7. Асосчиси: “Албатта илмларнинг ҳаммасини ўргатган зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолодир. قال الله تعالى (وَعَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا)

Аллоҳ таъоло айтадики: “Ва Аллоҳ одамга исмларнинг ҳаммасини ўргатди”. (яъни илмларнинг ҳаммасини). Инсонлар кейинчалик Аллоҳнинг фитратидан узоқлашганда, Аллоҳ тарафидан келган пайғамбарлар инсонларни ислоҳ қилиб, уларга илмларни таълим беришди. Шуни яхши билиш лозимки, инсу-жин қабул қиладими ёки қабул қилмайдими бу очиқ ҳақиқатдир. Мусулмонлар эса кемали эҳтиром билан тасдиқ этадилар. Аммо исломи илмлари орасидан сарф илмига мустақил йўналиш берган биринчи устоз ким эканлиги тўғрисида турли фикрлар изҳор қилинган:

  1. Али розияллоҳу анҳу

  2. Абул Асвад ад Дуъалий (69 ҳижрат йилида вафот қилдилар).

  3. Абу Ҳанифа (150 ҳижрат йилида вафот қилдилар).

  4. Муъоз ибн Муслим ал Ҳарроъ (187 ҳижрат йилида вафот қилдилар).

  5. Яҳё ибн Зиёд Абдуллоҳ ал Барроъ (207 ҳижрат йилида вафот қилдилар).

  6. Абу Усмон Музоний Бакр ибн Муҳаммад (249 ҳижрат йилида вафот қилганлар).

8. Маржеъси: “Сарф қоидалари қуръондан, ҳадисдан ва арабларнинг эски шеърларидан олинади. Бу уч маржеъдан топилмаса, араблардан (самоъий) эшитилган қадимги сўзлашувидан ҳам истифода қилинади”.

9. Мавзуси: “Сарф илмининг мавзусида сўзларнинг аслдаги ва кейинги ҳолатлари ва ўзгаришлари тўғрисида баҳслар боради.

10. Ўқувчилар устига қўйган вазифаси: “Сарф илмини пухта ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатиш”.

Бу китобни ёзишдан кўзланган мақсадлар:

1. Аллоҳ таъолонинг ризосини ҳосил қилиш.

2. Исломий илмларнинг янада кенг ёйилишига хизмат қилиш.

3. Сарф илмини ўрганувчи кишиларга мақсадларини ҳосил қилишларини осонлаштириб, ёрдамчи бўлиш.

4. Дунёда, охиратга сафар қилганимизда орқамиздан савоби бориб турадиган гузал амалларин қолдириш ва бошқалар.

Муъмин биродарларимиздан бизларга мағфират дуоларини қилишларини илтимос қиламиз! Аллоҳ таъолодан бу ожизона саъй-ҳаракатимизни қабул қилиб, ислом динига манфаъатини зиёда қилишини илтижо этамиз.

لاَ حَوْلَ وَ لاَ قُوَّةَ اِلاَّ بِالله الْعَظِيمِ. حَسْبُنَا الله وَ نِعْمَ الْوَكِيل.

وَالْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَلَمِينَ

بسم الله الرحمن الرحيم

Калима

Калиманинг ўзбек тилидаги маъноси “сўз”, истилоҳдаги маъноси, бир маънога қўйилган лафз демакдир.

Бу калима араб қоидаларига биноан уч қисмга бўлинади:

1. Исм: Исмнинг луғатдаги “от”, истилоҳдаги маъноси, нарсаларнинг отини билдирадиган, мустақил маъноли сўз демакдир. Мисол: Аҳмад اَحْمَدُ –ва китобكِتَاب - .

2. Феъл: Феълнинг луғавий маъноси “иш-ҳаракат”, истилоҳдаги маъноси, 3 замоннинг бирига яқин бўлган, иш-ҳаракатни билдирадиган мустақил маъноли сўз демакдир.

Қоида

1- қоида. Феъл иш-ҳаракат содир бўлган замоннинг эътиборидан уч қисмга бўлинади.

1. Ўтган замон. Мисол: ғолиб бўлди - غَلَبَ

2. Ҳозирги замон. Мисол: албатта ғолиб бўляпти لَيَغْلِبُ -

3. Келаси замон. Мисол: яқинда ғолиб бўлади سَيَغْلِبُ -

Феъл албатта шу уч замондан бирида келади.

3. Ҳарф: Ҳарфнинг луғавий маъноси “тараф”, истилоҳдаги маъноси, ўзининг мустақил маъноси бўлмаган, лекин исм ёки феълга қўшилгандан сўнгра комил маънони билдирадиган сўз. Мисол: -дан مِنْ – ва -гаإِلَي

Исм, Феъл ва ҳарфдан тузилган гапга мисол:

الْمَسْجِدِ

إِلَي

ذَهَبْتُ

Масжид

- га

Бордим

Исм

Ҳарф

Феъл

Соседние файлы в предмете [НЕСОРТИРОВАННОЕ]