Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Инсон ресурслари социологияси / ЛИДЕР ШАХСИНИНГ СИФАТЛАРИ.ppt
Скачиваний:
47
Добавлен:
17.12.2022
Размер:
103.94 Кб
Скачать

ЛИДЕР ШАХСИНИНГ СИФАТЛАРИ

1. Олдиндан рўй берадиган ҳодисалар ва уларнинг ҳар бир ходим учун таъсири, оқибатларини ҳис

эта олиши ва тасаввур қила олиши;

2. Турли топшириқларни ўз вақтида, ўз эгасига топшира олиши, ходимлар ўртасида

топшириқларни тақсимлашга уста бўлиши, одамлардаги масъулият ҳиссини билган холда ҳамда қобилиятларини ҳисобга олиб, вазифаларни бўлиб бериши ва бажарилиш

суръатларини назорат қила олиши;

ЛИДЕР ШАХСИНИНГ СИФАТЛАРИ

3. Яхши ва истиқболли келажакни таҳлил қилиш қобилияти бўлиши, бунда ҳам тафаккурнинг интиутив жиҳатларидан омилкорона фойдалана олиши;

4. Таваккал қила олиш, яъни иккиланиш ва таваккалчилик юқори баҳоланган шароитда ҳам зарур имкониятларни топа билиш ва бу йўлда чўчимаслик, қатьий бошлаган йўлдан орқага қайтмаслик;

ЛИДЕР ШАХСИНИНГ СИФАТЛАРИ

5. Лидер бўлиш, яъни ўз хатти-ҳаракатларида ўзгалар билан ҳамкорликда ишлай олиш, улар кўнглига яқин бўлган, руҳий ҳолатлари ва руҳий кечинмаларини тўғри тушуниш;

6. Турли хил нохуш, оғир ва ташвишли ҳодисалар ва ишларга чидамли бўлиш, яъни стрессларга чидамли, бардошли бўлиш, ҳар қандай эмоционал танглик ҳолатларида ҳам ўзини тута олиш;

ЛИДЕР ШАХСИНИНГ СИФАТЛАРИ

7. Авторитет - обрўнинг соҳиби бўлиш – ўз касбига, ўзи кунда амалга ошираётган ишга нисбатан масъулияти, ўз сўзларининг устидан чиқиши;

8. Ҳалоллик, фозиллик ва ўзининг кимлигини ҳеч қачон унутмаслик, ўз қадр - қимматини хеч қачон ерга урилмаслиги ва хақорат қилинмаслигини таъминлаш учун доимо пок ва халол, намунали ишлар қилишга интилиш.

Лидер шахси мотивлари

1. Ишга ижодий ёндашиб унинг жозибадорлигини таъминлаш;

2. Ишнинг мақсади ва охирги натижаларни, унга эришиш имкониятларини аниқ тасаввур қилиш;

3. Ишчи ва ходимларни жамоадаги меҳнат фаолиятини режалаштириш ва вазифаларни аниқлаш жараёнига жалб этиш;

Лидер шахси мотивлари

4. Одамлар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч, очиқ, самимий муносабатлар бўлишига эриша олиш;

5. Эришилган ютуқларга холис ва самимий баҳо бериб, ходимларни ўз вақтида ва ўринли тақдирлаш;

6. Масъулиятли ишларни эгасига аниқ топиб топшира олиш ва унинг ечими хусусида уларнинг ўзларига мустақилликни бериш;

Лидер шахси мотивлари

7. Ходимларнинг самарали ишлари учун халақит бераётган барча омиллар ва шарт-шароитларга барҳам бериш;

8. Одамларнинг лавозимларда кўтарилишларини таьминлаш.

Раҳбарлик услублари:

Авторитар; демократик; либерал.

Авторитар услубда:

Жамоадаги маънавий муҳит – оғир;

Ходимларни иш жойини алмаштириш даражаси – юқори;

Ходимларнинг ишдан қониқиши - паст;

Иш самарадорлиги – анча юқори.

Демократик услубда:

Жамоадаги маънавий муҳит – жуда яхши;

Ходимларни иш жойини алмаштириш даражаси – кам;

Ходимларнинг ишдан қониқиши - яхши;

Иш самарадорлиги – зўрға норма даражасида.

Либерал услубда:

Жамоадаги маънавий муҳит – ўртача;

Ходимларни иш жойини алмаштириш даражаси – ўртача;

Ходимларнинг ишдан қониқиши - ўртача;

Иш самарадорлиги – нормадан паст.