Добавил:
husanovahayriniso@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
маъруза матни.docx
Скачиваний:
63
Добавлен:
09.01.2021
Размер:
516.33 Кб
Скачать

Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗИ

“Социологияда тадқиқот методлари ва техникаси

МОДУЛИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

Тошкент - 2017

Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди

Тузувчи: Ўз МУ Социология кафедраси

ўқитувчисиС.Ходжаев

Тақризчи:Аризона Университети Социология кафедраси мудири проф.

(PhD sociologist)Агаджанян Виктор

Ўқув-услубий мажмуа ЎзМУнинг ...... кенгашининг 2017 йил __________даги ___-сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.

МУНДАРИЖА

I. ИШЧИ ДАСТУР 4

II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ 11

III. НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР 15

IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 68

V. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ 82

VI. КЕЙСЛАР БАНКИ 83

VII. ГЛОССАРИЙ 84

VIII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 92

I. Ишчи дастур

Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.

“Социологияда тадқиқот методикаси ва техникаси” модули социология модулининг амалий қисмини ташкил этиб, социологик тадқиқотни назарий-методологик жиҳатдан тайёрлаш, социологик маълумотлар тўплаш, уларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, умуман олганда социологик тадқиқот ўтказишнинг моҳияти ва мазмунини атрофлича очиб беради. Социология модули ўзининг аниқ ва конкретлиги, зиммасидаги масалаларга берадиган илмий жавоблари атрофлича асосланган, қайта-қайта текширилганлиги билан ҳам қимматлидир. Бу фан фақат ҳозирги ижтимоий ҳолатлар аҳволига тўлақонли жавоб бериш билангина чекланмасдан, ижтимоий ҳолатларнинг истиқболий ўзгариши даражаси ҳусусида башорат қилади. Ана шу жиҳатдан социология модули назарияси, амалиёти ва тадқиқот усулларини атрофлича ўрганиб чиқиш зарурати туғилади.

Ўқув моделининг мақсад ва вазифалари

Фан дастурининг мақсади–тингловчиларни “Социологияда тадқиқот методикаси ва техникаси” модули бўйича таништириш, унинг методологияси, техникаси ва процедураси, социологик тадқиқотнинг босқичлари, бирламчи маъдумотлар тўплаш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари тўғрисида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишга ёрдам бериш. .

Фан дастурининг вазифалари:

- социологик тадқиқот моҳияти, унинг босқичлари, методологияис, методикаси ва техникаси бўйича тингловчиларга етарли даражада тушунтириш; бирламчи маълумотлар тўплаш методлари билан тўла таништириш, социологик тадқиқот дастури ва унинг қисмлари моҳиятини очиб бериш, ўлчаш, унинг талаблари, мезонлари, усуллари ҳақида тўлиқ тасаввур ўйғотиш, социологиянинг долзарб масалаларини ечишнинг услуб ва услубиётларини, социологик таҳлил ва тавсияномалар яратишни тингловчилар онгига етказиш;

Фаннинг тутган ўрни:Социология мустақил фан сифатида ўз методологияси ва тадқиқот усулларига эгадир. Социология модули умуминсоний ва миллий қадриятлар мутаносиблигига таянувчи методология асосида иш юритади. Социологик тадқиқот методикаси ва техникаси модули тингловчиларга амалий социологик малака ва кўникмаларни шакллантириш билан муҳим аҳамият касб этади.

Фанлараро боғлиқлик:Социологияда тадқиқот методикаси ва техникаси” модули ижтимоий воқеликни англаш жараёнини чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида математика, эҳтимоллар назарияси, ЭҲМ, демография, психология, ижтимоий статистика, ва иқтисод фанлари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади.

Модел бўйича Тингловчиларнинг билими, кўникмаси ва малакасига қўйиладиган талаблар

Социологик тадқиқот тўғрисида тўла тасаввур ҳосил қилиши, социологик бирламчи маълумотлар тўплаш методларини тўлиқ ўзлаштириши, модулининг ўзига хос тушунчалари, атамалари, процедуралари хусусида тасаввурга эга бўлиши, амалий социология асосини, долзарб муаммоларини билиши; социал муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши керак.

Ўқитишдан кутиладиган натижамазкур фан модули бўйича тизимли билимларга эга бўлиши; жамиятда рўй бераётган ҳодисалар ва жараёнлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши, амалий социологик билимлардан ҳаётий ва касбий фаолиятида фойдалана олишни билиши; маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва фойдаланиш усулларига эга бўлиш; ўз касбий фаолиятида асосланган мустақил қарорларни қабул қилишни билиши;ушбу йўналиши бўйича рақобатбардош умум-касбий тайёргарликка эга бўлиши; мустақил равишда янги билимларни яратиш, ўз-ўзини такомиллаштириш ва илмий асосда ўз меҳнатини ташкил қилишни билиши зарур.

Соседние файлы в предмете Методология, методика и техника социологического исследования