Добавил:
shahzodbeknormurodov27@gmail.com Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

урология гос савол узб ++

.docx
Скачиваний:
0
Добавлен:
26.05.2023
Размер:
20.9 Кб
Скачать

Вазиятли масала 1.

70 ёшли бемор бел умуртқалари соҳасида оғриқ борлигидан шикоят қилиб мурожат қилди. Оғриқ кечқурун кучайди.2 Йил давомида сийдикни равонлигининг сусайишига ва тез-тез сийишини кузатган, уйқуси бузилган, бемор қовуғи тўлиқ бўша олмаслигини ҳис қилади.

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2.Қанақа текширишлар ўтказиш керак.

Амалий куникма №1

Урофлометрия килиш

Вазиятли масала 2.

37 ёшли беморда тўсатдан ўнг бел соҳасида ўткир оғриқ пайдо бўлди.Оғриқ иррадиацияси (узатилиши) ўнг сонига, бемор ўзини қўяргажой топа олмайди.Сийиши тез-тез, сийдик тахлили ўзгаришсиз.Сизнинг тактикангиз?

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2. Даволаш тактикаси.

Амалий куникма №2

Буйрак санчигига ёрдам курсатиш

Вазиятли масала 3.

40 ёшли беморда вақти вақти билан юқори истманинг бўлиши, ўнг буйрак соҳасида оғриқ бўлиши безовта қилади.Пальпация қилинганда ўнг буйрак катталашган, озроқ оғриқли.Сийдик тахлили ўзгаришсиз.

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2.Текшириш усулларини белгиланг.

Амалий куникма №3

СЙИ чора тадбири

Вазиятли масала 4.

Беморнинг тана ҳарорати баланд, этининг увушиши ўнг бел соҳасида симмилаган оғриқ бел сохалари носиметрик, беморнинг ҳолати мажбурий – сколиоз чапга. Ўнг оёғи қорин томонга тортилган.Ўнг буйрак сохаси уриб курилганда оғрикли.Умумий рентгенда касалланган томонда бел мускуллари қонтури аниқ билинмайди.

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2.Текшириш усулларини белгиланг.

Амалий куникма №4

Стандарт асосида текширувлар утказиш

Вазиятли масала 5.

Қуйидаги симптомлар билан кайси пайтда касалликнинг ташхисини қўясиз:ёргокнинг ўнг томони катталашган,терининг ранги ўзгармаган, мояк катталашган, қаттиқ, ғадир – будур оғриқсиз уруғ тизимчаси ўзгармаган?

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2.Текшириш усулларини белгиланг.

Амалий куникма №5

Онкоуролог тавсияси

Вазиятли масала 6.

Касалхонага қовуқ сохасига тумтоқ шикаст олган бемор олиб келинди. Беморнинг қорнида кучли оғриқ, мустақил сия олмайди.

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2. даволаш чоралари.

3. Текшириш усулларини белгиланг

Амалий куникма №6

Шошилинч катетер куйиш

Вазиятли масала 7.

Касалхонага автомобил катастрофа туфайли чаноқ суяклари синган бемор олиб келинди.Аҳволи оғир, шок, бемор шок ҳолатида чиқарилди.

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2.Текшириш усулларини белгиланг.

3. Даволаш чоралари.

Амалий куникма №7

Беморга реанимацион ёрдам ва ковук шикастланишига хирургик ёрдам курсатиш

Вазиятли масала 8.

Бемор чап уретер тоши билан касалланган, 3 кун олди беморда буйрак санчиғи бўлган, иситмаси юқори бўлиб, эти увушган. Кейинги кунларда ҳам иситма ва тана ҳароратининг баландлиги давом етмоқда.

1.Беморнинг диагнозини аниқланг.

2. Текшириш усулларини белгиланг

Амалий куникма №8

Буйрак санчигига ёрдам курсатиш алгаритими

Вазиятли масала 9.

Беморда тана ҳарорати баланд, эти увушмоқда, оралиқ сохасида, дизурия, тўғри ичак орқали қурилганда катталашган, оғриқли простата бези аниқланади.

1.Дастлабки диагноз-

2.Асосий текшириш усуллари –

Амалий куникма №9

Станционар ёрдам курсатиш

Вазиятли масала 10.

25 ёшлик беморда қуйидаги симптомлар: кучли дизурия, терминал гематурия. Қайси касалликлар тўғорисида ўйлаш мумкин?Дастлабки диагноз -

1.Асосий текшириш усуллари –

2.Диагнозни асослаш –

Амалий куникма №10

Стандарт асосида даво чоралари кетма кетлиги