Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
1-МАЪРУЗА МАТНИ-1.docx
Скачиваний:
16
Добавлен:
17.12.2022
Размер:
61.33 Кб
Скачать

7

1-мавзу. “Инсон ресурслари социологияси” фанининг объекти, предмети ва мақсад-вазифалари

РЕЖА:

  1. Инсон ресурслари социологияси” фанининг объекти ва предмети, мақсад ва вазифалари.

  2. Инсон ресурслари социологияси” тармоқ социологияси йўналиши сифатида.

  3. Инсон ресурслари социологиясининг ўқитилишидан кутилаётган натижалар.

Инсоният жамиятининг пайдо бўлган илк даврлардан бошлаб бошқариш амалиёти фаолиятнинг интеллектуал тури сифатида ривожланиб келди. Тарихий тажриба шундан гувоҳлик берадики, дунё давлатларидан қадимги Миср, Бобил, Рим, Юнонистон, Хитой, Марказий Осиёда эса, Кушонлар, Бақрия, Парфия, Сўғдиёна каби давлатлар ўз даври учун мукаммал бошқарув тизими боис тарихий қудратга эга бўлди. Ушбу давлатлар замонавий бошқариш асосида ётувчи раҳбарлик маҳоратига эга тарихий шахслар, етакчиларни етиштириб берди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қадимги даврларда бошқарув амалиёти асосан маъмурий тизим сифатида хусусият касб этди. Бошқариш амалиётини ижтимоий қарашларда талқин этилиши дастлаб Европа Уйғониш даврида бошланган бўлса, кейинчалик ижтимоий-иқтисодий инқилоблар палласида авж олди. ХIX аср охири – ХХ аср бошларида эса унинг фундаментал илмий асослари қўйилди. Бугунги кунда бошқаришнинг тизим сифатидаги ижтимоий моҳияти мукаммал қиёфа касб этди. Бошқариш тизими И.Иванов таъбири билан айтганда: “ижтимоий гуруҳлар ва жамоаларда социал муносабатлар тартибини ушлаб туриш заруратини қондирди1”.

Манбаларда кўрсатилишича, бошқариш амалиётининг генезиси Қадимги Шарқ давлатларида мил.авв. 9-7 минг йилликлардан бошланади. Б.Карлоф ва К.ст. Жоржлар бошқаруви генезисини туркумлаб, унинг куртакларини мил. авв. 4 минг йилликларда қадимги Миср давлатчилиги билан боғлайди2. Айнан Қадимги Миср давлатида инсон фаолиятини режалаштириш, ташкиллаштириш ва назорат этиш ғоялари бошқарув амалиётида татбиқ этилди. Бунинг учун ҳукмдорлар саройида юқори мартабали амалдорларни тайёрлаш мактаблари очилди. Мактабларда дунёвий илм бериш билан бирга кишилараро ижтимоий муносабатларни тартибга солишда нотиқлик маҳорати ўргатилди. Уларда таҳсил олаётган ёшларнинг ҳулқ-атвори маънавий-аҳлоқий меъёрларга муносиб тарзда сайқалланди. А.И.Кравченконинг таснифига мувофиқ: “Ўз даврида айнан Миср амалдорлари бошқарувни марказлашган тизимга айлантирди ва унинг самарадорлигини таъминлашда янгича усулларни қўллади1”.

Бобил ҳукмдори Хамураппи (мил.авв. 1792-1750 йй) Қонунлари маъмурий бошқаруви амалиётини тартибга солинишида дастлабки қонунчилик ҳужжати бўлди. Айнан ушбу қонунчилик ҳужжати Бобил давлати таркибига кирган улкан ҳудудни тартибли бошқариш тизимни шакллантирди ҳамда бошқаришда ваколатли тармоқларга асос солди2. Натижада, бошқариш нафақат якка ҳукмдор қўлида марказлашган соҳа бўлиб қолмай, мураккаб иерархик кўринишдаги функционал-ваколатли фаолит турига айланди. Бобилда давлат бошқарув ислоҳотларни Хамураппи бошлаб берган бўлса, унинг ишини ҳукмдор Навуходоносоир (мил. авв. 605-562 йй) давом этди. Унинг ислоҳотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган бўлса-да, моҳиятан ушбу ислоҳотлар бошқариш амалиёти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилди3.

Бошқариш амалиётининг юқори маҳоратли фаолият тури сифатида талқин этилишида Хитой саркардаси Сун Цзи (мил.авв. 500 йиллар) нинг ҳиссаси катта бўлди. Конфуций таълимотидан руҳланган Сун Цзи ҳарбий бошқарув санъати ғоялари асосида ижтимоий гомеостаз (қад. юнон тилидан – “айнан ўхшаш ҳолат”) қонуниятини яратди4. Гомеостазга кўра, жамият очиқ тизим сифатида ўзини ўзи тартиблайди. Унинг элементлари уйғун ва мувофиқлашган фаолият юритиб ижтимоий ҳаётда динамик мувозанатни ушлаб туради. Сун Цзи бошқарувни худди шундай тизим сифатида кўрди. Унинг бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган соф прагматик ғоялари моизм фалсафаси қоришмасидан ҳосил бўлди1. Шу сабабли, Сун Цзининг ижтимоий қарашларида олий мартабага лойиқ шахс нафақат аслзода, балки, истеъдодли етакчи, қатъий тартиб-интизомга бўйсундирилган ташкилотчи сифатида талқинланди.

Кейинчалик, бошқариш амалиётининг ривожланган марказларидан бири Қадимги Рим бўлди. Хусусан, Рим императори Диоклетиан (мил. авв. 316-243 йй) даврида давлат бошқарувини оптималлаштиришга қаратилган ҳудудий бошқарув тизими жорий этилди2. Унинг маъмурий ислоҳотлари натижасида Рим императори саройида улкан бюрократик аппарат шаклланди. Ушбу бошқарув аппарти Рим империясининг марказда ва чекка ўлкаларини қатъий назоратда ушлаб туриш имконини берди.

Антик Юнонистонда эса бундан 2,5 минг йил олдин бошқарув фаолиятида туб бурилиш ясаган ўзига хос қадриятли тизим шаклланди. Юнонистонда жамиятни бошқариш санъати - “кибернетика” (яъни, мураккаб бошқариш тизимида ахборотни олиш, сақлаш, ўзгартириш ва узатиш) илми шаклланди3. Кейинчалик бошқарув амалиётида тўланган тажрибадан келиб чиқиб, мутафаккирлар Аристотель ва Платон антик дунёда бошқариш санъатини илмий ўрганиш анъанасига асос солди. Улар ўз ижтимоий қарашларида бир-бирининг таълимотларини танқид қилган бўлсалар-да демократик бошқарув ва шахсий етуклик, интеллектуал салоҳият бирлиги ғоясида якдил эди. Хусусан, Аристотелнинг “Сиёсат” асарида бошқариш санъати “хўжайинлар илми” 4, яъни қуллар устидан назорат усули сифатида талқинлаган бўлса, Платоннинг “Давлат” асарида бошқарувнинг жамият тараққиётини таъминлашдаги роли алоҳида кўрсатилди ва аҳолини (зарурий заҳиралар билан – А.С) таъминлаш илми” деб номлади5. Бошқариш тизимини тартибланган фаолият тури сифатида таърифлашда иккала мутафаккир якдил эди. Улар бошқаришни такомиллаштиришда қонунчиликнинг ролини алоҳида кўрсатиб, қонунларни яхши биладиган моҳир сиёсатчи давлат бошқарувга лойиқ эканлигини таъкидлади. Натижада, Юнонистонда бошқарув амалиёти сиёсий мазмун касб этиб, нафақат давлат ишлари балки, жамиятда ижтимоий тангликни бартараф этишда асосий механизмга айланди. Бунда давлат ва жамоатчилик арбоблари қарорлар қабул қилиш, нотиқлик санъати “демагогия”га (юнонча - demos - халқ, ago – етаклайман) ўргатилган. Натижада, қадимги Юнонистонда бошқариш амалиёти санъат даражасига кўтарилиб, унинг самарадорлиги интеллектуал салоҳият даражаси билан чамбарчас боғлиқ эканлиги ҳақида ижтимоий ғояларни шакллантирди. Социологик нуқтаи назардан фаолиятнинг бундай тури кишилараро ижтимоий муносабат шакли сифатида жамиятдаги ижтимоий ўзгаришларга туртки беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, антик даврда бошқариш интеллектуал фаолият тури сифатида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган булса-да, ўрта асрларда бу борадаги таълимотлар теологик қобиққа ўралиб қолди. Давлат ва жамият бошқарувининг Яратганни иродаси билан боғлаб талқинлаш тенденцияси мутлақ устунлик қилди. Бошқарув амалиёти ва таълимотидаги вазият янги давр остонасида бирмунча ижобий хусусият касб этиб бошлади.

Янги давр эса бошқариш ғояларида бирмунча янгича қарашларни шакллантирди. Т.Морнинг “Утопия”, Т.Кампанеллининг “Қуёш шаҳри” асарлари жамият тузилиши, ижтимоий муносабатлар борасидаги янгича утопик ғояларни илгари сурди1. Албатта, ушбу асарлар ўз даврида синфий зиддиятлар таъсирида яратилган бўлсада, бошқариш тизимини такомиллаштириш соҳасида янгича ғояларни илгари суради. Ушбу таълимот марказида эса жамиятда кўпчилик манфаатлари йўлида озчиликнинг адолатли социал бошқаруви ғояси ётди.

Кейинчалик ушбу ғоялар Н.Макиавеллининг “Ҳукмдор” асарида ўз аксини топди. Унда марказлашган бошқарув тизимида шахс омилини янада мустаҳкамлади. Ушбу асарнинг ижтимоий-тарихий хусусиятини ўрганган В.А.Карас Н.Макиавелли ғояларини бошқарувдаги мултақ ҳокимият ҳодисаси сифатида изоҳлайди1. Макиавелли идеал ҳукмдорнинг бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлашда ўзига хос “бошқарув техникасини” таклиф этди. Унга мувофиқ бошқарув самарадорлигини таъминлашинида сиёсий етакчининг шахсий-интеллектуал хусусиятлари муҳим аҳамият касб этади2. Шунингдек, бошқарув фаолияти бошқарилувчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари мотивлари, уларнинг истак ва манфаатларини яхши билиш заруратини илгари суради.

XVIII-XIX асрлардаги Европада саноат тўнтаришлари даврида бошқариш фаолиятнинг интеллектуал тури сифатида ўзининг такомиллашган босқичига ўтди. Ушбу даврдаги ижтимоий-иқтисодий трансформациялар боис бошқариш амалиёти ва илми замонавий хусусият касб этди. Бу даврга келиб бошқарув социал институт сифатида ўзига хос усуллар, тамойиллар, инструментлар ва техникаларнинг узвий боғлиқ йиғиндисидан иборат мураккаб тизимга айланиб, уларни эгаллаш учун махсус тайёргарлик талаб этилиб бошланди.

Бу даврда социология фан сифатида шаклланиб борар экан унинг классик вакилларидан М.Вебер бюрократия назариясига асос солиб, бу орқали шу пайтгача асосан иқтисодий талқинланган ушбу фаолият турини социологик нуқтаи назардан таърифлади3. М.Вебер аввало бошқаришни тизимли фаолият тури сифатида иерархияланган босқичларга ажратди ва маъмурий бошқариш тизимида фаолият юритувчи кишиларни жамият ҳаётида алоҳида социал страта сифатида кўрсатиб берди. Ушбу стратага мансуб кишилар “юқори мақомли гуруҳи” сифатида ўз ғоялари ва қадриятлари тизимни шакллантирди. Натижада, ўрганилаётган даврда бошқариш аппаратининг ялпи бюрократлашуви содир бўлди. Н.Е Серкина тавсифлашича: “Эндиликда, бюрократия бошқаришнинг бардошли тизими сифатида социал бошқарув институтини шакллантирди”4. Бу даврда бошқарув мураккаб ва кўп қиррали тизими сифатида жамият фаровонлигини белгиловчи бош омиллардан бири бўлди.

ХIX аср охири ХХ аср бошларида бошқарув тизими илмий тадқиқотларнинг йирик объектига айланди. Айни даврда Англияда бошқаришнинг “илмий мактаби” фаолият юритиб, унинг негизида бошқарув социологиясининг куртаклари шаклланди. Хусусан, (1771-1858) бошқариш тизимини такомиллаштиришда ҳам амалий ҳам назарий ҳисса қўшган олимлардан бири бўлди. Унинг Нью-Ленарка (Шотландия) даги йирик текстил фабрикасида ўтказган тажрибаси социал бошқариш асосларини такомиллаштиришда инновацион қадам бўлди1. Оуэннинг бошқариш соҳасида амалга оширган ислоҳотлари ўз даври учун социал инновациялар саналди.

Р. Оуэннинг социал инновациялари асносида АҚШда бошқариш илмининг бўлажак асосчиси Ф.Тейлор (1856-1915) улғайди. XIX асрнинг 70-80 йилларида авторитар бошқариш анъанаси ўрнатилган бир даврда интеллектуал муҳитда тарбияланиб, аъло даражада таълим олган Ф.Тейлор ўзининг илмий-амалий фаолияти аввалидаёқ: “Биз америкаликлар ҳозирги кунда одамларни бошқариш каби жиддий муаммо олдида турибмиз” деб қатъий фикр билдирди2. Ф.Тейлор нуқсонларга тўла эскича бошқариш тизими маънавий умирини ўтаб бўлганлиги ва давлат равнақини таъминлашда аввало бошқариш тизимини аниқ ҳисоб-китоблар ва манитқий процедуралар асосида қайта ташкил этиш даври келганлигини исботлади.

Ф.Тейлор илмий асосланган функционал маъмурий бошқариш тизимини жорий этди. Бу ўз даврида бошқаришдаги туб янгилик бўлди ва илгари битта раҳбар қўлида марказлашган бошқарув аппарати ўз ваколатлари ва фаолият соҳаси аниқ ажратилган функционал бўлинмаларга тақсимланди. Тейлорнинг фикрига кўра, илмий бошқариш усуллари ишчи ходимларнинг онгида “ментал тўнтариш” содир бўлсагина самара беради1. Ф.Тейлор ўз ғоялари билан бошқариш интеллектуал фаолият тури сифатида кишидан чуқур билим, кўникма ва малака талаб этишини кўрсатди. Демак, билимли инсон онгидаги ижобий ўзгаришлар кишилараро муносабатларни ижобийлашувига олиб келади.

Бошқаришнинг “тейлоризм” тамойилларига мувофиқ, ментал тўнтариш ва инсоний муносабатлар бошқариш тизими самарадорлигини таъминлайди. Шундагина, бошқарув ақлий меҳнат тури сифатида асл мазмунини касб этиб борди. Бунда, моддий-техник заҳиралар эмас, аввало инсоний эҳтиёжлар ва манфаатларни бошқариш муҳимлиги ўрнатилди.

Ф.Тейлор ўзининг илмий-амалий изланишлари билан ўз даврида корхоналарда оммавий тус олган рестрикционизм - “салқинлаб ишлаш” (ортиқча куч сарфламай, хўжакўрсинга ишлаш – А.С.) бошқариш тизими нуқсонларидан дарак бериб, унинг салбий оқибати эканлигини исбот қилди2. Ф.Тейлорнинг илмий мероси кўп қиррали бўлиб, “инсоний муносабатлар” мактабини шакллантирди. У бошқариш социологиясининг институционал асосларини яратилишига хизмат қилди.

А. Файоль (1841-1925) Ф. Тейлорнинг функционал маъмурият ғоясини ривожлантириб замонавий бошқариш маҳоратининг янгича тамойилларини яратди. Бошқаришнинг классик мактаби асосчиси А. Файоль илк бор раҳбар кадрлар нафақат техник балки, ташкилотчилик таълимини олиш заруратини кўрсатиб берди. Шунингдек, у институционал (расмий) ва персональ (норасмий) ҳокимият турларини ажратиб, расмий ваколатга эга раҳбар ва интеллектуал-харизматик етакчи хусусиятларни туркумлади3. Ушбу тадқиқотлар бошқарувнинг нафақат касбий фаолият тури сифатида балки инсоннинг

Ф. Тейлор ва А.Файолнинг бошлаган ишларини Э.Мейо ўзининг “Хоторн экспериментлари” асосида давом этди. У Ф. Тейлорнинг “салқинлаб ишлаш” ҳодисасини яна бир бор исботлади. Унинг хулосаларига кўра ҳар қандай соҳа норасмий ва расмий гуруҳлардан иборат – ижтимоий тизим. Инсоний муносабатлар ижтимоий тизим мавжудлигини таъминлаб туради. Ушбу ғоя бошқарувда доминант ёндашув бўлган “иқтисодий инсон” модели ўрнига “инсоний муносабатлар” моделини киритди. Ушбу модель марказида инсоний эҳтиёжлар, манфаатлар ҳамда гуруҳли меъёрлар ва қадриятлар турди. Э.Мейо ўз экспериментлари орқали жамиятда ижтимоий мувозанатни ўрнатилишида бошқарувчилар синфининг ҳал қилувчи ролини кўрсатиб беради. Шунингдек, бошқарув кадрларини тайёрлашда махсус таълим заруратини исботларди.

Э.Мейонинг “инсоний муносабатлар” назариясидан илҳомланган А.Хажински бошқариш соҳасини оптималлаштиришда чуқур ихтисослашган махсус фан-таълим тизимининг аҳамиятини алоҳида кўрсатди1. А.Хажински фикрига кўра, бу бошқарувнинг инсоний жиҳатлари бўлиб, касбий фаолият тури сифатида раҳбарликни давом этиш мотивацияси ва стимуллари сифатида хизмат қилади. Бугунги кунда ушбу йўналишда илмий тадқиқотларини олиб бораётган Д.М.Гвишиани бошқариш амалиётида инсоний муносабатлар назарияси нафақат моддий-ташкилий шарт-шароитларни мустаҳкамлаш балки бошқарилувчиларнинг социопсихологик характеристикалари, касбий-интеллектуал қобилиятидан келиб чиқиб индивидуал ёндашиш имконини беради2.

ХХ асрнинг 50-60 йилларида эса Хоторн экспериментларидан илҳомланган олимлар томонидан “гуманистик бошқариш” мактаби шаклланди. 70-80 йилларда эса А.Маслоу, Ф.Херцберга ва Д.Макгрегорлар томонидан фундаментал ғояларни илгари сурди. Бу инсоний муносабатларнинг замонавий версияси бўлиб, уларнинг бошқариш тизимини интеллектуаллаштириш қўшган ҳиссаси инсоний эҳтиёжлар иерархияси ва уларни қондирилиши муаммоларига бориб тақалди. Ушбу муаллифлар бошқаришда кишиларнинг социал эҳтиёжларидан келиб чиқиб фаолият юритиш ғоясида якдил эди.

ХХ аср охирги чорагида бошқариш соҳасида интеллектни бошқариш, интеллектуал капитални ўстириш масалалари долзарблашди. Ушбу тушунчалар янги аср остоносида тараққиётнинг бош омиллари сифатида тан олинди. Бошқаришда ақлий қобилияти юқори менежерлар синфини янада кўллаб қувватлаш, бунда инновацион интеллект соҳибларини танлаб олиш долзарблашди. 1960 йилларда бошқариш соҳасида “мақсадларни бошқариш”, “ютуқларни баҳолаш” тушунчалари пайдо бўлди. 1980 йиллардан эса “натижадорликни бошқариш” (PM - Performance management) методикаси ишлаб чиқилди. Бошқаришдаги мураккаб илмий асосланган методикалар, техникалар “Баҳолаш марказлари” (Assessment Center)ларда амалга оширилиб, уларнинг асосий вазифаси интеллектуал қобилият ва компетенцияларни аниқлаш ва баҳолаш бўлди. Бу жараён бошқарув соҳасида “шахсий салоҳият” тушунчасини илмий ва амалий истеъмолга киритди. Профессионал билим, кўникма ва малака, креатив иқтидор, ижодий фикрлаш, ғояларни генерациялаш қобилияти, аналитик, танқидий, муаммоли фикрлаш қобилияти “шахсий интеллектуал қобилият” эгасини танлаб олиш мезонларидан бўлди1.

Бу каби марказларда ўтказилган социопсихологик тадқиқотларга кўра, ҳар қандай жамоада атига 7-8% киши оригинал ва ностандарт ғоялар ва ечимларни ташаббускорлари бўлиши мумкин. 30-35% кишилар эса оргинал ғояларни татбиқ этиш, тўлдириш, уларни технологик таъминлаш қобилиятига эга. Қолганлар эса ўрта ва паст интеллектуал қобилият, билим ва компетентликка эга”2. Шундай қилиб, ҳар қандай жамоанинг 1/3 қисми инновацион-ижодий фикрлашга қодир янги ғоя ва ташаббусларни яратувчи шахслардир. Худди шундай интеллектуал салоҳият эгалари ХХ1 аср бошқарувчилари синфининг сифат кўрсаткичларини бегилаб берувчи омилга айланди.

Ж.Т.Тощенко бошқарув социологияси нуқтаи назаридан ташкилотларда фаолият юритувчи жамоанинг оқилона фаолиятини таъминлашда ижтимоий-интеллектуал диагностика йўналишида ишларни должарб муаммолар қаторидан қўйди. Бу бошқарув соҳасида “билимларни бошқариш”, “ижтимоийлашувни бошқариш” тушунчалари бошқариш социологияси доирасида ривожлантирди.

Интеллектуал когнитив диагностика социал бошқариш объектининг муҳим характеристикасига айланди. Бошқариш соҳаси кадрларини интеллектуал-когнитив диагностикаси вазиятли эмас тизимли тарзда баҳолашнинг бошқариш социлогияси, психология, педагогика, индивиднинг интеллектуал салоҳиятининг социал диганостикаси мультидисциплинар тадқиқотларнинг объектига айлантирди.

Бугунги кунда бошқариш амалиёти интеллектуал социометрикага эҳтиёж сезмоқда. Ақлий қобилият, билим, компетенция, персонла тажрибасини дифференциаллашган ҳолда илмий ўрганиш эҳтиёжи “интеллект социологияси” (В.Ф. Анурин1, С.И. Вовканыч2) тармоқ йўналишини шакллантирди.

Бугунги кунда ижтимоий тизимларнинг ривожланишида инновацион ечим йўлларини топиш бўлиб, бу билим, компетенция, ижодий тажриба, интеллектуал технологияларга талаб ошиб бормоқда. Иккинчи томондан ўсиб келаётган ёшларнинг ижтимоийлашуви, таълим тизимидаги салбий деформациялар жамиятнинг бошқариш соҳасидаги интеллектуал қобилиятга бўлган талабни қондирилишида муаммоларни шакллантирди.

Шу сабабли, бошқариш соҳасида шаклланаётган замонавий муаммолар таълим, “интеллект” бирлигини таъминлаш бўлиб қолмоқда. Таълим сифати интеллект даражаси ва сифатига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Худди шундай интеллект даражаси таълим сифатини ошиб боришини таъминловчи бош омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Бундай ҳолат интеллектни бошқариш масаласи бўлиб, бу ёшларнинг интеллектуал ижтимоийлашуви, билимни бошқаришнинг интеллектни ривожлантиришни бошқаришнинг тизимли модели талаб этилади. Бу жамиятда интеллектуал кучларни ривожлантириб, уни бошқариш субъектлари ва технологияларини инсонпарварлаштириш заруратини илгари суради. Интеллект соҳаларо ижтимоий ҳодиса бўлиб. Унда кундалик, илмий-техник. Ижтимоий, маданий, аҳлоқий, маънавий, эстетик мазмунлар қоришмасидан ҳосил бўлади.

Мазкур бандни якунида шуни алоҳида таъкидлаш керакки биринчидан, ғарб дунёсида инсоният жамиятининг пайдо бўлиши билан бошқариш амалиёти ривожланиб келди. Янги даврга келиб бошқариш тизими нафақат амалий фаолият балки илмий тадқиқотларнинг долзарб мавзусига айланиб борди.

Иккинчидан, натижада бошқарув қатъий иерархиялашган яхлит тизим сифатида ҳам моддий ишлаб чиқариш, ҳам инсоний муносабатларни бошқариш соҳасига айланди. Шу сабабли, ХХI асрда бошқариш тизимини ривожлантириш таълим тизимини ривожлантириш, таълим+интеллект бирилиги ғояси атрофида қурилиши мақсадга мувофиқ.

Учинчидан, интеллектуал ижтимоийлашув жараёни эса билимни бошқариш, билимни ўстириш марказларини яратиш ва ривожлантириш орқали амалга ошади. Бу орқали жамиятнинг интеллектуал салоҳиятининг йиғиндиси ҳосил бўлади.

Тўртинчидан, бошқариш амалиёти ва илмининг асрлар давомида ривожланиш такомиллашиб бориши, замонавий жамиятларда ёшлар касбий интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш механизмлари такомиллашиб боришига замин яратди. Бу жамият истиқболини белгилаб берувчи омиллардан бири сифатида уни янада ривожлантириш, илмий-социал асосларини шакллантирди.