Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

2-семестр учун / 5 мавзу / 5-амалий машғулот

.docx
Скачиваний:
13
Добавлен:
17.12.2022
Размер:
29.57 Кб
Скачать

5-амалий машғулот

Мавзу: Сўров методи.

  1. Сўров тушунчаси. Сўров маълумотларининг сифатий мезонлари. Ўлчов инструментининг илмий асосланганлиги: 1) релевантлик, 2) бетарафлик (объективлик), 3) кира олишлик, 4) фарқлантирувчи қобилият.

  2. Сўровнинг асосий босқичлари: 1-босқич адаптация (разведка, машқ, зондаж), 2-босқич қўйилган мақсадга эришиш (асосий маълумотлар йиғиш), 3-босқич сўровни тугатиш.

  3. Сўров кўринишлари: ўзаро таъсирнинг характерига кўра (анкета орқали ва интервью), ўтказиш жойига кўра (яшаш жойи ёк иш жойи), тадқиқотчи билан респондент ўртасидаги мулоқот воситасига кўра (матбуот, почта, яккама-якка суҳбат, телефон). Сўровнинг турли турларнининг устунлик ва камчилик томонлари.

Амалий машғулот машғулотини олиб бориш тартиби: Тингловчилардан ихтиёрий равишда кичик гуруҳлар шакллантирилади, мавзу буйича асосий тушунчаларни жавдал ва схемалари шакллантирилади. Тингловчилар ўзлари бажарган амалларини индивидуал ёки гуруҳий тарзда изоҳлаб,ҳимоя этадилар.

Амалий машғулот машғулотини олиб боришда қўлланиладиган методлар: “Бумеранг”, “Чархпалак”, “Венна диаграммаси”, “БББ” “ФСМУ”, “Тушунчалар изохи”

БАҲС-МУНОЗАРА” МЕТОДИ

Метод икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан муайян вақт оралиғи ва қатъий қоидаларга мувофиқ ташкил этиладиган оғзаки баҳс бўлиб, тингловчи ларда ўрганилаётган мавзу бўйича эркин, асосли фикрларни билдириш қобилиятларини шакллантиришга хизмат қилади. Ўқув машғулотларида баҳс-мунозарадан фойдаланишда мавзуга доир маълум масалалар ҳал қилинади.

Методни қўллашда қуйидаги тартибда иш кўрилади:

Изоҳ: 1) бир тингловчи га икки марта сўзга чиқишга рухсат этилмайди;

2) ўқитувчи (бошловчи) тингловчи ларнинг мавзудан четга чиқмасликларини қатъий назорат қилиб боради, борди-ю, шундай ҳолатлар содир этилса, сўзловчилар бу ҳақида огоҳлантирилади.

БИЛАМАН. БИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН.

БИЛИБ ОЛДИМ” (БББ) МЕТОДИ

Метод тингловчи ларга муайян мавзулар бўйича билимлари даражасини баҳолай олиш имконини беради. Уни қўллашда тингловчи лар гуруҳ ёки жамоада ишлашлари мумкин. Гуруҳда ишлашда машғулот якунида гуруҳлар томонидан бажарилган ишлар таҳлил қилинади.

Гуруҳлар фаолияти қуйидаги кўринишда ташкил этилиши мумкин:

Назорат саволлари

1. Замонавий социология фанидаги устувор масалаларини изоҳланг?

2. Ижтимоий ҳаёт социал объект сифатида қандай қандай юзага келади ?

3. Социал-сиёсий назарий таълимотларни социология фанидаги аҳамияти қандай?

4. Социологиянинг амалий функцияларини санаб ўтинг?

Фойдаланиш учун адабиётлар рўйхати:

  1. George Ritzer. Sociological Theory. 8-Ed. – Boston: McGraw-Hill, 2010.

  2. Joas H., Knobl W. Sozialtheorie. Frankfurt/M: Suhrkamp, 2004.

  3. Lewis A. Coser. Masters of Sociological Thought: Ideas in Historical and Social Context 2nd Ed. Waveland Press, Inc.; 2003.

  4. Зборовский Г.Е. История социологии: классический этап: учебник для вузов. 2-е изд. испр. и доп. –Сургут и [др.]: РИО СурГПУ, 2014.

  5. Зборовский Г.Е. История социологии: современный этап: учебник для вузов. 2-е изд. испр. и доп. –Сургут и [др.]: РИО СурГПУ, 2015.

Интернет ресурслари

  1. www.lib.socio.msu.ru

  2. http: www.socioline.ru

  3. http: www.socio.rin.ru

  4. http: www.sociologos.narod.ru

Соседние файлы в папке 5 мавзу