
1-семестр учун / 4-мавзу / 2-амалий топшириқ
.docx4-мавзу: Социологик тадқиқот муаммоси, тадқиқотнинг стратегик режасини асослаш
Семинар машғулоти режаси:
Муаммо ва муаммоли вазият тушунчаларининг мазмун моҳияти
Муаммоли вазиятни илмий изоҳлаш тамойиллари ва унинг компонентлари
Машғулотнинг мақсади. Талабаларда социологик тадқиқот муаммоси, тадқиқотнинг стратегик режасини асослаш ҳақида назарий билим ҳосил қилиш.
Педагогик вазифа. Талабаларда социологик тадқиқот муаммоси, тадқиқотнинг стратегик режасини асослаш ҳақида назарий билимни мустаҳкамлаш.
Ўқув жиҳозлари: А4 қоғоз, маркерлар.
Ахборот таъминоти: маъруза матни, талабаларнинг оғзаки жавоблари:
Тавсия этиладиган методика: «Мунозарали фикр” методикаси ва муҳокама. Мазкур методиканинг мақсади маъруза машғлотида олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш асосида талабаларнинг иқтидорини намоён этиш имконияти. Талабаларда мунозаралар давомида қатъий фикр шаклланади. Ўз фикрини ҳимоя қилиш кўникмаси шаклланади. Ўз фикрини баён этишда қарши фикрларга муносиб жавоб бериш кўникмаси ҳосил бўлади.
Ишчи жараён: Ўқитувчи томонидан талабаларга олдиндан тайёрланган муноазалари фикрлар тақдим этилади. Масалан:
Муаммоли вазият бу ....
Ижтимоий муаммо бу ....
Ижтимоий муаммоларнинг манбалари бу....
Талабалар топшириқни олгач А4 қоғозда ўзининг фикрларини баён этади. Илгари сурилган фикрини ёнида ўтирган курсдошига узатади. Курсдоши эса ушбу фикрга нисбатан ўз муносабатини қшйидаги шаклда ёзма баён этади:
тўлиқ қўшиламан
айрим шартлар билан қўшиламан
умуман қўшилмайман
билмайман
сўнг ўқитувчи ҳар бир талабадан курсдошининг фикрига нисбатан билдирган муносабатини изоҳлашни сўрайди. Талабалар 5 дақиқа давомида ўз позициясини тавсифлайди ва ҳимоя қилади.
Талабалар билимини баҳолаш мезонлари: топшириқ якунлангач ўқитувчи 10 дақиқа давомида талабалар ишларини текшириб чиқади. Талабаларнинг топшириқни бажариш давомидаги тиришқоқлигини баҳолаш учун асосий мезон сифатида хизмат қилади.
Мустақил иш учун топшириқлар:
Социологик тадқиқот муаммосининг методологик аҳамиятини ёритиб беринг.
Социологик маълумотни тўплаш босқичларини тавсифланг.