Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

2-амалий топшириқ

.docx
Скачиваний:
11
Добавлен:
17.12.2022
Размер:
16.49 Кб
Скачать

1-мавзу. Cоциологик тадқиқотлар методологияси, методи, техникаси ва процедураси

Семинар машғулоти режаси:

  1. Эмпирик социологиянинг шаклланиши ва ривожланиши.

  2. Социологик тадқоқотлар асосий тушунчаларининг мазмун-моҳияти: методология, методика, техника ва процедура.

  3. Социологик тадқиқотларнинг таркибий тузилмаси.

Машғулотнинг мақсади: талабаларда социологик тадқиқотлар методологияси, методи, техникаси ва процедураси ҳақида билим ҳосил қилиш.

Педагогик вазифаси: талабаларда социологик тадқиқотлар методологияси, методи, техникаси ва процедураси ҳақида ҳосил бўлган назарий билимларини мустҳкамлаш.

Ўқув воситалари: электрон тарқатма материал, ватман қоғози, рангли қоғозчалар, маркер, қайчи.

Ахборот базаси: маъруза матни ва семинар машғулотининг қуйидаги саволлари:

1. Социологик тадқиқотнинг асосий методлари туркумаланиши.

2. Социологик тадқиқот жараёнининг умумий тавсифи.

Амалий машғулотни ташкил этиш методикаси: «Маълумотни таркибий тузилмалаш» ва «тузилмали модель». Ушбу усуллар талабаларда семинар мавзуси бўйича амалий социологиянинг асосий тушунчаларини саралаш, тартиблаш ва асосий маълумотларни ажратиб олиш кўникмасини ҳосил қилади. методикадан самарали фойдаланиш мақсадида семинар саволлари таҳлилидан фойдаланилади. Иш аввалида 5 дақиқа давомида топшириқнинг мазмунини англаб вақт меъёрларини белгилаб олиш тавсия этилади.

Талабалар учун амалий топшириқ: талабалар қуйидаги асосий тушунчалар борасида фирклаб, ўзининг яхлит хулосасини ватман қоғозда қайд этади:

  • Метод бу....

  • Методика дейилганда ....

  • Техника ёрдамида ....

  • Процедура .....

Талабалар амалга оширган амалий ишни қандай этади? Бунинг учун “тузилмали модель” методикаси таклиф этилади. Талабалар алоҳида карточкаларда тушунчаларни қайд этади. Ҳар бир талаба ўзи учун битта тушунчани танлаб олади ва 3-5 дақиқа давомида унинг мазмунини аудиторига тушунтириб беради. Бунда талаба қуйидаги талабларга риоя этилиши сўралади;

- тушунча мазмунини очиб беришда мавҳумликдан қочиш,

- икки ёқлама мазмун касб этувчи таснифларни ишлатмаслик, фикрни тўлиқ баён этиш;

- тушунчага дахлдор элементларнинг барчасини тўлиқ қамраб олиш.

Амалий топшириқни баҳолаш мезонлари: берилган топшириқ бажарилгач талаба 10 дақиқагача вақт давомида ўзининг бажарган ишини гапириб беради. Шу тариқа талабаларда ўқитувчи томонидан берилган амалий топшириқ борасида тўлиқ тасаввур ҳосил бўлади. Маъруза матнида тақдим этилган назарий билим ушбу амалий топшириқни бажариш давомида мастуҳкамланади ва талабаларда кўникма ҳосил бўилишига хизмат қилади. талаба билини баҳолаш ўқитувчи томонидан талабанинг амалий топшириқни англаш, уни бажаришдаги тиришқоқлиги ва билдилирган фикрлари борасида амалга оширилади.

Мустақил таълим саволлари:

  1. В.А.Ядовнинг социологик тадқиқотлар методологиясининг мазмун моҳияти нимадан иборат?

  2. Социологик тадқиқотларда “қаттиқ” ва “юмшоқ” методология тушунчаларини тавсифланг.