Добавил:
Upload Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
nazariy-poetika.docx
Скачиваний:
0
Добавлен:
01.07.2025
Размер:
201.21 Кб
Скачать

Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотлари талабаларни адабиёт назариясига оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни назарий нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс чоғида мунозара ёки маъруза шаклида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларида талабалар адабиёт назариясининг илмий муаммолари тўғрисида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.

Семинар машғулотлари учун тавсия этиладиган мавзулар:

  1. Адабий жанрлар.

  2. Бир ҳикоя таҳлили.

  3. Бир шеър таҳлили.

  4. Ғазал таҳлили.

  5. Шарқ адабиётшунослиги.

  6. Тазкиралар ижодкорлар ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот берувчи асосий манба.

  7. Алишер Навоий, Бобур шеърларидаги бадиий санъатлар.

  8. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари шеърларидаги тажнис, ийҳом, таносуб, иштиқоқ, тазод, такрир каби лафзий санъатларни ўрганиш.

  9. Аруз, бармоқ тизимидаги шеърларнинг таркибий қисмлари (бўғин, туроқ, вазн, қофия, равий, радиф каби) ни мумтоз адабиёт намояндалари ва замонавий шеърият вакиллари шеърлари асосида ўрганиш.

Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.

Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Курс ишлари эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш, талабаларнинг ижодий изланиш малакасини ўстириш мақсадида ташкил этилади. Бажариш жараёнида ишнинг режасини тузиш, назарий манбалар устида ишлаш, хулоса чиқариш ва уни баён этиш малакаси ошади.

Курс ишларининг тахминий мавзулари қуйидагилар:

  1. Cанъатнинг ижтимоий аҳамияти.

  2. Санъат турлари. Сўз санъати.

  3. Халқ оғзаки адабиёти ва ёзма адабиёт.

  4. Адабий турлар ва жанрлар.

  5. Арастунинг “Поэтика” асарида трагедия жанри талқини.

  6. Трагедия ва комедия жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

  7. Роман жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

  8. Адабий йўналишлар, оқимлар.

  9. Адабий қаҳрамон. Персонаж, характер, тип.

  10. Сонет жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

  11. Ғазал жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

  12. Мумтоз адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари.

  13. Замонавий адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари.

  14. Реализм, романтизим услуби.

  15. Ижодкор услуби.

  16. Бадиий образ.

  17. Адабиётда образ, рамз, мажоз.

  18. Экзистенциализм.

  19. Шеър тузилиши.

  20. Адабиётда анъана ва янгиликнинг намоён бўлиши.

Изоҳ: Талабалар мазкур мавзулар ичидан танлаб бажарадилар.

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • амалий машғулотларга тайёргарлик;

  • семинар машғулотларига тайёргарлик;

  • курс ишини тайёрлаш;

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий таълим.

Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

  1. Аристотельнинг «Поэтика» асарини ўқиб ўрганиш. Форобийнинг «Шеър санъати» асарини ўқиб ўрганиш.

  2. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун нафоис», «Муҳокамат ул луғатайн», «Мезон ул авзон» асарларини ўқиб ўрганиш. Бобурнинг «Мухтасар» асарини ўқиб ўрганиш.

  3. Атоулло Ҳусайнийнинг «Бадое ул саное» асарини ўқиб ўрганиш.

  4. Фитратнинг «Адабиёт қоидалари», «Аруз ҳақида» асарларини ўқиб ўрганиш.

  5. В.Г.Белинскийнинг «Танланган асарлар», «Адабий орзулар» асарларини ўқиб ўрганиш.

  6. Н.А.Добролюбовнинг «Адабий- танқидий мақолалар» китобини ўқиб ўрганиш. Н.Г.Чернишевскийнинг «Танланган адабиёт-танқидий мақолалар» китобини ўқиб ўрганиш.

Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг «Муаммоли таълим» технологиясининг «Мунозарали дарс» методидан фойдаланиш назарда тутилади.

Соседние файлы в предмете [НЕСОРТИРОВАННОЕ]