- •Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
- •Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
- •Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
- •Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
- •Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
- •Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
- •Инсон- адабиётнинг асосий қаҳрамони. Образ- ижодкор яратган инсон дунёсининг умумлашган тасвири. Реалистик, романтик, хаёлий-фантастик, мажозий-рамзий образлар.
- •Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
- •Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
- •Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
- •Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув
- •Қўлланмалар рўйхати
- •Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
- •Қўшимча адабиётлар
Билим соҳаси: 100000 - Гуманитар соҳа
Таълим соҳаси: 120000 - Гуманитар фанлар
Мутахассислик: 5А120101 -Адабиётшунослик (тиллар ва тадқиқот йўналишлари бўйича)
Тошкент
– 2012
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2012 йил “6” мартдаги “1” -сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
Улуғов А.Ў. - Жаҳон адабиёти ва назария кафедраси доценти, филология фанлари номзоди
Тақризчилар:
Мелиев С. - ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти «Адабиёт назарияси ва адабий алоқалар» бўлими катта илмий ходими, филология фанлари номзоди
Қаҳрамонов Қ. - Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети доценти, филология фанлари доктори
Фаннинг ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (2011 йил “25” 10 даги “2” -сонли баённома).
Кириш
«Назарий поэтика» фани адабиётнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги ўрни, адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамияти, адабиётнинг турли фанлар ва санъатнинг бошқа турларидан фарқи, адабий турлар ва жанрлар, ижодкорларнинг ўзига хос услуби кабилар тўғрисида маълумот беради.
«Назарий поэтика» фанининг аҳамияти ижтимоий ҳаёт ва адабиётни тушуниш, бадиий асарлар эстетик даражасини аниқлаш, адабий қаҳрамон ва реал ҳаёт кишиси ўртасидаги фарқларни ажратиш кабилар билан белгиланади.
Талабалар бу фанни ўрганиш орқали адабиёт тарихи, ҳозирги адабий жараён, адабиёт назарияси, адабий танқид, матншунослик, бадиий асарнинг таркибий қисмлари, адабий тур ва жанрлар, адабиёт ва ижтимоий ҳаёт, ижодий услублар, ижодкор услуби бадиий образ, адабий қаҳрамон, бадиий санъатлар кабилар тўғрисида маълумотга эга бўладилар.
Ушбу фан доирасида адабиётшуносликдаги илғор педагогик ва ахборот технологиялари жалб қилинади. Жамиятни демократлаштириш жараёнида ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишда ушбу фан ёшларни мустақил фикрлашга ўргатади ва барча таҳлил жараёнларига ижодий ёндошишни шакллантиришга ёрдам беради.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Мазкур фанни ўқитишнинг асосий мақсади – бадиий асарни таҳлил қилиш учун йўлланма бериш, бадиий матнни чуқур ва турли методлар асосида талқин қилиш, жаҳон адабиётшунослигидаги адабиётшунослик методларининг ички имконияти ва чекланганлик томонларини барча адбий тур ҳамда жанрлар бўйича ёзилган илмий асарлар мисолида асослаб ўрганиш, умуман адабиётшуноснинг илмий-эстетик тафаккурини шакллантириш ушбу фаннинг асосий мақсади саналади. Шу маънода қуйидаги вазифалар муҳимдир:
адабиётшунослик методолгияси ва методлари орасидаги боғланишни тушунтириш;
адабиётшунослик методларининг тарихи, асосичилари ва асосий илмий тамойилларини ўргатиш;
бадиий асарни социологик метод асосида таҳлил юзага келадиган ижтимоий-эстетик омилларни таҳлил қилиш;
вульгар социологизм ҳодисасини тушунтириш;
адабиётшунослик методлари билан ижодий методнинг фарқини ўргатиш;
адабиёт тарихи, адабиёт назарияси билан адабиётшунослик методологияси орасидаги муштаракликларни талқин қилиш;
герменевтиканинг методологик имкониятларини очиб бериш;
жаҳон адабиётшунослари, рус ва ўзбек адабиётшуносларининг илмий методларини ани-лашга ўргатиш.
талабада эстетик дидни, бадиий сўзни ҳис этиш кўникмасини ҳосил қилиш;
адабий-бадиий ва илмий-эстетик идрокни таҳлил ва тадқиқ этиш малакасини ҳосил этишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
“Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури”, Давлат таълим стандартида акс этган талаба билимларига қўйиладиган талаблар асосида шакллантирилган.
Талаба ушбу фан доирсида магистр:
- адабиёт назарияси тарихи;
- адабиётшунослик мактаблари;
- адабиётшунослик методлари;
- бадиий асарга ёндашув усуллари;
- бадиий асарни таҳлил ва талқин тамойиллари;
-ўзбек адабиётшуносларининг асарларини жаҳон назарий тафаккури асосида талқин қилишни билиши керак;
-адабиёт тарихини адабиёт назарияси билан боғлиқ ҳолда тушунтира олиш;
- бадиий асарни илмий-эстетик таҳлил қилиш;
-ижодкор услубини аниқ ажрата олиш;
-ижодий услубларни кўрсатиб бериш кўникмаларига эга бўлиши керак;
-адабиёт назарияси тарихи ва унинг хозирги ҳолатини таққослаш;
-бадиий асар таркибий қисмларини кўрсатиб бериш;
-Шарқ ва Ғарб адабиётининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш;
-танланган мавзу юзасидан умумлашма илмий хулосалар чиқара билиш малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Мазкур фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги –адабиёт назарияси, жаҳон адабиёти тарихи, эстетика, миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар, санъат социологияси, психология, фалсаф фанларида ўрганиладиган муаммоларнинг умумийлиги билан бир-бирига боғланган.
Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг турли методлари орқали ўтказилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Талабаларда адабиёт назарияси фани бўйича билимларни шакллантириш, адабиётшунослик методлари, бадиий асарни илмий-эстетик таҳлил қилишга доир муайян билимга эга бўлиши ва уларни амалиётда татбиқ этишида муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён бевосита адабий-илмий, маънавий-маърифий соҳаларда амалий аҳамият касб этади.
